Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


XXIII–БОБ. ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛОВЧИ КОРХОНА ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН БАЖАРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР БИЛАН ИШЛАШ


Download 0.97 Mb.
bet55/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

XXIII–БОБ. ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛОВЧИ КОРХОНА ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН БАЖАРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАР БИЛАН ИШЛАШ

522. Ишлаб турган электр қурилмаларидаги ҳисоблагичларда энергия билан таъминловчи корхона ходимлари ушбу қоидага риоя қилган ҳолда иш бажаришлари шарт.


523. Ток трансформаторига уланган электр ҳисоблагич занжирларидаги ишларни IV ва III–гуруҳга эга бўлган ходимлардан ташкил топган бригада бажариши зарур. Бригада аъзоларидан бири сифатида истеъмолчи корхонанинг III–гуруҳга эга бўлган ходими жалб қилиниши мумкин.
Агар электр ҳисоблагич занжирида ток трансфарматорининг иккиламчи чулғамига уланган занжирни узмасдан ишлаш имконини берувчи контактлар (блоклар) ўрнатилган бўлса, ушбу ишлар фармойиш билан электр ҳисоблагич схемасидан кучланишни олмасдан туриб бажарилиши мумкин. Юқоридаги контактлар йўқ бўлган тақдирда электр ҳисоблагичдан ток ва кучланиш олиниши шарт.
Ўчирилган уламаларга қўйилган электр ҳисоблагичларнинг тўғридан–тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларнинг занжирларида бажариладиган ишлар фармойиш билан амалга оширилиши мумкин.
524. Бир хонада жойлашган бир нечта уламаларга қўйилган электр ҳисоблагичлардаги ишлар битта наряд (фармойиш) билан амалга оширилиши мумкин. Бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтишни наряд расмийлаштириш талаб этилмайди.
525. Одамларни электр токидан шикастланишига нисбатан хавф юқори бўлмаган хоналардаги тўғридан–тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичлардаги ишларни бир киши, ушбу ҳисоблагичдан кучланишни олмасдан туриб, лекин истъмолчи қувватини олиб ташлаб бажариши мумкин.
526. Кучланиши 1000 Вольтгача бўлган, хизмат қилувчи ходими бўлмаган истеъмолчиларнинг электр ускуналаридаги электр ҳисоблагичларидаги ишларни наряд (фармойиш) билан расмийлаштиришни, иш жойини тайёрлашни ва ишлашга ижозат беришни энергия билан таъминловчи корхона ходимлари бажаришлари мумкин.


XXIV–БОБ. ҚУРИЛИШ–МОНТАЖ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИШЛАБ ТУРГАН ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ВА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ МУҲОФАЗА МАЙДОНЛАРИДА ИШЛАШЛАРИГА ИЖОЗАТ БЕРИШ

1§. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


527. Қурилиш–монтаж ташкилотлари ишлаб турган электр ускуналари ва электрузатиш тармоқларини кўрик майдонларида қурилиш–монтаж ишларини олиб бориш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ёзма рухсатнома олишлари шарт.


528. Иш олиб бориш учун берилган рухсатномада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак.
Ишлаш учун ажратилган жойдаги элоектр ускуналарнинг ишлаб турган участкаси (тақсимловчи электр ускуналари, электр узатиш тармоғи, занжири, устунлар);
ишни бажариш муддати (бошланиши ва тамом бўлиши);
иш тамом бўлганлиги ҳақидаги хабарни етказиш учун эксплуатация қилувчи корхонадан ажратилган жавобгар шахс;
агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр тармоқларининг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлган кучланиш)
Қурилиш–монтаж ташкилотлари учун махсус тўсиқлар билан ўралган иш майдони ажратилган бўлса рухсатнома ўрнига ҚМҚ "Қурилишда хавфсизлик техникаси" га асосан ишлашдга ижозат–далолатнома расимйлаштирилиши керак.
529. Ишлашдга ижозат–далолатнома қуйидагилар кўрсатилиши керак: иш зонаси ўралган тўсиқнинг тури, ушбу зонага кириш ва чиқиш жойлари (шу жумладан, транспорт ва механизмлар билан ҳам), агар бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр тармоқларнинг яқинлиги, электр майдони, ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсиридан ҳосил бўлгшан кучланиш).
530. Қурилиш–монтаж ташкилотлари иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгшар иш бажарувчи (Жавобгар иш раҳбари ва бажарувчи деган номлар ҚМҚ "Қурилишда ҳавфсизлик техникаси" III–4–80 га асосан белгиланган) ҳуқуқи берилган ходимларнинг ҳамда улар орасидан шахсанэксплуатация корхонасининг вакили (ишлашга ижозат берувчи) кимга ишлашга ижозат бериши кераклиги кўрсатилган ходимлар рўйхатини тақдим этиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми–фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйиьча гуруҳи кўрсатилган бўлиши зарур.
531. Қурилиш–монтаж ташкилотлари ходимлари эксплуатация корхоналарига келиши билан иш бажаришлари керак бўлган электр ускуна хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш бажарувчи ҳуқуқи берилган ходимлар эса бундан ташқари чизмалар бўйича ҳам йўриқнома олишлари шарт.
Ходимлар билан ўтказилаган йўриқнома эксплуатация қилувчи колрходнадаги йўриқномаларни рўйхатга олиш журналида қайд қилиниши лозим.
532. Қурилиш–монтаж ташкилотларининг ходимлари ишлаб турган электр ускуналари ва электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зоналаридаги қурилиш ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидан берилган ҚМҚ белгиланган формадаги наряд–ижозат билан бажаришлари шарт.
533. Электр ускуналарини ўчириб беришни талаб қиладиган ҳамда кучланиш остидаги электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зоналаридаги ишларда биринчи бор ишлашга ижозат берилиш эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишларга ижозат берувчи амалга оширади. У ушбу қоиданинг 80 ва 544–бандлар талабларига асосан қурилиш–монтаж ташкилотларининг жавобгар иш раҳбарини ёки жавобгар иш бажарувчини ишлашига ижозат беради.
534. Қурилиш–монтаж ташкилотининг жавобгар иш раҳбари ёки жавобгар иш бажарувчи ишлашига биринчи бор ишлашга ижозат беришда ўша берилган нарядининг 2 нусхаси бўлиши зарур. Ишлашга ижозат бериш нарядининг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг унинг бири ишлашга ижозат берувчида электр тармоқларининг жавобгар ходимига иш тамом бўлгандан сўнг ишлашга ижозат олган қурилиш–монтаж ташкилотни бу тўғрида хабар бериш учун қолдирилади.
535. Қурилиш–монтаж ташкилоти ишни тамом қилганлиги тўғрисидаги ахборот ёзма равишда шахсан ёки чопар орқали топширилиши ҳамда телефон ёки радио орқали берилиши мумкин.
Ахборотда, нарядда кўрсатилган ишлар батамом тамом бўлганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чиқарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоб ускуналар ва ҳоказолар йиғиштириб олинганлиги, қурилиш–монтаж ташкилоти ходими қўйган ерга, улагичлар, тўсиқлар ҳимоя шиорлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт.
536. Эксплуатация қилувчи корхона ишни батамом тамом бўлганлиги тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг, ишлашга ижозат берувчи томонидан қўйилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик беллгиларини (шиорларини) олиб, электр ускунасини тармоққа улаш ҳуқуқига эгадир.
537. Қурилиш–монтаж ташкилоти ўз ходимига берилган ҳуқуқларга ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига мос эканлигига, иш шароити ва мудатининг бажарилишига, иш жараёнида қурилиш–монтаж ташкилоти ходимларининг хавфсизлик чораларини бажаришига ва ишлашга ижозат берувчининг йўл–йўриқ, бериш пайтидаги кўрсатмаларини бажарилишига жавоб беради.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling