Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§. НАВБАТЧИСИЗ КУЧАЙТИРГИЧ ПУНКТЛАРИ АППАРАТЛАРИ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4§. ҲАВО АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ
3§. НАВБАТЧИСИЗ КУЧАЙТИРГИЧ ПУНКТЛАРИ АППАРАТЛАРИ
442. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги ҳамма ишлар таркибида IV–гуруҳга эга бўлган ишбоши ва аъзоси III–гуруҳ эга бўлган бригада томонидан амалга оширилиши мумкин. 443. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлмаган навбатчисиз кучайтиргич пунктларининг хужраларида иш бажарилганда, улар иш бошлашдан аввал ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш жараёнида ҳужра эшиги ҳамма вақт очиқ ҳолда бўлиши шарт. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлган навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги ҳамма шамоллатиш каналлари очиқ ҳолда бўлиши керак. 444. Узоқдан бошқариладиган манба аппаратларини синашдан олдин барча навбатчисиз кучайтиргич пунктлар ва уларни манбаъ била уловчи навбатчиси бўлган кучайтиргич пунктлар орасида телефон алоқаси ташкил қилиниши зарур. 445. Узоқдан бошқариладиган манба аппаратларини айрим платаларини олиш иш раҳбарининг рухсати билан ушбу аппаратдан кучланиш олингандан кейингина амалга оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш ман этилади. 4§. ҲАВО АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ 446. Электрлаштирилган темир йўл, трамвай ва троллейбусларни контакт электр тармоқлари билан кесишган жойлардаги ҳаво алоқа тармоқлари симларин таъмирлаш ва янгисини тортиш, тузатиш иш бажариш лойиҳасига асосан, контакт электр тармоқлари бўлими вакили иштирокида, ушбу тармоқни ўчириб ва ерга улангандан кейингина бажарилиши зарур. 447. Аҳоли яшайдиган мавзе кўчаларидаги ҳаво электр узатиш тармоқлари устидан алоқа тармоқларини тортиш жараёнида ўтиб бораётган аҳоли ва транспортни огоҳлантириб туриш учун қўлида байроқчаси бўлган сигнал берувчилар қўйилиши шарт. 448. Ҳаво электр узатиш тармоқлари остидан кесиб ўтаётган ҳаво алоқа тармоқлари симларини тортиш ва созлаш жараёнида ушбу қоиданинг 35, 343 ббандлари талабларига риоя қилиш зарур. 349. Иш бошлашдан илгари ҳаво алоқа тармоқларининг симлари билан ер ўртасида 42 Вольтдан юқори бўлган кучланиш йўлини текшириш керак. Ҳаво алоқа тармоқларининг симларида 42 Вольтдан юқори кучланиш борлиги аниқланса, ушбу кучланишни пайдо бўлиш сабаблари топилмагунча ва уни 42 Вольтгача пасайтириш чоралари кўрилмагунча иш бошлаш ман этилади. 450. Кучланиш таъсири остида бўлган ҳаво алоқа тармоқларида иш бажариш жараёнида ушбу қоиданинг кучланиш таъсири остида бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлашга тааллуқли ушбу қоиданинг 3§ XV–боб талабларига риоя қилиш зарур. 451. Кучланиш таъсири остида бўлган ҳаво алоқа тармоқлари симларини ерга улаш дренаж калтакчаси орқали кўчма ерга улаш ускунасини ўрнатишда ишлатиладиган штанга ёрдамида бажарилиши керак. 452. Кучланиш таъсири остида бўлган ҳаво алоқа тармоқларига тортилаётган ҳамда осилиши керак бўлган сим бошида ва бевосита иш жойида ерга уланиши шарт. Ерда ётган сим устунда маҳкамланган симларга ва кейинги участка учун тарқатилган симга тегмаслиги зарур. Устунларга осилган симларни таранглигини созлаш ва уни маҳкамлаш ишлари бажарилгандан кейингина ушбу сим олдиниги участка симларига уланиши зарур. Айрим участка симларини бир–бирига улашдан олдин, симларга ҳар икки томондан кўчма ерга улагич ўрнатиш зарур. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling