Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


XIX–БОБ. ИССИҚЛИК АВТОМАТИКАСИ, ИССИҚЛИК ТЕХНИКАСИ ЎЛЧОВИ ВА ҲИМОЯ УСКУНАЛАРИНИ ЭЛЕКТР ҚИСМИ


Download 0.97 Mb.
bet51/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

XIX–БОБ. ИССИҚЛИК АВТОМАТИКАСИ, ИССИҚЛИК ТЕХНИКАСИ ЎЛЧОВИ ВА ҲИМОЯ УСКУНАЛАРИНИ ЭЛЕКТР ҚИСМИ

479. Қоиданинг ушбу боби иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ва ҳимоя, ускуналарининг электр қисмида ва Автоматик бошқарув системасининг техник воситаларида иш бажариш жараёнида риоя қилиниши зарур. (Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик механикаси бўлимини экплуатация қилишда хавфсизлик чоралари "Электростанция ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик механикаси ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари" да тўлиқ баён қилинган).


480. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови пультлари, тақсимловчи шчит ва йиғувчи ускуналарнинг коммутатион аппаратларидаги ўчириш–ёқиш ишларини III–гуруҳга эга бўлган навбатчи, агар наряд ёки фармойиш берувчи ходим наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" бўлимига ёзма равишда коммутацион аппаратларни ўчириш ва ёқишни топширган тақдирда; иш фармойиш билан бажарилаётган бўлса, уни бажариш фармойишни рўйхатга олишда ёзилган тақдирда таъмирловчи бригаданинг IV–гуруҳли ишбошчиси томонидан амалга оширилиши мумкин.
481. Иссиқлик ва электр қувватига таъсир қилувчи иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарининг электр қурилмаларини ўчириш, станция смена бошлиғи ёки технологик цех бошлиғи рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина амалдга оширилиши зарур.
482. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарида ишлашга ижозат беришдан олдин технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади.
483. Созлаш ва таъмирлаш жараёнида ишбошининг илтимоси билан регуляторларини синаш учун ишлатиб кўришни технологик ускуна тезкор бошқарувида бўлган цехнинг навбатчи ходими томолнидан бажарилиши керак.
484. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналаридаги схемаларга ўзгартиришлар киритишни кераги йўқ бўлган ва ускунани иш маромини ўзгартирмасдан бажариладиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишларини фарпмойиш билан бажариш мумкин.
485. Тўлиқ таъмирлаш жараёнида иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарининг айрим элементлари, схема бўлаклари ёки ускуна қисмларини кучланиши остида синаш ва текшириб кўриш цех бошлиғининг (навбатчисининг) рухсати билан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бажарилиши мумкин:
таъмирлаш ишлари тўхтатилиши керак, текшириб кўрилаётган ускунадан одамлар четлатилиши зарур, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, тўсиқлар ва иш жойига осилган шиорлар олиниши шарт.
Қўшни участкадаги бригадалар иш жойидан кучланиш олинган, текшириб кўрилаётган ускуна билан иш жойи орасида тўсиқ қўйилган ва ишлаётган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирда, ўз ишларини давом эттиришлари мумкин.
486. Синаш жараёнида электр ускуналарини бир неча маротаба ўчириш–ёқиш билан боғлиқ бўлган ишларни, нарядда ушбу танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, ҳар бир ўчириш ва ёқиш олдидан зарур техник шартларини бажариб, амалга оширишга рухсат этилади.
Электр ускуналарини ўчириш ва ёқиш технологик цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан бажарилиши зарур.
487. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарида III–гуруҳга эга бўлган якка ходимфармойиш билан қуйидаги ишларни бажариши мумкин:
асбобларни қайд қилувчи қисмларини созлаш;
термопара, манометр (электр контакт манометрдан ташқари) дифманометрни алмаштириш;
блок бошқарув шчитларидаги теплотехника назорати учун ўрнатилган асбоблардаги носозликларни бартараф қилиш;
автоматик бошқарув системасини ҳисоблаш техникаси комплекс техникси воситаларини таъмирлаш;
авторегуляторларнинг электрон блокларини созлаш, параметрларини тузатиш;
тутқичлар кробкасини зичлаш;
датчиклар, стендтлар, бошқарувчи механизмлар, панеллар ва ҳоказоларни маркиловкалаш ва уларни номларини ёзиш;
панел ва шчитларни сиқилган ҳаво билан тозалаш.
488. Ҳар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуналари ва уларни тақсимловчи қурилмаларида ўрнатилган иссиқлик автоматикаси, иссиқлик ўлчови ускуналарида бажариладиган ишлар, иш бажарилиши керак бўлган цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши зарур.
489. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникакаси ўлчови ускуналарида наряд билан бажариладиган ишларда ишлашга ижозат берувчи цехнинг (участканинг) иссиқлик автоматикаси бўйича смена бошлиғи (навбатчиси) бўлади.
Сменада навбатчи ходим йўқ пайтида, ҳамда территория бўйича бир–биридан узоқда жойлашган объектларда наряд бўйича ишлашга ижозат берувчи тезкор–таъмирлаш ходимларнинг ишчиларидан бири бўлиши мумкин.
Фармойиш билан ишлаганда ишлашга ижозат беришни иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг (участкасининг) ёки бошқа цехнинг (участканинг) навбатчиси ёки тезкор–таъмирлаш ходими фармойишда белгиланганига асосан амалга оширилиши мумкин.
490. Кўчма ерга улагични иш жойига ўрнатиш ва олиш иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг навбатчиси ёки тезкор–таъмирлаш ходими томонидан бажарилиши зарур. Электроцех ходимлари хизмат кўрсатадиган иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарини коммутацион аппаратура ёрдамида ўчиришда ўчирилган коммутацион аппаратларга ерга улагични ўрнатиш электроцех ходимлари томонидан бажарилиши шарт.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling