Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Электрон ҳукумат тизимида ўз-ўзини бошқариш


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Электрон ҳукумат тизимида ўз-ўзини бошқариш 
органлари 
Электрон ҳукуматни жорий этилиши давлат ва аҳоли 
муносабатларини мувофиқлаштиради, ҳукуматга бўлган халқ 
нарозилигини камайтиради, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро 
электрон мулоқот ва келишувлар туфайли сиёсий қарама-
қаршиликлар барҳам топади. Натижада янгича барча жамият 
институтлари ва тузилмаларини: давлат хизматчилари, тижоратни, 
ташаббускор фуқароларни, таълим тизими ва тадқиқотчилик 
институтлари, жамоа гуруҳлари ва фуқаролик жамиятини боғловчи 
Интернетга асосланган давлат бошқарувитузилмаси шаклланади. 
Одатда электрон ҳукуматни жорий этиш жараёни уч босқични 
ўз ичига олади: 
Биринчи босқичда АКТ воситаси давлат органлари 
ахборотларига ташкилот, корхона ва фуқароларнинг мурожаатини 
тезлаштиради ва аниқ манзилини белгилайди. Бу босқични амалга 
ошириш учун давлат органлари ўзларининг веб-сайтларини 
яратадилар ва уларга қонунчилик ва бошқа меёрий-ҳуқуқий 
хужжатлар, хужжатларнинг керакли шакллари, статистик ва 
иқтисодий маълумотлар киритилади. Бу босқичнинг асосий 
элементи маълумотларнинг тез янгиланиши ва барча давлат ахборот 
ресурсларини жамловчи ва “ягона ойна орқали” мурожаатни 
таъминловчи давлат веб-порталининг мавжудлиги. 
Иккинчи босқичда давлат хизматлари (кўчмас мулкни ва ер 
майдонларини рўйхатга олиш, солиқ деклорацияларини тўлдириш, 
рухсатнома олиш учун аризалар бериш) онлайн режимида тақдим 
этилади. Бу босқичга ўтиш бюрократик тўсиқларга барҳам беради, 
мураккаб жараёнлар камаяди, бевосита ташкилот раҳбарлари билан 
мулоқот кескин камаяди. Бу босқичнинг амалда жорий этилиши 


131 
ҳукумат органларига электрон шаклида (e-servises) “ягона ойна” 
орқали ҳафтанинг 7 куни ва куннинг 24 соати мабойнида хизмат 
кўрсатади. 
Учинчи босқичда давлат бошқарувининг барча босқичларида 
ҳукумат сиёсатини ишлаб чиқишнинг барча жараёнларида 
фуқароларнинг ва фирмаларнинг сиёсатчилар ва раҳбарлар билан 
интерактив муносабатлари орқали иштироки таъминланади. Бу 
ишлар асосан веб-форумлар орқали амалга оширилиб, қонунчилик 
далолатномалари ва меёрий-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари, 
таклиф ва тавсиялар жамланади ва муҳокама этилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling