Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet34/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

ХΙV–БОБ. КАБЕЛЬ ТАРМОҚЛАРИ


§ 1. ЕР ҚАЗИШ ИШЛАРИ

267. Ер ости иншоотлари ва йўлларида жойлашган кабелларни таъмирлаш ёки кабелларни ётқизиш билан боғлиқ ер қазиш ишлари, ушбу ер ости иншоотлари ва йўлларини эксплуатация қиладиган жавобгар корхона ёки цех раҳбарининг ёзма рухсати билан ва иш рахабарининг ёзма рухсати билан ва иш раҳбари тайинланганида олиб борилади. Рухсатномада ер ости иншоотлари ва йўлларини жойлашиши ва ётган чуқурлиги кўрсатилган чизмаси илова қилинган бўлиши керак.


268. Агар чизмада белгиланмаган кабель, қувур, ер ости иншооти ва шунингдек қурол–яроқлар топилса, уларни кайси ташкилотга тегишлигини аниқламагунча ва тегишли ташкилотлардан ишни давом зттиришга рухсатнома олмагунча ер қазиш ишлари тўхтатилиши зарур.
269. Кабель трассасидан 5 метргача яқин жойларда куч билан машина ва механизмлардан, кабель тармоқларини қўриқ майдонида эса ер қазиш машиналаридан фойдаланиш ман этилади.
270. Кабель тармоқларини ҳимоя зоналарида ер қазиш машиналаридан фойдаланиш,фақат қазиш учун ушбу тармоқни эксплуатация қилувчи корхона ходимларигагина рухсат этилади. Қазиш ишларини ер қазиш машиналари пневматик машиналар ҳамда лом ва киркалар ёрдамида, бевосита кабель устида уни ҳимоя қатламига 0,3 метр қолгунга қадар амалга ошириш мумкин. Ерни қолган қатламидаги тупроқ белкурак ёрдамида олиб ташланиши керак.
271. Қиш фаслида белкурак билан тупроқ қазишга фақат тупроқни иситгандан кейингина киришиш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелгача 15 см га яқинлаштириш мумкин.
272. Ўра, хандақ ва траншея қазиладиган жойлар ҚМҚ "Қурилишда хавфсиз техникаси" талабини эътиборга олган ҳолда тўсилган бўлиши керак. Тўсиқда огоҳлантирувчи ёруғлик сигнали бўлиши керак. Тўсиқда огоҳлантирувчи белги ва ёзувлар, тунда эса огоҳлантирувчи ёруғлик сигнали бўлиши керак.
273. Ўпирилиш хавфи бор бўлган бўш ёки нам тупроқли ерларда траншея қазилаётган уларнинг деворлари мустаҳкам маҳкамланиши керак.
Тўкилиб кетадиган тупроқли ерлардаги ишларни деворларини мустахакамламасдан, унинг четидаги табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда бажариш шарт.
274. Ер ости сувлари йўқ табиий нам тупроқ ерларда ва ер ости иншоотлари яқин жойлашган ерларда траншея ва ҳандақларни, мустаҳкамланмаган тик деворларининг чуқурлигини: ўйилган, қумли ва катта бўлакли ерларда 1 метрдан; қумлоқ ерларда 1,25 метрдан; қумоқ ерларда 1,5 метрдан оширмасдан қазишга рухсат этилади.
Зич ёпишқоқ ерларда тик деворлари траншеяларни роторли ёки оддий экскаваторларда маҳкамлаш ускуналарини қўймасдан 3 метргача чуқургача ковлашга рухсат этилади.
Бундай ҳолларда траншеяларга одамларнинг тушиши ман этилади. Одамларни тушиши зарур бўлган траншея қисмлари тирговичлар билан мустаҳкамланиши ёки ён томонлари табиий қиялик ҳолида бажарилиши шарт.
Қиш фаслида ерни музлаган қисмида (ерни қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) ер қазилганда уни тирговичларсиз бажаришга рухсат этилади.
275. Ер қазиш шароити 274 бандда кўрсатилгандан фарқ қиладиган ҳолатларда ўра ва хандақлар қазишни тик деворларини тиргович билан мустаҳкамлаб ёки табиий қияликни сақлаган ҳолда бошлаш зарур.
276. Чуқурлиги 3 метргача бўлган ўра ва хандақларни намунавий лойиҳа асосида махсус маҳкамловчи ясамалар билан мустаҳкамлаш шарт.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling