Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§. РАДИО ВА РАДИОРЕЛЕ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ


Download 0.97 Mb.
bet48/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

5§. РАДИО ВА РАДИОРЕЛЕ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ

453. Транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратлардаги ишларни фармойиш билан бажаришга рухсат этилади. Иш жойида резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахта супа ўрнатилган бўлиши екрак.


454. Манбаи 42 Вольт кучланишгача бўлган транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратларда умуман таъмирлаш ишларини бажариш ҳуқуқисиз аппаратурадаги ишларни бажариш ва радиоаппаратура хизмат кўрсатиш III–гуруҳга эга бўлган бир ишчига рухсат этилади.
455. Частотаси 60 кГц – 300 ГГц оралиғида бўлган электромагнит майдонида бажариладиган иўларда давлат стандартлари талаблари бажарилиши шарт.
456. Юқори частотали аппаратларни созлаш ва синаш жараёнида электр токидан шикастланишга қарши ва ортиқча электромагнит майдони нурланишидан сақланиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур.
Ушбу ишларни бажариш жараёнида қўлланиладиган ҳимоя кўзойнагида металлаштирилган юпқа қатлам билан қопланган ойнак бўлиши керак.
457. Носозликларни бартараф қилиш, схемаларга ўзгартиришлар киритиш, антенна–фидер ускуналарини йиғиш ва бўлакларга бўлиш ишлари ускунадан кучланиш олиб ташлангандан кейингина бажарилиши керак.
Қуйидагилар ман қилинади:
қўлни ёки баданни бошқа жойларини исиши (иссиқлик эффекти) билан электромагнит нурланишларини аниқлаш;
энергия оқимининг зичлиги рухсат этилганидан юқори бўлган нурланиш майдонида ходимларнинг ҳимоя воситаларисиз бўлиши;
электромагнит нурлниш манбаини экранларини бузиш;
очиқ ишлаётган антенна–фидер ускуналари олдида туриш.
458. минора ва мачталарга ўрнатилган ташқи антнна–фидер ускуналаридаги монтаж ва прафилактика ишлари IV ва III–гуруҳга эга бўлган ходимлардан иборат бригада аъзолари билан бажарилиши зарур. Иш бошлашдан олдин юқори частотали аппаратура ўчирилиши шарт.
459. Антенна–мачта иншоотларида иш бажарганда қуйидаги талабларни бажариш талаб қилинади:
иншоотга кўтарилаётган ишчида юқорида ишлаш учун рухсатнома бўлиш;
иш бошлашдан олдин сиглнал чироқлари, антенна иситгичи ўчирилган бўлиши ва "Уламанг! Одамлар ишламоқда " деган шиор осилиши керак;
мачтадаги электр сигнал чироқлари лампаларини алмаштириш жараёнида ушбу Қоиданинг 373–374 бандлари талабларига риоя қилиш зарур.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling