Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§. БРИГАДАЛАР БИЛАН ВАҚТИНЧАЛИК ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ


Download 0.97 Mb.
bet50/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

7§. БРИГАДАЛАР БИЛАН ВАҚТИНЧАЛИК ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ

465. Кўчма юқори частотали алоқа воситалари ускуналарини ўрнатиш ва йиғиштириб олиш 2 кишидан кам бўлмаган бригада аъзолари томонидан амалга оширилади. Бунда бири IV–гуруҳга, бошқаси эса III–гуруҳга эга бўлиши шарт.


466. Антенна 110 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари ускуналаридаги пастки симдан камида 3 метр масофада, 154 ва 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги пастки симдан эса 4 м масофада маҳкамланиши зарур. Антенна симларини осилиши ҳаво электр узатиш симларини осилишидан бўшроқ бўлиши керак.
467. Антеннани осишдан олдин пост билан биргаликда антенна калтаги 1–1,5 м баландликда устунга маҳкамланиб, ерга улаб қўйилиши зарур.
Антенна симини постга кирадиган учи ушбу пост ичидаги дроссел орқали ҳамда дроссел билан параллел уланган ерга улагич пичоғи орқали ерга уланиши зарур. Дроссел билан параллел 1 В кучланишли разрядник уланиши шарт.
Антеннани аста–секин силкитмасдан тортиш зарур.
468. Антеннани кўтариш ва тушириш жараёнида икки устун оралиғи ўртасидаги трассани чегара турган бир ходим антенна симини кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғи симига 446–бандда кўрсатилган масофадан кам масофага яқинлашмаслигини назорат қилиб туриши зарур. Кўтарилаётган антенна сими тагида туриш ман қилинади.
469. Антеннани туширишдан аввал уни ерга улагич пичоғи ёки кўчма ерга улагич ёрдамида ерга улаш зарур.


8§. ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШҚАРУВ ВОСИТАЛАРИНИ АППАРАТ ХОНАЛАРИ

470. Электростанция ва подстанция электр ускуналарини аппарат хоналарига ўрнатилган алоқа ускуналарида ишлаш, уларни тармоқда улаш ва тармоқдан узиш ва шунингдек телефон алоқаси радиотранслация аппаратларини таъмирлаш ишлари III–гуруҳга эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.


471. Ҳаво ва кабель алоқа тармоқлари уланган ва уларни улаш синаш стойкалари, узоқдан бошқариладиган манба стойкалари, кучланишни автоматик бошқарув стройкаси, ток тақсимлаш стройкаси олдидаги ерга резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахтасупа қўйилган бўлиши шарт.
472. Узоқдан бошқариладиган манбадан электр токи олаётган ускуналар ғилофларига улар кучланиш остида эканлигини огоҳлантирувчи ҳимоя белгилари белгилари буёқ билан туширилган бўлиши шарт.
473. Қидирув контактларини (контакт майдонларини) ва релеларни ювиш, фақат улардан кучланиш олингандан кейингина бажрилиши зарур.
474. Ускуналарни тозалашда банди металл билан ўралган чўткадан, ҳамда чанг ютувчи аппаратларни учи металлдан қилинган шлангаларидан фойдаланиш ман қилинади.
475. Аппаратлардаги лампаларни фақат улардан кучланиш олингандан кейингина алмаштириш керак. 250 Вольт кучланишгача бўлган лампаларни кучланиш остида ҳимоя воситаларини қўллаб алмаштиришга рухсат этилади.
476. Кирим–синов стойкаларига ёки кросснинг ҳимоя чегарасига уланган алоқа тармоқларида 42 Вольтдан юқори бегона кучланиш пайдо бўлса (электр узатиш тармоқлари, узоқдан бошқариладиган манба аппаратураси ва ҳоказолар орқали), навбатчи ходим бундай тармоқни ҳимоя воситалари ёрдамида ўчириши ва изоляция қилиб қўйиши шарт. 42 Вольтдан юқори бегона кучланиш пайдо бўлганлиги тўғрисида корхона навбатчиси ёки у йўқ бўлган тақдирда юқори ташкилот навбатчиси хабардор қилиниши керак.
Разрядниклар ва сақлагичлар ушбу аппаратдан бегона кучланиш олингандан кейингина алмаштирилиши мумкин.
477. Ҳаво электр узатиш тармоқлари ва ўзгарувчан ток билан ишлайдиган электрлаштирилган темир йўл таъсирига тушадиган алоқа тармоқлари аппаратларидаги ишлар, тармоқ ҳимоя ускуналарини алмаштириш диэлектрик қўлқопда (ёки изоляцион дастакли омбир ишлатиб) ва ҳимоя кўзойнагини тақиб, изоляцион диэлектрик гиламча тўшаб бажарилиши шарт.
478. Маҳаллий телефон станцияси коммутатори ва автоматик телефон станциясини узатиш столидаги телефонистларни иш жойи акустик зарбадан чеклагич билан ҳимоя қилинган бўлиши зарур. Момақалдироқ пайтида телефонистлар микротелефон гарнитури ўрнига микротелефон трубкасидан фойдаланишлари керак.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling