Аффин хромотографияси
-жадвал Қатор шартларнинг Д фосфолипазасини биоспецифик
Download 1.55 Mb.
|
Аффин хроматография қўлланма 2023
2-жадвал
Қатор шартларнинг Д фосфолипазасини биоспецифик сорбент билан бирикишига таъсири
Элюция шартларини танлаётганда маълум ҳолатлардан келиб чиқишади. Булар: гидрофоб ва электростатик таъсирлашишлар натижасида шаклланган оқсил мажмуаларининг мустаҳкамлиги тўғридан тўғри қуйидагича элюирлашаётган эритма параметрларига боғлиқ: ион кучи, ҳарорат. рН муҳит, лиганд билан мажмуалар яратишда рақобатлаша оладиган бирикмаларнинг эритмада борлиги. 8-тажриба шароити ва хона ҳароратида адсорблашган Д фосфолифазасининг элюция шартларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба натижалари 3-жадвалда тақдим этилган. Кўриниб турибдики, колонкани бошланғич буфер билан паст ҳароратда ювилиши носпецифик гидробор таъсирлашишлар ҳисобига боғланган оқиллар десорбциясига олиб келади. Элюирлашаётган эритманинг ион кучи камайиши ва тизимдаги Ca2+ ни олиб ташлаши сорбентдан фермент элюциясини юзага келтирмайди. Фосфолипаза десорбцияси шунингдек, элюирлашаётган эритмага гидрофоб таъсирлашишларни пасайтириш хусусиятига эга юқори концентрацияли этиленгликоль ва глицерин қўшиш натижасида ҳам юзага келмайди. Фермент – лиганд мажмуани бузиш фақатгина рН муҳитни колонкани 0,05 М трис – HCl – буфер, рН 9,6 ювиш орқали кучайтириш натижасида эришиш мумкин. Мазкур факт шундан далолат берадики, электростатик кучлар тахмин қилганимиздек, фосфолипазани биоспецифик адсорбент билан боғлашда катта роль ўйнайди. 5-расмда турпнинг илдизларидан десорбция ва адсорбциянинг оптимал шароитларида олинган Д фосфолипазасининг аффин хромотографияси натижалари келтирилган. Расмда кўриниб турибдики, рН 5,0 да фосфолипаза Д сорбент билан бирикади. Бунда колонкага қўйилган ферментатив фаолликка эга бўлмаган оқсилларнинг катта қисми (95 % га яқин) колонкада ушланиб қолмайди. Чизиқли рН градиент элюциясида фосфолипаза фаолликнинг рН 6.8, 7.3 ва 8.0 чўққилари кўриниши десорблашади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling