Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон тижорат ривожи. АКТни давлат бошқарувида жорий этиш босқичлари. Веб порталларнинг яратилиши
«Бизнинг
бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳ этишдир» деб номланган маърузасида республикамизда кейинги йилларда амалга оширилиши зарур бўлган масалалар, устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб кадрларнинг малакаси, ишбилармонлиги ва масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ушбу кўрсатмаларни амалга ошириш малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан бирга кенг доирадаги вазифаларни: баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатда барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни шакллантириш, жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни бозор тамойиллари негизида бошқарувчи замонавий мутахассисларни етказиб беришни назарда тутади. Электрон тижорат ривожи. АКТни давлат бошқарувида жорий этиш босқичлари. Веб порталларнинг яратилиши Бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш тизимини бошқариш ва шу орқали ушбу мутахассислар тайёрлашнинг механизми ўртасидаги алокаларнинг муракаблигини, ҳамда хилма- хиллигини илмий жиҳатдан асосланган янги услубий ёндашувларни, шу соҳа учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини бахолаш мезонларини ишлаб чиқишни, тадбиркор кадрлар тайёрлаш сифати ва улар фаолиятининг пировард натижалари ўртасидаги ўзаро боғланишнинг концепциявий негизларини очиб беришни, шунингдек, тадбиркорлик соҳаси учун кадрларни ўқитишни ва қайта ўқитиш тизимини ривожлантириш конуниятлари аниқлашни талаб қилади. Иқтисодиётни бошқаришнинг бозор тизими ва тадбиркорлик 110 ўртасида чамбарчас алоқалар мавжуд: иқтисодиёт, қачонки тадбиркорлик унинг таркибий қисми бўлгандагина, барқарор ўсишга қодир бўлади. Жамият фақатгина кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, уни амалга оширувчи субъектни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратган ҳолда, иқтисодиётдаги ўсишни кўзлаши мумкин. Шу муносабат билан кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти, вужудга келиш жараёнлари, Ўзбекистонда уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш ва ўтиш иқтисодиёти шароитида намоён бўлади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирча кичик бизнес ва тадбиркорликнинг яхлит умумий қабул қилинган иқтисодий назарияси ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг бир неча йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчи йўналиш француз иқтисодчиси Р.Кантильоннинг номи билан боғлиқ, у ХХ аср бошида биринчи бўлиб “тадбиркор” атамасини киритди ватадбиркорликнинг асосий функционал ҳусусияти сифатида таваккалчилик ҳақидаги қоидани олға сурди. Ана шу вақтдан бошлаб ушбу атама билан хўжалик фаолиятининг учта асосий жиҳатида таваккални ўз зиммасига олувчи инсонни тушуниш одат бўлиб қолди, бу жиҳатлар қуйидагича: янги корхонани ташкил қилиш; янгиликларни амалга жорий қилиш; бозорга истеъмолчиларнинг асосий оммаси учун нотаниш бўлган маҳсулотлар ёки хизматлар билан чиқиш. Р.Кантильоннинг фикрича, тадбиркор - бу таваккални олдиндан кўра билувчи ва уни ўз зиммасига олишни истовчи, келажакка интилган шахс бўлиб, унинг ҳаракатлари дарамод олиш умиди ва йўқотишларга тайёр туришлик билан тавсифланади. Р.Кантильон ғоясини ХX асрдаги немис классик мактабининг намоёндалари Й.Тюнен ва Г.Мангольдт, америка иқтисодчиси Ф.Найт қўллаб-қувватлади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий назарияси иккинчи йўналишининг асосчиси бўлиб австрия-америка олими И.Шумпетер ҳисобланади. У тадбиркорни новатор сифатида кўриб чиқиб ва 111 инновационликни ажратиб турувчи белгиси сифатида, шундай ёзган эди: “Тадбиркорларнинг вазифаси – кашфиётларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш усулини ислоҳ қилиш ва инқилоблаштириш, янада умумий маънода – янги хомашё манбаларини ёки тайёр маҳсулот бозорини очиш ҳисобидан янги товарлар ёки илгариги маҳсулотларни янги усул билан ишлаб чиқариш учун янги технологик имкониятлардан фойдаланиш орқали саноатдаги мавжуд тармоқларини қайта ташкил қилиш ва янги тармоқларини ташкил қилишдан иборат”. Ҳақиқатдан ҳам янги ғояларни қидириш ва уларни амалга ошириш – бу кичик бизнес ва тадбиркорликнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади. Учинчи йўналиш вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорнинг шахсий ҳусусиятларини ажратишга ва унинг мувазанатлаштирувчи иқтисодий тизимдаги тартибга солувчи асос сифатидаги ролига эътиборни қаратишди. Америка иқтисодчиси И.Кирцнер кичик бизнес ва тадбиркорнинг асосий ролини бозорларнинг мувазанат ҳолатига томон ҳаракатини таъминловчи тартибга солиш тизимига эришишда кўради, яъни тадбиркор мувазанатлаштирувчи кучни ўзида намоён қилади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик назарияси ривожланишининг ҳозирги босқичи эътиборни бошқарув аспектига ва тадбиркорнинг ҳатти-ҳаракатларида бошқарув функцияларини таҳлил қилишга қаратиш билан боғлиқ. Менежментга доир классик адабиётда бозор иқтисодиётида тадбиркорлар ўз касб фаолиятининг функционал мазмунига қараб учта хилга ажратилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling