Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХΙΙΙ–БОБ. АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯСИ
§ 3. ЭЛЕКРОФИЛЬТРЛАР
251. Электрофильтрларни эксплуатация қилишда қуйидагилар ман қилинади: иш раҳбарининг нарядда огоҳлантирган алоҳида кўрсатмасидан ташқари ҳолларда, одамлар электрофильтр ичида бўлган пайтда чанг қоқиш механизмини улаб ёқиш; электрофильтрнинг бункер ва секцияларида бараварига бир вақтда таъмирлаш ишларини олиб бориш; истеъмол агрегатларининг блокировкалари носоз бўлганда,электрофильтрнинг секция тешиклари изолятор катакларини ва люкларини ёпувчи зулфинлар носоз ёки йуқ бўлса элекрофильтрларга уни ўлчовчи кабелларга кучланиш бериш. 252. Элекрофильтр ҳар қандай секцияда (электр майдонида),заҳирадаги шинада, секцияларни электр энергияси билан таъминловчи ҳар қандай кабелларда (электр майдонида) ишлар олиб борилганда барча таъминловчи агрегатлар ва барча секция кабеллари (электр майдони) электр тармоғидан ўчирилиши ва ерга ўланиши шарт. 253. Электрофильтр секцияларига одамлар ишлашига ижозат беришдан олдин секциялар шамоллатилиши ва бункердаги кул олиб ташланиши шарт. Ҳаво ҳарорати эса 33°С даражадан ошмаслиги зарур. 254. Электрофильтр ўчирилгандан кейин ундан ва уни электр энергияси билан таъминловчи кабеллардан электроагрегатларни ерга улаш йўли билан улардан электростатистик заряд олиниши зарур. Электрофильтрни ерга уланмаган қисмларига тегиш ман қилинади. 255. Электростанцияларда кул ушлайдиган ускуналарнинг ҳусусиятларини эътиборга олган ҳолда, электрофильтрларга хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий йўриқнома тузилиши керак. Йўриқномада бўлимлар орасидаги хизмат кўрсатиш чегараларини тақсимланишини эътиборга олган ҳолда, электрофильтрларда ишлаш учун наряд бериш ва ишлашга ижозат бериш тартиби белгилаб қўйилиши шарт. Йўриқномани тузишда ушбу қоида ва "Электростанция ва иссиқлик узатиш тармоқларини механик ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари" талаблари ҳисобга олиниши керак. ХΙΙΙ–БОБ. АККУМУЛЯТОР БАТАРЕЯСИ 256. Аккумулятор батареяси жойлашган хона ҳар доим қулфланган бўлиши керак. Ушбу хонани кўздан кечирувчи ва унда ишловчи шахсларга калит умумий тартибга мувофиқ берилади. 257. Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга аланга билан кириш,аланга бериши мумкин бўлган электр иситиш асбоби,аппарат ва инструментлардан фойдаланиш ман этилади (ушбу банддан мустасно сифатида қоиданинг 266 бандига қаранг). Аккумулятор хонасининг эшикларида "Аккумулятор хонаси" "Ёнғиндан хавфли", "Чекиш ман қилинади" деган шиорлар ёзилиши ёки давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдвн фойдаланишни ва чекишни ман қилувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак. 258. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси бўлган аккумулятор хонасида, шамоллатиш ускунаси заряд қилиш олдидан ёқилиши ва зарядлаш тамом бўлгандан кейин камида 1,5 соат ўтгандан кейин,ҳосил бўлган газ тўла чиқариб юборилгандан сўнг тўхтатилиши керак. 259. Ҳар бир аккумулятор хонасида: элекролит таёрлаш ва уни идишларга қўйишга мўлжалланган 1,5–2 литр ҳажмли тушмуқли шиша ёки чинни бандли идишча (ёки обдаста); кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эритмаси ва ишқорли батарея учун бор кислотаси ёки сирка эссенцияси бўлиши шарт. 260. Ичида электролит,дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмаси бўлган барча идишларда суюклик номларини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт. 261. Кислота, оғзи зич ёпиладиган тиқин билан беркитилган шиша идишларда сақланиши ва суюқлик номи ёзилган ёрлиқ билан жихозланган бўлиши зарур. Батареяларни эксплуатация қилишга мўлжалланган, ичида кислота суюқлиги бўлган идишлар ва бўш идишлар аккумулятор батареясига тегишли алоҳида хонада сақланиши зарур. Идишлар полда махсус корзинага ёки ёғоч яшикларга солиб сақланиши керак. 262. Кислота, ишқор ва қўрғошин билан боғлиқ ишларда махсус ўқитилиб,ўргатилган одамлар ишлаши керак. 263. Ичида кислота ва ишқор бўлган шиша идишларни икки ишчи таниши керак. Шиша идишлар коррозацияси билан биргаликда дастлабки, махсус ёғоч яшикларда ёки ўртасида чуқурчаси бор, атрофи ёғоч катак билан ўралган ва шиша идишни 2/3 қисми жойлашиши зарур бўлган (корзина билан биргаликда) махсус замбилда ташилиши керак. 264. Электролит таёрлашда кислотани, ичида дистилланган сув бўлган иссиққа чидамли ёки чинни идишга аста–секин (эритмани тез қизишини олдини олиш мақсадида) ингичка қилиб жилдирлатиб қўйиш керак. Бунда электролитни ҳар доим таёқча ёки шиша трубка ёхуд кислотага чидамли пластмассадан ясалган қорғич билан аралаштириб туриш керак. 265. Кислота ва ишқор билан ишлаганда (дағал жун матодан–кислота учун ёки пахтадан таёрланган ишқор учун) костюм, резинали этик(шим остидан) ёки калиш, резинали фартук, ҳимоя кўзойнаги ва резинали қўлқопларни кийиш зарур. Ўйувчи ишқорларни бўлаклари олдин қоп–қанорга ўраб, махсус ажратилган жойларда майдаланиши зарур. 266. Аккумулятор хоналарида пластиналарни кавшарлаш ишларини бажаришга қуйидаги шароитларда рухсат этилади: зарядлаш тамом бўлганига 2 соатдан ортиқ вақт ўтгандан кейин кавшарлашга рухсат этилади. Доимий зарядланиш тартибида ишловчи батареяларда кавшарлаш ишларини иш бошлашдан 2 соат илгари зарядсизлантириш (разрядлаш) тартибига ўтказилиши шарт; иш бошлашдан олдин хона 2 соат давомида шамоллатилиши зарур; кавшарлаш пайтида хона тўхтовсиз шамоллатиб турилиши керак; кавшарланаётган жой, бошқа батареялардан ўтга чидамли шчитлар билан тўсилиши керак; қўрғошин ёки унинг бирикмалари таъсиридан захарланишни олдини олиш учун махсус эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши ва аккумулятор батареяларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномасига мувофиқ иш тартиби белгиланиши керак; ишлар наряд билан бажарилиши зарур. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling