Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet37/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

6§. ЕР ОСТИ ИНШООТЛАРИДАГИ ИШЛАР

297. Хавфли газлар пайдо бўлиш эҳтимолидан ҳоли ер ости иншоотларини кўздан кечириш ва уерлардаги ва у ерлардаги қурилиш,тамирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар камида икки кишидан иборат ишчилар билан бажарилиши шарт. Электростанция ва подстанциялардаги ер ости коллектор ва туннелларини ΙΙΙ гуруҳли бир ходим кўздан кечирилиши мумкин.


298. Зарарли газлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор ер ости иншоотларидаги ишлар наряд билан камида 3 ишчи, улардан иккитаси хавфсизликни таъминловчи, иштирокида бажарилиши керак. Иш боши ΙV–гуруҳга эга бўлиши шарт.
299. Ҳар бир цехда (районда, участкада) хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган ер ости иншоотларини рўйхати бўлиши ва ушбу рўйхат билан ер ости иншоотларига хизмат қилувчи ходимлар таништирилиши шарт.
Хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган барча ер ости иншоотлари чизмада белгиланган бўлиши шарт зарур.
300. Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан илгари ва иш бажариш мобайнида табиий ёки мажбурий шамоллатиш ускунаси ишлашини таъминлаш шарт.
Табиий шамоллатиш камида иккита тушиш люкларини очиб уларни олдига шамол оқимини йўналтирувчи махсус соябонлар орқали амалга оширилиши зарур.
Мажбурий шамоллатиш 10–15 минут мобайнида вентилятор ёки компрессор орқали иншоот тубидан 0,25 метр баландликка туширилган йўғон шланг ёрдамида ер ости иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилиши зарур. Шамоллатиш учун қисилган газли баллонлардан фойдаланиш ман қилинади.
301. Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавони хавфли газлар билан ифлосланганлик даражасини текширмасдан туриб у ерда иш бошлаш ман қилинади. Текширишни ҳаводаги хавфли газлар борлигини текширувчи асбобни ишлатишга ўрнатилган махсус ходим амалга ошириши зарур. Ушбу ходимлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмаси билан тасдиқланиши шарт.
Газларнинг бор йўқлигини очиқ олов ёрдамида текшириш ман қилинади.
302. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган коллектор ва туннелларда иш бошлашдан олдин маҳаллий шароитга қараб ушбу ускуналар маълум муддатгача ишлатилиши керак. Бунда хавфли газ бор–йўқлигини текширмаслик мумкин.
303. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаганда, ишчилар ҳамма вақт очиқ туриши керак бўлган икки люк ёки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқлар ўрнатилган ёки огоҳлантирувчи белгиллар қўйилган бўлиши керак.
304. Қудуқларни очаётганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва қудуқ қалқопларини люк четларига урилиб кетмаслик чораларини кўриш зарур.
Очилган қудуқлар атрофига тўсиқлар қўйилиши ёки ён берисига огоҳлантирувчи белгилар қўйиш шарт.
305. ΙΙΙ гуруҳли бир ходимни страховка арқони бўлган ҳимоя камарини тақиб қудуқ ичида туришига ва ишлашига рухсат берилади.
Ҳимоя камарига қўшимча елка камари боғланган бўлиб,уни орқа белидаги кесишган жойига ўрнатилган металл қалқага страховка арқони боғланган бўлиши керак.
Арқонни бошқа учини страховка қилувчи ишчидан бири ушлаб туриши шарт.
306. Қудуқлар ичиада кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан–бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қўйилиши керак бўлган бирикма ва қотишмаларни эритиш ман қилинади. Муфтага қўйиш учун эритилган бирикма ва қотишма қудуққа металл троссга карабин ёрдамида осилган махсус қопқоқли идишларда туширилиши керак.
Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чегараловчи тўсиқлар қўлланилиши ва ёнғин чиқишига қарши чоралар кўрили шарт.
307. Кабель ётқизилган коллектор, туннел, кабель ярим этажлари ва бошқа хоналарда пропан–бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда хонада ишлатилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак.
Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши шарт.
308. Кабелларни шикастланган жойларини куйдириш жараёнида ишчиларни қудуқларда туриши ман қилинади.
Коллектор ва туннелларда эса фақат икки очиқ турган, ташқарига чиқиш қудуқлари ўртасида туриш мумкин.
Кабелни шикастланган жойини куйдириш жараёнида кабелларда ишлаш ман этилади.
Кабелни шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг, ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида кабелларни албатта кўздан кечириш шарт.
309. Ишлашга ижозат беришдан ва туннеллларни кўздан кечиришдан аввал уни ичини кузатиш ишларини улардаги ёнғинга қарши ҳимоя ускуналари автоматик ишлаш режимидан узоқдан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига "Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!" деган шиор осиб қўйилиши зарур.
310. Қудуқ, коллектор ва туннелларда,ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман қилинади.
311. Қудуқ, коллектор ва туннелларда узоқ муддатли ишларни бажараётганда улар ичида ишчиларни бўлиш вақтини ишчи бажариш шарт–шароитига қараб, наряд берувчи ходим белгилайди.
312. Қудуқ, коллектор ва туннелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дархол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манбани топиб, уни тугатмагунга қадар, ишчилар,хавфли жойдан четлаштирилиши шарт.
Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун мажбурий шамоллатиш ускунасидан фойдаланиш зарур.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling