Аффин хромотографияси


Ташувчи формаларининг таъсири, унинг модификация усуллари ва боғланаётган лиганд миқдорининг иммобилланган трипсин фаоллиги ва ТИ адсорбциясига таъсири


Download 1.55 Mb.
bet41/42
Sana31.01.2024
Hajmi1.55 Mb.
#1829064
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Аффин хроматография қўлланма 2023

9-жадвал
Ташувчи формаларининг таъсири, унинг модификация усуллари ва боғланаётган лиганд миқдорининг иммобилланган трипсин фаоллиги ва ТИ адсорбциясига таъсири



Сорбентнинг формалари

Қўйиш

Лиганд боғланиш мг/г

Трипсиннинг фаоллиги

Адсорбцияланган ТИ, 1 г сорбентда мг

1 г сорбентга нисбатан бирлик

1 г боғланган оқсилга нисбатан бирлик

Кукун

Тўқима

Тола

Кукун


Госсипол

Худди шу
---“”----


Глутар альдегиди



50

25


50

50


15.0

2.7

8.5

18.5


0.30

0.11

0.17

0.37


6.8

1.2

1.7

7.0


Муҳит турли омилларининг (рН, ион кучи, кальций, глицерин ионлари концентрацияси) жигарранг шарбатдан олинган ТИ сорбциясига таъсири ўрганилди (15-расм). Кислотали муҳитда (рН 3–4) ТИ нинг биоспецифик сорбент билан боғланиши қийматга эга эмас, жигарранг шарбат рН ининг ортиши мос равишда сорбциянинг ортишига олиб келади, рН 7,5–8,0 ва ундан юқори бўлганда, боғланган ТИ нинг миқдори максимал қийматга етади (15а–расмга қаранг). Бу маълумотлар иммобилланган трипсин билан ТИ комплекс ҳосил бўлишида ҳал этувчи роль электростатик боғланишларга тегишли эканлигидан далолат беради. Жигарранг шарбатга 1,0 М ва юқори концентрациядаги NaCl нинг қўшилиши боғланган ТИ миқдорининг 40 % га пасайишига олиб келади (15б-расмга қаранг). Тузнинг 0,5–0,7 М, кальций ионларининг (20–40 мМ, 15в-расмга қаранг), глицериннинг (10–20 %, 15г-расмга қаранг) концентрацияларининг қўшилиши ТИ сорбциясининг ортишини таъминлайди.

15-расм. ТИ сорбциясининг муҳит рН и (а), натрий хлор (б), экзоген кальций ионлари (в) ва глицериннинг (г) жигарранг сокдаги концентрацияларига боғлиқлиги.

Биоспецифик сорбентлар сиғимини аниқлаш бўйича текшириш натижалари шуни кўрсатадики, 1 г кукунсимон сорбент (фракция 0,14 – 0,25 мм) колонка режимида 100 мл жигарранг сокдаги ТИ ни тўла боғлайди, колонка бўйлаб тўла сўрилиш учун 350–400 мл сокни ўтказиш зарур. Гранулаланган сорбент учун бу кўрсаткич мос равишда 30 ва 60 мл га тенг.


ТИ нинг биоспецифик сорбент билан элюцияси. ТИ десорбцияси учун фермент – ингибиторли комплексни ҳосил қилувчи боғларни кучсизлантириш лозим. Элюирланувчи эритма таркибининг ТИ чиқиши ва десорбцияси тезлигига таъсирини ўрганиш бўйича ишлар ўтказилган (10-жадвал).
Худди кутилганидек, ТИ колонкадан муҳитнинг рН и ўзгаришида ва айниқса, 20 мМ ли сульфат кислота эритмаси ёки 0,1 М ли сирка кислота эритмасининг рН и тез пасайтирилганда, самаралироқ десорбцияланди. Шу вақтда 2 М ли натрий хлорид эритмаси ёрдамида ион кучлари ошишида, элюирловчи эритмасига мочевина киритилганда, ТИ ошади. Олинган натижалар ТИ нинг синтезланган биоспецифик сорбентдаги адсорбциясида электростатик кучларнинг ҳал қилувчи роли ҳақида маълумот беради.




Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling