Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
XXI–БОБ. ҲАВОЗА, СЎРИ, КОНСТРУКЦИЯ ВА УСКУНАЛАРГА
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
XXI–БОБ. ҲАВОЗА, СЎРИ, КОНСТРУКЦИЯ ВА УСКУНАЛАРГА
КЎТАРИЛИБ БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР 505. Конструкция, устун ва ҳоказоларни ҳимоя камарини маҳкамлаб ишлашни иложи бўлмаган ҳолларда, конструкциялаш ва устун деталлари ва ҳ.к. орқали ўраб ўтказилган страховка арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши, уларнинг бири страховка арқонини секин, керак бўлганда бўшатиши ёки тортиши керак. 506. Ҳавозалар "Асбоб ва мосламалар" билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига асосан ясалиши зарур. 507. Ҳавозалар сўрилар ва осма кажавалар тўшамаси ердан ёки томдан 1,3 метр ва ундан юқорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт. Панжара билан ўралган ва тўшамали ҳавоза ва сўрилар ўрнатишни иложи топилмаса ёки умуман мақсадга мувофиқ бўлмаса, ҳамда ускуналар устида иш олиб борганда, ҳар бир иш учун хавфсизлик чоралари технологик карта, иш бажариш лойиҳаси ёки бошқа ҳужжатлар билан аниқланади. 508. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар жойлашган конструкцияларда ишлаганда таъмирлаш мосламалари ва асбобларни тушиб кетмаслиги учун уларни бойлаб қўйиш талаб қилинади. 509. Электр ва газ пайванчилар металл занжирлардан қилинган осма ҳимоя камаридан фойдаланиши зарур. Агар иш жойи ва унга келадиган йўл атрофи тўсиқлар билан ўралмаган кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлар тепасида жойлашган бўлса, ҳамда юқорида ишлаётган ходимнинг ҳимоя камарини осма металл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток ўтказувчи қисм орасидаги масофа 2–иловадаги масофадан кам бўлса, иш ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши керак. 510. Конструкция ёки ускунаар юқорисига деталларни кети тугамайдиган арқон ёки чийратма ип ёрдамида чиқариб берилиши шарт. Пастда турган ишчи арқонни тебраниб кетишини ва ток ўтказувчи қисмга яқинлашишини олдини олиш учун уни ушлаб туриши зарур. 511. Пештоқлар, конструкциялар, устунлар ва ҳоказаларда ишлаётган ходим ишга халақит бермайдиган кийимлардан фойдадаланишлари керак. Шахсий асбоблар махсус сумкада сақланиши шарт. 512. Кўприкли кран аравачасида туриб машина зали ва қозонхона шифтларидаги ёритиш арматураларида олиб бориладиган ишлар икки навбатчи ходим ёки наряд билан таъмирлаш ходимлари томоднидан амалга оширилиши лозим. Ходимнинг бири ишлаётган ишчининг яқинида туриб, унинг техника хавфсизлик қоидаларига етарлича риоя қилиб ишлашини кузатиб туриши зарур. Аравачага вақтинчалик ҳавоза, нарвон ва ҳоказолар ўрнатиш ман қилинади. Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ёки доимий ўрнатилган сўрида туриб ишлаш лозим. Аравача кўтарилишидан олдин кўприк кран контакт симидан (троллей симидан) кучланиш олиб қўйилиши зарур. Иш жараёнида ҳимоя камаридан фойдаланиш лозим. Кўприк кранини ёки аравачани фақат ишбошининг буйруғи билан кран ҳайдовчиси юргизиши керак. Кўприк крани ҳаракати жараёнида ишчилар кранчи кабинасида ёки кўприк тўшамасида туришлари зарур. Ишчилар аравачада турган пайтларида кўприк кранини ва арвачани бир жойдан иккинчи жойга юргизиш ман қилинади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling