Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
2§. КАБЕЛЬ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ
422. Кабель алоқа тармоқларини юқори кучланиш билан синаш жараёнида синалаётган участка чекланган бўлиши зарур. Кабель алоқа тармоқларини синалмаётган участка орасидаги ҳамма уловчи симлар синов жараёнида олиб қўйилган бўлиши шарт. 423. Изоляцияни электр мустаҳкамлигини синаш мобайнида кабель алоқа тармоқларини ҳар иккала томонида турган ходимлар орасида ўзаро алоқа бўлиши зарур. 424. Кабель алоқа тармоғини иккинчи томонига ўрнатилган телефон аппарати синаш ишларини бошлашдан олдин, ажратгич конденсаторлари (сиғими 0,1 мкф ва ишчи кучланиши 5–6 кВ) орқали алоқа учун мўлжалланган жуфт алоқа симининг ҳар бирига уланган бўлиши керак. Телефон аппарати ва конденсаторларни қудуқ ёки чуқур ташқарисидаги диэлектрик резинали гиламча тўшалган тахта супада жойлаштириш зарур. Телефон орқали гаплашишни, фақат иш раҳбаридан чақириқ олинган тақдирдагина кабелда синаш кучланиши йўқ бўлган пайтда амалга ошириш керак. Кабель алоқа тармоғини синаш жараёнида телефон аппарати ва унга уланган симларга тегиш ман қилинади. 425. Синаш жараёнида иш раҳбарини телефон аппарати алоқа тармоғидан узилган бўлиши керак, уни улаш эса, синаш ишлари тамом бўлгандан кейин ҳамда кабелдан электр заряди олингандан кейингина бажарилиши лозим. 426. Кабелга синаш кучланишини беришдан олдин, иш раҳбари телефон орқали бригада аъзоларини синаш ишлари бошланганлиги тўғрисида огоҳлантириши зарур. 427. Синаш жараёнида боксда ва кабелнинг ажратилган учларидаги симларда қайта улаш ишларини бажариш ва кабелга тегиш ман қилинади. 428. Кабель алоқа тармоқларида кўчма ўлчов асбоблари билан ўлчаш ишлари камида 2 ходим, бири IV–гуруҳли, бошқаси III–гуруҳли ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим. 429. Ҳаво электр узатиш тармоқлари ва ўзгарувчан электр токи билан электрлаштирилган темир йўлнинг "Хавфли таъсир" га ("Хавфли таъсир" тушунчаси "Симли алоқа, темир йўл сигнализацияси ва телемеханикаси ускуналарини мўътадил ишлаши учун электр узатиш тармоқларининг хавфли ва ҳалал берувчи таъсиридан сақлаш қоидалари" да аниқ таърифлаб берилган) учрайдиган кабель электр узатиш тармоқларидаги электр ўлчаш ишларини ҳимоя воситалари қўллаб бажариш зарур. 430. Кабелларни занглашига қарши ҳимоя қурилмалариги ва дайди ток манбаларига ҳимоя қилувчи ускуналарни улаш ҳамда катод ускуналарида кучланишни олмай бажариладиган ишлар электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажарилиши зарур. Дренж ускуналаридаги таъмирлаш ишларини бу ускуна контакт тармоғи тарафидан ва кабель ўчирилганидан кейин ҳамда дренаж кабели электрлаштирилган темир йўл трамвай контакт тармоғи томонидан ерга улангандан кейингина, бажаришга рухсат этилади. 431. Кабелни мўътадил ҳаво босими остида сақлаб турувчи "Компрессор–Сигнал" ускуналарини эксплуатация қилиш Давлат техника Назорати тасдиқланган "Босим остида ишлаётган идишларни тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаларига асосан олиб борилиши шарт". 432. "Компрессор–Сигнал" ускуналарини эксплуатация қилиш III–гуруҳга эга бўлган ходимларга рухсат этилади. 433. "Компрессор–Сигнал" ускуналаридаги ҳамма ишлар ускунани ўчириб, кучланиш олингандан кейин фармойиш билан бажарилиши мумкин. 434. "Компрессор–Сигнал" ускуналарини қуритиш ва автоматика блокларини олди, орқа ва ён томонидан панелларни олиб иш бошлашга ускунадан кучланиш олингандан сўгн 15 минут кейин рухсат этилади. Қуритиш ва автоматика блоклари олдидаги ҳамма ишларда резинкали диэлектрик гиламчадан фойдаланиш зарур. 435. Кабель алоқа тармоқларида узоқдан бошқариладиган навбатчисиз кучайтиргич пунктларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ток манбалари қуйидаги ишларни бажаришда ўчирилади: кабелларни бошқа ерга кўчириш, алмаштириш ва янгисини осишда; бузилган телефон алоқа тармоғини таъмирлашда; кабель параметрларини ўлчашда. 436. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларини узоқдан бошқарув манбаи, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари хизмати навбатчисининг навбатчиси номига берилган талабномасига асосан ўчирилади. талабномада кабель номи, иш жойи характери ва участкаси, ишини бошлаш ва тугатиш вақти, узоқдан бошқарув манбаи тури, иш рағбарининг фамилияси кўрсатилади. 437. Навбатчисиз кучайтиргич пунктининг узоқдан бошқарув манбаи, навбатчиси бўлган кучайтиргич пункт бошлиғи ёки навбатчиси томонидан унга жавобгар вакил рухсати билан кучайтиргич пункт манбаидан ўчирилади. Узоқдан бошқарув манбаини ўчирган калити ва кнопкаларга "Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда" деган шиор осилиши шарт. Узоқдан бошқарув манбаи занжирида аппаратура конструкциясига қараб, ушбу тармоққа таалуқли дужка (сим қопқаси), сақлагич ёки бошқа элементлар (бўлаклар) олиб узилиш жойлари ҳосил бўлиши керак. Бу ишларни бажаришда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур. 438. Узоқдан бошқарув манбаини ўчириш билан бирга кабелдан телебошқарув ва сигнализация ускуналарига берилаётган кучланиш ҳам олиниши ва уларнинг платасига "Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда" деган шиор осилиши зарур. 439. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларида иш бажаришга рухсат олингандан кейин иш раҳбари таъминлаш учун мўлжалланган кабелни аниқлаши, унда кучланиш йўқлигини текшириши ва электр зарядини олиши керак. Бу ишлар ҳимоя кўзойнаги ва диэлектрик қўлқопдан фойдаланиб бажарилиши зарур. 440. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги кабелларда хавфсиз ишлашни таъминлаш учун узоқдан бошқарув манбаидан келаётган занжирда қўшимча узилиш жойларини ташкил қилиш керак. Симметрик кабелни узоқдан бошқарув манбаидан кўзга кўринарли ажрим ҳосил қилиб, ўчириш учун, бокслардан икки жуфтли вилка оиниши зарур. Коаксиал жуфтлардан иборат кабелларда кўзга кўринарли ажрим ҳосил қилиш учун фильтр ва автотрансформатор оралиғидаги платадан тегишли дужкалар олиниши, симметрик жуфтларда эса, қўшимча устунларда жойлашган бокслардаги дужкалар ҳам олиниши керак. Олишга мўлжалланган дужка ва вилкаларни бир–биридан фарқли буёқ билан ажралиб туришлари зарур. 441. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги кабелларда бригадани ишлашига ижозат бериш 440 банддаги тадбирлар бажарилгандан кейин иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Корхоналарда узоқдан бошқарув манбаидан ишловчи ускуналар рўйхати бўлиши шарт. Рўйхат билан ускуналарни эксплуатация қилувчи ҳамма ходимлар таништирилиши зарур. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling