Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
66
67 жаМоатчилик ва оав учун тадбирлар ташкил қилиш Ж амоатчилик ва ОАВ учун тадбирлар ўтказиш – ах- борот хизматининг ўта муҳим вазифаларидан биридир, шу туфайли бундай тадбирларни сифатли ўтказиш хизмат обрў-эътиборининг шаклланиши- да ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйлаймизки, ахборот хизмати томонидан ўтказиладиган турли тад- бирларнинг батафсил рўйхати ва тавсифи уларни ташкил этиш савиясини оширишга ёрдам беради ва ахборот хизмати обрўсини юксалтиради. Матбуот анжуманларини тайёрлаш ва олиб бориш бўйича ба- тафсил, қадам-бақадам йўриқнома, ахборот хизма- ти тарқатадиган материаллар турини тавсифлаш ва ифодалаб бериш ҳамда уларни тайёрлаш бўйича аниқ тавсиялар муваффақиятли фаолиятингиз га- рови бўлади, деган умиддамиз. Матбуот анжумани ва матбуот-бирифингларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг тахминий намуна- лари қуйида келтирилган. Пресс-релиз ёзиш бўйича батафсил тушунтиришлар, уларнинг қиёслама наму- налари сизга ОАВ билан яхши муносабат ўрнатишга ёрдам беради. Бу каби тадбирларни ўтказишда йўл қўйиладиган оддий хатолар таҳлил қилинади. Бир қарашда, ОАВ учун ташкил этиладиган барча тад- бирлар бир-бирига ўхшайди. Ягона мақсадли аудито- рия ўз қонун ва тартибларини ўтказишга ҳаракат қилади. Ахборот бериш билан боғлиқ ҳар бир тадбир ўзининг бошқалардан мутлақо фарқ қиладиган ёнда- шувлари, эътибор қаратиладиган жиҳатлари, таъсир қилиш воситаларига эга. Баъзида фарқ унчалик кўзга ташланмайди, аммо, нима бўлганда ҳам, тадбирни нотўғри ташкил этиш ишнинг умумий самарадор- лигига таъсир қилади. Журналистлар учун ташкил этиладиган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ахборотни ОАВ орқали узатиб, жамоатчиликни бо- хабар қилиш. Гарчи соҳадан йироқ бўлган кишига жур- налистлар учун ташкил этиладиган барча тадбирлар бир хилдек туюлса-да, улар ягона ахборот тадбирига бирлашган ҳолда, кўзланган мақсад ва ўтказиш хусу- сиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling