Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


IX–БОБ. ГЕНЕРАТОРЛАРНИ ВОДОРОД БИЛАН СОВУТИШИНГИЗ ГАЗ–МОЙ ТИЗИМИ. ЭЛЕКТРОЛИЗ УСКУНАЛАР


Download 0.97 Mb.
bet29/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

IX–БОБ. ГЕНЕРАТОРЛАРНИ ВОДОРОД БИЛАН СОВУТИШИНГИЗ ГАЗ–МОЙ ТИЗИМИ. ЭЛЕКТРОЛИЗ УСКУНАЛАР
202. Генераторларининг газ–мой системасига хизмат кўрсатишда хавфли портловчи газ аралашмаси ҳосил бўлишини олдини олиш зарурки, бунинг учун қуйидагиларга йўл қўймаслик керак:
генератор корпуси ичидаги водород моддасида кислород миқдори 1,2 фоиздан кўп ошмаслиги, пўкакли беркитгичда, пуфловчи бочкада ва мой тозалагич ускунасининг водород ажратгич бакида кислород миқдори эса 2 фоиздан кўп бўлмаслиги;
генераторнинг ток ўтказувчи қисмида водород миқдори 1 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
Мой жойлашган бакда водород умуман бўлмаслиги шарт.
203. Генератордан водород ёки ҳавони инерт гази билан сиқиб чиқариш керак. Батамом сиқиб чиқарилган газларни машинадан чиқиш жойидаги қолган миқдорда қуйидагича белгиланади:
Ҳаво сиқиб чиқарилганда қолган корбанат ангидрид гази миқдори 85 фоиз ва водород сиқиб чиқарилганда 95 фоизни ташкил қилиши керак;
Ҳаво ва водород сиқиб чиқарилганда қолган азот миқдори 97 фоизни ташкил қилиши керак.
Ҳаво ёки водород инерт гази билан генератордан тўла сиқиб чиқарилганлиги газни таҳлил қилиш билан тасдиқланади.
204. Генераторлар ва газ–мой системаси аппаратларининг корпусларини очишдан олдин водород инерт гази билан, инерт гази эса ҳаво билан сиқиб чиқарилиши шарт. Ён томон шчитлариин, туйнукларни ва бошқа жойларни очишга фақат карбонат ангидрид гази йўқлиги ёки (азот сиқиб чиқарилганда) ҳавода кислород моддасини етарлилиги (умумий ҳажми 20 фоиздан кўплиги) аниқлангандан кейин рухсат берилади.
205. Корпусидан водородини сиқиб чиқармасдан, тўхтатилган синхрон компенсаторни контакт ҳалқалари камерасини очишдан илгари, ушбу камерага инерт гази бермай туриб компенсатор корпусидан уни ажратиб турувчи очиб–ёпувчи ускунанинг зич ёпилишини текшириш зарур.
Камерадаги водородни инерт гази билан сиқиб чиқариб юборилгандан кейин (кейинчалик ҳаво билан ҳам сиқиб чиқармасдан), газни таҳлил қилгандан сўнг иш бошлаш мумкин.
206. Газ–мой системаси ускуналари ва қувурларни тамирлашга чиқаришда қувурлар ажратилиши ёки таъмирланаётган тармоққа водород ёки инерт гази зич ёпилмайдиган очиб–ёпувчи ускунадан ўтишни олдини олиш мақсадида заглушкалар қўйилиши шарт.
207. Таркибида водород бўлган газ–мой системасидан 10 метрдан кам узоқликда, очиқ ўт ёқиш билан бажариладиган ишлар (электр кавшарлаш, газ билан кавшарлаш ва бошқа ишлар) наряд билан бажарилиши, бунинг устига наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрига ишни хавфсиз олиб боришни таъминловчи қўшимча тадбирлар қайд қилиниши (тўсиқ қўйиш, бино ҳавосида водород йўқлигини текшириш ва бошқалар) шарт.
Водород билан тўлдирилган генератор корпусларида, қувурларида ва газ–мой аппаратлари системасида ўт ёқиш билан бажариладиган ишларини бажариш ман қилинади.
Генератор ва газ–мой системаси ускуналари яқинида "Водород. Хавфли ёнувчи!" деган шиорлар осилган бўлиши шарт.
208. Тўхтатилган генераторнинг газ–мой системасидаги таъмирлаш ишлари фармойиш билан бажарилиши мумкин
209. Электролиз ускуналарига (ЭУ) хизмат кўрсатишда водородни кислород ёки ҳаво билан ажралмасидан ҳосил бўладиган портловчи аралашма ҳосил бўлишига йўл қўймаслик шарт.
Водородни тозалиги 98,5 фоиздан, кислородники эса 98 фоиздан кам бўлмаслиги шарт.
210. Босимни созлаш аппаратининг кўргазма ойнасида суюқлик сатҳи кўринмаса, электролизерларни ишлатиш ман қилинади.
Водород ва кислород системалари ўртасидаги босимнинг максимал фарқи 1961,4 Па (200 мм, сув устуни)дан кўп бўлмаслиги шарт.
211. Электролиз ускуналарининг аппарат ва қувурларини (рессиверлардан ташқари) ишга туширилишидан олдин сиқилган азот билан тозаланиши шарт. (Тегишли давлат стандартлари бўйича). Ушбу аппаратларни карбонат ангидрид гази билан тозалаш ман қилинади.
ЭУ рессиверлари азот ёки карбонат ангидрид гази билан тозаланиши мумкин (Тегишли давлат стандартлари бўйича).
Бир рессивер ёки рессиверлар гуруҳини ичини кўздан кечириш зарур бўлганда, уларни ичидаги водородни карбонат ангидрид гази ёки азо гази ёрдамида тозалаш, бошқа рессиверлар гуруҳидан уларни фланцдан ташқарига чиққан думли металл қопқоқ ёки зулфини орқали металл заглушкалар билан ҳамда очиб–ёпувчи ускуналардан ажратиш ва ундан кейин эса босим остида тоза ҳаво бериб тозалаш талаб қилинади.
Ресивеларни инерт гази, ҳаво ва водород билан пуфлаб тозалашда улардаги компонентларнинг тўйими ушбу қоиданинг 7–иловасида кўрсатилган даражагача етказилиши зарур.
Агар 0,05 фоиз углерод оксиди бўлган карбонат ангидрид газининг техник навидан тозалаш учун фойдаланилса, уни карбонат ангидрид газининг озиқ–овқат учун фойдаланиладиган навидан алоҳида сақлаш зарур.
212. Агар ЭУ 4 соатдан ортиқ ўчириб қўйилса, унинг аппаратлари ва қовурларини азот билан тозалаш шарт. Система 1–4 соат оралиғида ўчиб турса уни водород ёки кислород босими (9,807–19,614) 103 Па (0,1–0,2 кгс/см2) остида қолдириш мумкин. Ускуна 1 соатгача ўчирилган тақдирда аппаратларни номинал газ босими остида қолдириш мумкин, бунда водород ва кислород босими фарқини билдирувчи босим регуляторларидаги сигнализация ўчирилмаслиги шарт.
Агар электролизерни ўчиши технологик режимини бузилиши билан боғлиқ бўлса электролизердан электролитни сўриб чиқариб олиш зарурати туғилса, у ҳолда аппарат ва қувурларни азот билан пуфлаб тозалаш шарт.
213. Электролиз ускуналаридаги қурилмаларни очиш билан боғлиқ кавшарлаш ва таъмирлаш ишлари бажарилганда, водороднинг юриш йўли бўйича энг охирги нуқтасидаги водород батамом чиқарилмагунча электролиз ускуналаридаги пуфлаб тозалашни давом эттириш зарур.
214. ЭУ хонасида очиқ олов билан ишлаш, ускунани ўчиргандан сўнг, хонадаги ҳавода водородни йўқлигини текширгандан ва хонани тўхтовсиз шамоллатишни ташкил қилгандан кейингина бажарилиши мумкин.
Таъмирлаш учун мўлжалланган ускуналар жойлашган хонадаги аппаратларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни бажаришда ушбу хонада жойлашган ишлаб турган ускуналар қувурларини таъмирлашга чиқарилган ускуналардан ажратилиб, ўша ерга (заглушка) думли қўлқоп қўйиш зарур.
Очиқ олов билан ишланадиган жой тўсиқлар билан тўсилиши шарт.
Водород билан тўлдирилган аппаратларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ман қилинади.
215. Музлаб қолган қувурлар ва очиб–ёпадиган ускуналарни фақат буғ ёки иссиқ сув билан иситиш мумкин. Газ силжиб чиқаётган жойни газ силжишини топувчи махсус аппарат ёки совун кўпиги ёрдамида аниқлаш мумкин.
Газ силжиб чиқаётган жойни қидириш ва музлаган жойни иситиш учун очиқ оловдан фойдаланиш ман қилинади.
216. ЭУ хонасида ва ресиверлар яқинида чекиш, очиқ олов, электр иситиш асбоблари ва кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш ман қилинади.
Аппаратларни назорат қилиш ва таъмирлаш мобайнида уларни ички қисмларини ёритиш ва кўздан кечириш учун портлашдан ҳимоя қилинган металл сеткалар билан қопланган кучланиши 12 вольтгача бўлган кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш шарт.
217. ЭУ хоналари ичида ва эшикларда давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт; водород рессиверларида эса "Водород. Хавфли ёнувчи!" деган ёзув бўлиши керак.
218. ЭУ хоналарида тез аланга оладиган портловчи моддаларни сақлаш ман қилинади.
219. Электролит билан ишлаш бобайнида махсус ҳимоя кийимларидан (ип–газламадан тикилган костюм, резинали этик, резина шимдирилган фартук ва резина қўлқоп) ва кўзойнаклардан фойдаланиш зарур.
Суюқ ёки қаттиқ ишқор моддаси терига, сочга айниқса кўзга тушса, куйдириб оғир асорат қолдириши мумкин.
220. Электролит зичлигини текширишга суюқликдан намуна олиш фақат идишдаги босим батамом туширилгандагина бажарилиши шарт.
221. Электролизерларга, айниқса унинг охирги плиталарига ҳимоя воситаларисиз тегиш мумкин эмас.
Маҳкамловчи больтларнинг изоляцион втулкаларига ва монополяр плиталар тагидаги изоляторларга суюқ ишқорни тушишига йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу элементлар изоляцияси бузилса электр ёки пайдо бўлиб натижада ёнғинга ва аварияга олиб келиши мумкин.
Электролизерлари олдидаги полда резина гиламлари тўшалган бўлиши керак.
222. ЭУ ускуналари ва қувурлари, ресиверлари ва ресиверлар билан машина зали орасидаги қувурлар узилмаган электр тизимини ташкил қилиши ва ерга улаш ускуналарига уланиши шарт. ЭУ яқинида аппаратлар ва қувурлар энг камида икки жойдан ерга уланиши зарур.
223. Сақлагич клапанларини текшириш учун ускуна ўчирилиши ва азот билан пуфлаб тозалаланиши керак. Ишлаб турган ускунада сақлагич клапанларини текшириш ман қилинади.
224. Босим остида бўлган апаратлар ва арматураларни больт ва гайкаларини маҳкамлаш ман қилинади. Шланг ва штуцерлар мустаҳкам маҳкамланган бўлиши керак.
225. Монтаждан, тўлиқ тамирдан ёки узоқ вақт ишламай турган ЭУ ни ишга тушириш жавобгар муҳандис–техник ходим назоратида амалга оширилиши шарт.
Ускунадаги таъмирлаш ишлари наряд билан бажарилиши шарт.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling