“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Кредит сиёсати
2-§. Кредитларни сўндириш
178.Кредитлашнинг асосий тамойилларидан бири бу қайтаришлилик тамойилидир. Унга кўра ҳар бир кредит бўйича кредит турига, лойиҳанинг ўзини-ўзи 39 қоплаш муддатларига қараб кредитни бир неча босқичларга бўлган ҳолда қайтариш графиги тузилиши лозим. Кредитларни қайтариш бўйича тасдиқланган графикларга қатъий амал қилиш, муддати ўтган қарздорлик юзага келишининг олдини олиш чораларини кўриш лозим. Кредит хатарларини минималлаштириш ва бошқа ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, кредитлаш даврининг сўнгги кунига кредитнинг тўлиқ суммасини қайтарилишини белгилашга йўл қўйилмайди. 179.Банк томонидан кредитнинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан доимий назорат олиб борилиши лозим, ушбу назорат: а)молиявий ҳисоботлар ёки бошқа шу каби ҳужжатлар, бизнес-режасида белгиланган шартлар ва кўрсаткичлар ижросини назорат қилиш; б)қарз олувчининг жорий ҳолати ва ўз мажбуриятларини бажариш бўйича имкониятлари ҳамда бажаришга хайрихоҳлигини назорат қилиш; в)қарз олувчи ҳақидаги асосий ва қўшимча олинаётган маълумотларнинг таҳлилини назорат қилиш; г)жорий бозор ўзгаришларига мувофиқ гаровни қайта баҳолаш; д)эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни ташкил этиш орқали амалга оширилади. 180.Жисмоний шахсларга ажратиладиган ҳар қандай кредитлар учун қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ёки тўлиқ тўламаган тақдирда банк томонидан ушбу тўловларни тўғридан-тўғри қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи ҳамда унинг кафили ойлик иш ҳақидан, пластик карточкасидаги, омонат ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан қарз олувчининг рухсатисиз (акцептсиз) ундириб олиниши тўғрисида мажбурий тарзда кредит шартномаларида акс эттирилиши лозим. 181.Асосий қарз ва фоизлар бўйича мажбуриятларнинг сўндириш муддати келганда, қарз олувчининг ўз маблағлари мавжуд бўлмаса, кредит бўйича асосий қарз, ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақини ундириш иккиламчи манба (гаровдаги мулкни сотишдан тушган маблағлар, кафил ва кафолатчининг маблағлари, мол- мулклари ҳамда бошқа таъминот) ҳисобидан амалга оширилиши лозим. 182.Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби”га мувофиқ, агар қарздор кредит бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармай, гаровга қўйилган мол-мулк қиймати Банк талабини қоплашга етарли бўлмаса, у ҳолда Банк кредит бўйича қарзни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштириб, нотариал тасдиқланган ёзма келишув асосида қарз олувчининг гаровдан ҳоли бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан сўндиришга хақли. 40 183.Агар қарз олувчи билан келишувга эришилмаса, банк кредит бўйича қарзни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлатиш мақсадида қарздорнинг мол-мулкига ундиришни қаратиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади. 184.Ундирув гаров мулкига қаратилганда қарздорликни ундириш Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида” ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда гаров ва ипотека шартномалари талабларига риоя қилган ҳолда гаров мулкларига нисбатан амалга оширилади. 185.Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилиш шартнома-воситачилик асосларида ёхуд электрон онлайн-аукционларда амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни, шу жумладан ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектларни, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқларини, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқларни, интеллектуал фаолият натижаларига ва хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли оператор томонидан электрон онлайн-аукционларда амалга оширилади. Кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади. Қарздор кредити бўйича қарздорликни сўндириш учун маблағлар қафил (кафолат берувчи) томонидан фақат кредитор ҳисобига йўналтирилади. Кредитлар бўйича қарзларни қоплаш ҳисобига банк балансига қабул қилинган мулклар жорий бозор нархида сотилиши лозим. Ер участкалари белгиланган тартибда гаров таъминоти сифатида банк ҳисобига ўтган ҳолларда, банк ушбу ер участкаларини унга мулк ҳуқуқи ўтган пайтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмай сотувга қўйиши керак. 186.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги “Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3047-сонли Фармонига мувофиқ, кредитлар муддатининг узайтирилишига фақатгина сўндиришнинг аниқ манбалари мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. 187.Кредитларнинг қайтариш графиги асосида тўланмаган муддати ўтган қарзларининг тўлов муддати маблағлар тушишининг аниқ манбалари бўлган тақдирдагина, банк Бошқаруви рухсати ёки бош офис Кредит қўмитаси қарори билан муддати узайтирилиши мумкин. Қуйидаги кредитларнинг муддати узайтирилишига йўл қўйилмайди: а) ишончли кредитлар; б) иш хақи тўловларини тўлаш учун берилган кредитлар; в) факторинглар; г) кредитни сўндириш манбалари мавжуд бўлмаган кредитлар; 41 д)бошқа шундай махсус шарт кўрсатилган меъёрий ҳужжатлар асосида берилган кредитлар. Кредитлар муддати узайтирилиши натижасида уларнинг “Шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар” ҳисобварағига ўтказилиши Марказий банкнинг 2015 йил 14 июлидаги 2696-сонли “ Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги” низом талаблари асосида амалга оширилади. 188.Кредитнинг якуний муддатини ўзгартирмаган ҳолда, кредитлар бўйича оралиқ тўловлар муддатларини лойиҳанинг хусусиятларидан ва бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўзгартириш мумкин. 189.Кластер корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, баённомалари ва топшириқларига асосан, Кластер корхоналарига айланма маблағларини тўлдириш, пахта, ғалла ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларининг қайтариш муддатлари вилоят бошқармаларининг кредит комиссиялари томонидан ўзгартирилиши ёки қайта кўриб чиқилиши мумкин. 190.Кредит шартномалари бўйича тўловлар кечиктирилганда қарз олувчи кредиторга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг шартномада келишилган миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси қарз суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигига эътибор қаратиш лозим. 191.Ажратилган кредитлар ва ҳисобланган фоизларни сўндириш бўйича жавобгарлик филиал бошқарувчиси, Бек-офис бошлиғи ва тегишли масъул ходимлар, назорати эса вилоят бошқарма бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ҳамда Бош офиснинг тегишли тузилмалари зиммасига юклатилади. 192.Кредит портфели таркибидаги потенциал муаммоли, ҳаракатсиз (NPL) кредитлар аниқланиши ва уларни ундириш ҳамда суд жараёнигача бўлган ҳамда суд жараёнидаги бўлган муаммоли кредитларнинг сўндирилиши вилоят бошқармалари, филиаллар муаммоли кредитларни сўндириш тузилмаси ходимлари ҳамда Бош офиснинг Муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти зиммасига юклатилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling