Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА ЯШИН ҚАЙТАРГИЧ ТРОССЛАРИ ОРҚАЛИ ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА


Download 0.97 Mb.
bet49/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

6§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА ЯШИН ҚАЙТАРГИЧ ТРОССЛАРИ ОРҚАЛИ ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА

460. Тақсиловчи қурилмаларда ёки кучланиш 1000 Вольтдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларида жойлашган юқори частотали ускуналарни эксплуатация қилиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини камида 2 киши, булардан бири IV–гуруҳга эга бўлган ходим, томонидан амалга оширилиши зарур.


461. III–гуруҳга эга бўлган бир хизматчига резинкали диэлектрик гиламчада туриб ишлаб турган аппаратларни панелларини (блокларини) очиб ишлашга рухсат этилади.
Иш бошлашдан олдин уловчи юқори частотали тармоқда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. 42 Вольтдан юқори кучланишда ишлаш ман қилинади.
462. Сигналларни қайта ишлаб борадиган элементлардан ва ҳаво электр узатиш тармоқларини уламаларидан кучланиш олиб ташлангандан кейингина схемаларга ўзгартиришлар киритиш, юқори частотали трактни ажратиш ва йиғиш, ундаги носозликларни бартараф қилиш мумкин. Тармоқдаги улама алоқа фильтри ва кабелда иш бажариш учун алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улаш кифоя.
463. Алоқа конденсаторининиг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини уламасдан туриб, ҳимоя ускуналари, аппаратура ва ҳаво электр узатиш тармоғига уланган бошқа частотали ускуна жиҳозларидаги ерга улагич симни ажратиш ман қилинади.
464. Алоқа конденсатори билан улама алоқа фильтри ўртасидаги занжирга ўлчов асбобларини ўчиришга рухсат фақат алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улагандан кейингина берилади.
Ўлчов асбобларини бир неча бор ўчириш ва улаш керак бўлганда ҳар доим алоқа конденсаторининг пастки қопламаси ерга уланиши шарт.
Бир соатгача чўзиладиган ўлчаш ишларини IV–гуруҳга эга бўлган тезкор–таъмирлаш ходими назорати остида IV–гуруҳли бир киши фармойиш билан амалга ошириши мумкин. Бу ўлчаш ишлари улама алоқа фильтри ичида разрядникни (яшин қайтаргични) ўчирмасдан алоқа кондисаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини уламасдан амалга оширилиши зарур. Бўнда ўлчов асбоблари ерга уланган бўлиши, ўлчаш ишлари электр ҳимоя воситаларини (диэлектрик этик ва қўлқоп, дастаги изоляцияланаган асбоблар) қўллаб бажарилиши шарт.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling