Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§. ЭЛЕКТР ЎЛЧОВ ОМБИРЛАРИ ВА ЎЛЧОВ ШТАНГАЛАРИ (ТАЁҚЧАЛАРИ) БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР


Download 0.97 Mb.
bet43/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

2§. ЭЛЕКТР ЎЛЧОВ ОМБИРЛАРИ ВА ЎЛЧОВ ШТАНГАЛАРИ (ТАЁҚЧАЛАРИ) БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР

400. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида электр ўлчов омбирларидан фойдаланиб бажариладиган ишлар фармойиш билан 2 киши иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV–гуруҳга , иккинчиси эса III–гуруҳга эга бўлиши шарт. Асбобга эгилиб уни кўрсаткичини кўриш ман қилинади. Иш диэлектрик қўлқопда бажарилиши керак.


401. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида III–гуруҳга эга бўлган бир кишига диэлектрик қўлқопсиз электр ўлчов омбирлари билан ишлаши мумкин.
Устунда туриб, электр ўлчов омбирлари билан ишлаш ман қилинади.
402. Электр ўлчов штангалари билан иш камида икки ходим иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV–гуруҳга, қолганлари эса III–гуруҳга эга бўлишлари шарт. Устунларнинг конструкцияларига ёки телескопик минорага чиқиш ҳамда ундан тушиш штангасиз бажарилиши керак. Штангани юқоридаги ходимга узлуксиз арқон ёрдамида узатиш ва тушириш зарур. Штанга билан иш бажарилаётганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш шарт эмас.
3§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИДА ИМПУЛЬС ЎЛЧОВ АСБОБИ БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР

403. Импульс ўлчов асбобини, фақат ўчирилган ва ерга уланган ҳаво электр узатиш тармоғига улашга рухсат этилади. Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур:


уловли симни аввал импульс ўлчов асбобининг ерга уланган (ҳимоя ускунасидан келаётган) симига, сўнг ҳимоя штангаси ёрдамида ҳаво электр узатиш тармоғи симига улаш керак. Уловчи симни ҳаво электр узатиш тармоғига уланган штанга тармоқ симида қолдирилиши шарт. Штанга ёрдамида иш бажарилаётганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур;
импульс ўлчов асбоби ҳаво электр узатиш тармоғининг қайси томонидан уланган бўлса ўша томондаги ерга улагич олиниши керак. Керак бўлган тақдирда текширилаётган ҳаво электр узатиш тармоғини бошқа томонларига қўйилган ерга улагични олишга рухсат этилади. Ҳаво электр узатиш тармоғидан ерга улагичлар олингандан сўнг уловчи сим, ҳимоя ускунаси ва унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва уларга тегиш ман этилади;
импульс ўлчов асбобига келган симдан ерга улагич олинади.
404. Импульс ўлчов асбоби симини изоляцион штанга (таёқча) ёрдамида ҳаво электр узатиш тармоғига улаш ишларини IVгуруҳга эга бўлган навбатчи ёки назорати остида лаборатория ходими бажариши зарур.
Импульс ўлчов асбобининг доимий олдиндан уланган симини электр узатиш тармоғига олдиндан уланган доимий ўчириш ёқиш аппарати орқали улаш ва ўлчаш ишларини навбатчи ходимнинг бир ўзи ёки фармойиш билан IV–гуруҳга эга бўлган лаборатоия ходими бажариши мумкин.
405. Ўлчаш ишлари тамом бўлгандан сўнг ҳаво электр узатиш тармоғи яна ерга уланиши, фақат шундан кейингина изоляцион штанга сими билан аввал ҳаво электр узатиш тармоғидан, кейин эса импульс ўлчов асбоби симидан узиб олиниши зарур.
406. Юқори кучланишли импульс генератори бўлмаган импульс ўлчов асбоби билан ўлчов ишлари олиб борилганда ишлаётган бригадалар ҳаво электр узатиш тармоғидан четлаштирилмасликларига рухсат этилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling