Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


XII–БОБ. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ, ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР, ЭЛЕКТРОФИЛЬТРЛАР


Download 0.97 Mb.
bet32/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

XII–БОБ. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ, ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР, ЭЛЕКТРОФИЛЬТРЛАР


§ 1. ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ

246. Ток транформаторларини иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни (симларни) узиш қатъиян ман қилинади.


Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан олдинроқ (ток трансформатори тарафга караб) ток трансфарматори томонини махсус ўлчагич билан қисқача туташтириб қўйилиши шарт. Махсус улагич билан қисқа туташтиришни бажараётганда дастаси изоляцияланган асбобдан фойдаланиш зарур.
247. Ток трансформаторларида ёки унинг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларда иш бажарилганда қуйидаги эхтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинади:
ток трансформаторларини иккиламчи чулғами, унга уланиши керак бўлган занжирлардаги монтаж ишлари тамом бўлгунга қадар, қисқа туташтириб қўйилиши шарт. Монтаж қилинган занжирлари ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига улангандан кейин қисқа туташтиргич яқинроқдаги қисқичлар йиғимига кўчирилиши ва у фақат хамма монтаж ишлари батамом битирилиб, монтаж қилинган занжирларни тўғри уланганлигини текшириб чиқилгандан кейингина олиб ташланиши зарур;
ток трансформаторларини иккиламчи чулғамига ўлчов асбоблари улангандан кейингина, уни бирламчи чулғамига қутбларни текшириш учун импульс берилади.
Ток трансформаторларини бирламчи чулғамини монтаж ва кавшарлаш ишларини бажариш учун ток ўтказувчи сифатида қўллаш қатиян ман қилинади.


§ 2. ЭЛЕКТРОДЛИ ҚОЗОНЛАР

248. Изоляцияланган қутига ўрнатилган 1000 В кучланишгача бўлган электродли қозонларнинг ғилофи қулфланиб ёпилиши шарт. Қозондан кучланиш олингандан кейингина ғилофни олишга рухсат берилади.


249. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда унинг ҳимояловчи ерга улагичини бузадиган ишларни бажариш ман қилинади.
250. Қувурни ажратишдан илгари, электр кавшарлаш ёрдамида бўлаклар орасида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Байпас айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бир–биридан ажратишда бўлаклар орасида бундай контактни таъминлаш талаб қилинмайди.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling