Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


ΧV БОБ. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ


Download 0.97 Mb.
bet38/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

ΧV БОБ. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ
1§. УСКУНАЛАРДАГИ ИШЛАР

313. Ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини ва устунларини ажратиб бузиш ҳамда устун элементларини алмаштириш иш раҳбари иштирокида технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши зарур.


314. Фақат устуннинг маҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил қилингандагина устунга чиқиш ва унинг устида ишлашга рухсат этилади. Устунларни мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда (устунларни ерга мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқни юмшоқ ва майдалиги, ёғочларни чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар) уларни маҳкамлаш заруриятини ва усулини маҳкамлаш заруриятини ва усулини иш раҳбари ёки ишбоши иш жойида белгилайди.
Устунларни тортқилар ёрдамида маҳкамлаш ишлари устун устига чиқмасдан туриб, яъни телескопик минора ёки бошқа одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмларни бевосита устун ёнига ўрнатиб ёки бу ишларни устунларга кўтарилмасдан ўрнатиладиган махсус мустаҳкамлаш қурилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши керак.
Устун мустаҳкамлангандан кейингина унга унга кўтарилишга рухсат этилади.
315. Сим ва тросларни бир томонлама тортишилишига мўлжалланмаган устунлар ва вақтинча шундай тортилиш пайдо бўлиши мумкин бўлган тақдирда уларни ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт.
Оралиқдаги устунларни олдиндан маҳкамламасдан туриб, уларга осилган симларни бутунлигини бузиш ва сим боғичларини бўшатиш ман қилинади.
316. Устунга чиқиш қуйидаги бригада аъзоларига рухсат этилади:
ΙΙΙ гуруҳга – ҳамма турдаги ишларни бажариш учун устуннинг юқорисигача чиқиш ΙΙ гуруҳлига – узиб қўйилган электр узатиш тармоғини ҳамма устунларини юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, узилмаган электр узатиш тармоғида эса устундаги энг пастки симдан ишлаётган ишчининг бошигача бўлган масофа 2 метр қолгунча устунни ток ўтказмайдиган қисмида бажариладиган барча ишларга. Устунларни бўяш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно. (Ушбу қоиданинг 150 банди).
1 гуруҳлига – ер сатҳидан 3 метргача бўлган баландликдаги (ишчининг оёғигача) барча турдаги ишларга.
Юқорида бажариладиган айрим турдаги ишлар ушбу қоидада қайд қилингани бўйича ушбу ишларни бажариш учун электр хавфсизлиги гуруҳига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши керак.
317. Ёғоч ва темирбетон устунларга кўтарилишда ҳимоя камарини осма арқони ёғоч устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши, темирбетон устунларда эса устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши ёки устунга маҳкамланган нарвонга маҳкамланиши
Бурилишларга ўрнатилган штирли изоляторли устунларнинг ички бурчак томонидан чиқиш ва ишлаш ман қилинади.
Устунларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиш ҳамда иккала монтер тирноқи қўлланилганда ўнга ўрнашиб ишлаш шарт.
Устуннинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган сим эътибордан йўқолмаслиги зарур.
318. Устуннинг айрим бўлакларини алмаштириш жараёнида устуннинг йиқилиши ёки ўрнида қўзғалишига барҳам бериш зарур.
319. Бир ёки икки таянчли П ёки АП типидаги устунларнинг оёқларига қўшимча биттадан ёки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун бир йўла иккала таянч оёқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир устун оёқларига қўшимча ўрнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланиб, ер шиббалаб босилгандан кейингина иккинчи устун оёқларига қўшимча ўрнатилган тиргакли алмаштиришга киришиш мумкин.
Устун оёғига қўшимча иккитадан ўрнатилган тиргаклар навбатма–навбат алмаштирилиши керак.
Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараёнида ишчиларнинг чуқурда бўлишлари ман қилинади.
320. Устунларни йиқитиш ва ўрнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни мустаҳкамлаш усуллари ва уни зарурлигини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса,наряд берувчи белгилайди.
321. Илмоқли торқи ишлатилган тақдирда, илмоқ албатта ҳимоя қулфи билан жиҳозланган бўлиши шарт.
322. Изоляцияловчи шокилларда ишлаш жараёнида бир ёки кўп занжирли (икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп занжирли тортиб турувчи изоляторлар шокилалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилада тана мувозанатини сақлаш учун махсус мосламалар ишлатиб ёки устига ётиб ҳамда оёқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин.
323. Изоляцияловчи осма шокилада ишлаш жараёнида ҳимоя камарининг осма арқони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга махкамланган иккита страховка арқонидан фойдаланиш зарур. Арқонни биттаси траверсга маҳкам боғланади, иккинчиси эса олдиндан траверс орқали ўтказиб стаховка қилувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда, тортиб ёки бўш қўйиб туради.
324. Тортиб турувчи изоляцияловчи шокилаларда ишлаганда ҳимоя камарини осма арқони траверсга ёки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт.
325. Осма ва тортиб турувчи кўп занжирли изоляция–ловчи шокилаларда ҳимоя камарини осма арқонини изоляторларни иш олиб борилмаётган шодаларнинг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарини осма арқонини иш бажарилаётган шодага маҳкамлашман қилинади.
326. Изоляцияловчи шокилалар ажралиб кетишига олиб келадиган носозликлар аниқланса, иш ўша заҳотиёқ тўхтатилиши керак.
327. Симлар ва троссларни траверсга кўтариш (ёки тушириш) ҳамда уларни тортиш жараёнида траверсда ёки устуннинг траверсаси остида туриш ман қилинади.
Юк кўтариш чизмасини танлашда ва кўтариш блокларини ўрнатишда, шундай ҳисоб–китоб қилиш керакки, бунда устунга шикастетказадиган куч туғилмасин.
328. Устунга кўтарилиб, унинг устки қисмигача бўяш ишларини II–гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси бажариши мумкин. Устун бўялганда бўёқнинг симларга ва изоляторларга томизмаслик чораларини кўриш зарур (масалан, таглик ишлатиш).

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling