68
5.1. таДБирЛарНиНГ тУрЛари (МатБУОт аНЖУМаНи,
МатБУОт-БрифиНГ, ДаВра СУҲБати, ПрЕСС-тУр)
5.1.1. Матбуот анжумани
Матбуот анжумани, бу – жур-
налистлар учун ташкил этилади-
ган тадбир бўлиб, унда ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган ахборот ва ян-
гиликлар ваколатга эга кишиларнинг
шарҳи билан берилади. Матбуот ан-
жумани ўртача 45 – 60 дақиқа давом
этади.
Агар Сизда ОАВга айтмоқчи ва
етказмоқчи бўлган янгилик ёки би-
рор ахборот бўлса, юз берган вази-
ятни тушунтирмоқчи бўлсангиз ва
бу жамоатчилик учун муҳим бўлса,
матбуот анжумани матбуотга хабар етказишнинг энг мақбул шаклидир. Мат-
буот эса, ўз навбатида, турли коммуникация каналлари орқали бу янгилик ёки
хабарни жамоатчиликка маълум қилади.
5.1.2. Брифинг
Матбуот анжуманидан фарқли ўлароқ, брифинг долзарб янгиликни тезлик
билан тарқатиш ва уни қисқача қилиб матбуот вакилларига баён қилиш учун
ташкил этилади. Брифинг 15 – 20 дақиқа давом этади (brief сўзи инглизчадан
“қисқа”, деб таржима қилинади). Ҳокимлик фаолияти, фаолият йўналишлари
бўйича олинган натижалар тўғрисидаги муҳим маълумотни, давлат бошқарув
органлари вакилларининг расмий фикрини, яъни муқаддам ҳеч қаерда маълум
қилинмаган хабарни ОАВ вакилларига етказиш учун брифингдан фойдаланила-
ди. Журналистларга ҳокимлик фаолиятида юзага келган муаммо тўғрисида маъ-
лумот ва расмий шахснинг фикридан иборат янгиликни етказиш учун брифинг
энг қулай тадбирдир. Одатда, брифингда журналистларнинг бир неча саволла-
ригагина жавоб берилади.
5.1.3. ахборот учрашуви
Бундай учрашувдан мақсад – ах-
борот бериш. Агар журналистларни
ҳокимлик ёки ахборот хизмати фао-
лиятидан шунчаки бохабар қилмоқчи
бўлсангиз, ахборот учрашуви ташкил
этинг. Бундай учрашув чоғида ташки-
лотчилар томонидан янгилик маълум
қилинади, аммо муҳокама этилмайди.
Фақат битта масала учрашув мавзуи
бўлиши мумкин
.
Do'stlaringiz bilan baham: |