Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
ХVIII–БОБ. ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШҚАРУВ ВОИТАЛАРИ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
ХVIII–БОБ. ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШҚАРУВ ВОИТАЛАРИ
1§. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР 418. Кабель ва ҳаво алоқа тармоқларида; энергетика корхоналарининг алоқа аппаратлари жойлашган залларида, кроссларда, алоқа радиоузелида ва хоналарида жойлашган диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуна ва қурилмаларида; ҳаво электр узатиш тармоқлари орқали ташкил қилинган алоқа қурилмаларида, юқори частотали алоқа, реле ҳимояси ва телемеханика ускуналарида; саноат телевиденияси ва ҳисоблаш ускуналарида (Бундан кейин текста юқоридаги ускуналар қисқа диспетчерлик ва технологик бошқарув ускуналари деб юритилади) бажариладиган ишларда ушбу бобдаги қоидаларга риоя қилиш шарт. 419. Иш раҳбари 125 бандда эслатилган ҳамда қуйидаги иш шароитларида тайинланиши зарур; ҳаво электр узатиш тармоқларини қўриқ майдонларида механизм ва юк кўтариш машиналари ёрдамида бажариладиган ишларда; кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларини ҳимоя зоналарида ҳамма турдаги ускуналарни ўрнатиш, олиб ташлаш ва симларни (троссларни) алмаштириш ҳамда бошқа ҳаво электр узатиш тармоқлари билан, I классли радиузатиш тармоғи фидери билан, темир ва катта йўллар билан, кемалар қатнови ташкил қилинган дарёлар билан кесишган жойларда иш бажаришда; ишлаб турган ҳаво электр узатиш тармоғи кучланишининг таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш зонасида ва аҳоли пунктларидан ўтган ҳаво алоқа тармоқларидан ўтган ҳаво алоқа тармоқларида симларни алаштириш ва янгисини осишда; мачтали ўтиш ҳаво алоқа тармоқларини кўриш, тармоқ охири ва қайрилиш жойларидаги ускуналарни алмаштиришда; кабель алоқа тармоқларини синашда; навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратларидаги ишларда; ерга улагич пичоғини уланмаган алоқа тўлқинларини фильтрдан ўтказувчи қурилмалардаги ишларда. Фильтр қурилмалари ичини очмачсан бажариладиган ишлар бундан мустасно. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат этилади. 420. Иш жойи тайёрлаш жараёнида ўчириш–ёқиш аппаратлари билан операция қилиш талаб қилинмаса, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарида иш раҳбари ёки таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишбоши ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик йўли билан бажаришига рухсат этилади. Бунда ишлашга ижозат берувчи сақлагичларни олиши ва бригада аъзолари билан биргаликда кўчма ерга улагичларни ўрнатиши мумкин. 421. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарида фармойиш билан ушбу қоидани 117–124, 126, 127 бандларида кўрсатилган ҳамда қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: электр узатиш тармоғи кучланиши ва I классли радиоузатиш тармоғи фидери таъсир ўтказмайдиган узилган ҳаво алоқа тармоқлари ва кабель алоқа тармоқларидаги ишлар; тақсимловчи ускуналарга ўрнатилган навбатчисиз кучайтиргич пунктлари ва юқори частотали алоқа апптларини, юқори частотали алоқа каналларини улаш ва элементларини созлаш ишларидан ташқари, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарини таъмирлаш, ўрнатиш ва созлаш ишлари. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling