Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§. КАБЕЛЬ ВА МУФТАЛАРНИ ИНШООТЛАРГА ОСИШ ВА МАҲКАМЛАШ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3§. МУФТАНИ ОЧИШ ВА КАБЕЛНИ КЕСИШ
2§. КАБЕЛЬ ВА МУФТАЛАРНИ ИНШООТЛАРГА ОСИШ ВА МАҲКАМЛАШ
277. Очилган муфта коробка ичига олиниб,жандақ ичига кўндаланг тахталар устига ўрнатилган тахтага сим ёки трос ёрдамида маҳкамланиб осиб қўйилиши зарур. Коробкани бир томони олиб қўйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак. Қазиб очилган кабелни ёпувчи коробка устига огоҳлантирувчи шиор ёки хавфсизлик белгиси осилиши шарт. 278. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшашлардан фойдаланиш ман қилинади. Кабелларни бир–бирларини қўзғатмасдан осиш зарур. 3§. МУФТАНИ ОЧИШ ВА КАБЕЛНИ КЕСИШ 279. Муфтани очишдан ёки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган кабель ҳақиқатдан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у энергетика тармоғидан узиб қўйилганлигига ва унда ишга қўйиш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 280. Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида қуйидагиларга қараб аниқлаш керак: кабель ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошқа кабель иншоотлари ичига ташланган ёки иморат деворларидан ўтган бўлса–у ҳолда кабель трасса бўйлабкузатиш орқали,схема ва чизмалар бўйича кабелларни жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ёрлиқларга қараб аниқланиши керак; кабель ерга ётқизилган бўлса – уни ердаги жойлашишини чизмада кўрсатилган ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун, олдиндан кабель тўпламидаги ҳамма кабель кўзга кўринадиган қилиб кўндалангига текшириш хандаги қазилади. 281. Кабелни шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолатларда, ясама рамкаси бўлган кабель қидирувчи аппаратни қўллаш керак. 282. Кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ёрдамида унда кучланиш йўқлигини текшириш керак. Ер ости йўллари, коллекторлар, қудуқлар ва бошқа кабель иншоотларида мосламани қўллаш уни узоқдан бошқарилиши имкони бўлгандагина рухсат этилади. Мослама кабелни зиҳри ва қобиқини то ток ўтказувчи фазаларигача тешиб ёки кесиб бир–бирига қисқа туташтириб, уни ерга уланишини таъминлаши зарур. 283. Кабель тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 метр чуқурликда ерга қоқилган ерга улагичдан ёки кабель зирҳидан фойдаланиш мумкин. Ерга улагични кабель зирҳига ҳалқасимон қисқич остидаги зирҳтозаланган бўлиши керак. Агар кабель зирҳи занглаган бўлса, уҳолда ерга улагични кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат этилади. 284. Кабелнинг шикастланиши натижасида ҳамма ток ўтказувчи фазалар очилиб қолган бўлса,унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан кучланишни кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин. 285. Агар ходим изаляцион таёқчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичоқдан фойдаланса,у махсус ҳимоя экранини қўллашиш лозим. Кабелни тешаётганда диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларини кийиб,хандақ тепасида изоляцион резинкали гиламча ёки панжара устида туриб тешилаётган кабелдан иложи борича узоқда туриш лозим. Кабелни тешиш ишларини икки ишчи бажариши керак: ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши; улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради. 286. электростанция ва подстанциялардаги ички кабель тармоқларида, кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан,ёрлиқлардан,кабель қидирувчи аппаратлар ёрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аниқ топиш имконини берса, наряд берувчи хохишига қараб кесишни ёки шикастланган муфтани очишни кабелни тешмасдан бажаришга рухсат этилади. 287. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабель муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнаги кийган ҳолда изоляцион резинкали гиламча ёки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур. Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги операциялар юқорида санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling