Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини билиш


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини билиш. 
Янги технологияларни жорий этилиши ҳукуматдан вақт 
категорияларига нисбатан жуда эътиборли бўлишни тақозо этади. 
Бошқа соҳаларга нисбатан юқори эътиборда бўлган давлат, 
технология эволюцион ривожланишда ва мавжуд қурилмалар эса 
тез эскирмоқда ва замон талабига жавоб бера олмайди. Келажакни 
кўзлаб маъмурий органлар томонидан қабул қилинган қарорлар 
технологиянинг ривожланиши билан тезда ўзгармоқда. Электрон 
ҳукуматни жорий этишда йўл қўйилган хатоликлар молиявий 
жиҳатдан қимматга тушади ва айниқса фуқаролар ва тижорат 
соҳаси ходимларининг ишончини йўқотишдан эҳтиёткор бўлишни 
талаб этади. Мамлакатнинг электрон ҳукуматга ўтиши ҳукуматнинг 
янги 
шароитга 
мослашиш 
қобилияти 
қай 
даражада 
шаклланганлигини намойиш этиш имконини беради. Рақобатли, 
жаҳонда юз бераётган изчил ўзгаришлар даврида электрон 
ҳукуматни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳатлардаги 
кечикиш мамлакат иқтисодий ривожланишида қимматга тушади. 
Электрон хизматникенг жорий этилиши учун уни қоғоздаги 
жараёнлар каби тан олиниши ва қувватланиши лозим. Шунингдек
он-лайн 
режимида 
хизмат 
кўрсатишни 
муваффақиятли 
ривожланиши ахборотларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини 
таъминлашга бевосита боғлиқ. 
Электрон технологиянинг шаклланиши ҳукумат фаолиятида 
бошқарув характерини ўзгаришини тақозо этади. Ахборот 
жамиятида амалдагидан фарқли ҳукумат бошқарув органлари 


132 
ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма ва бошқарув 
тамойилларига ўтилади. Одатдаги ҳукумат билан янги электрон 
ҳукумат бошқарув мезонлари орасидаги фарқларни келтириб 
ўтамиз. Амалдаги қарор қабул қилиш жараёнлари назоратда ва 
буйруқни бажаришга асосланган бўлса, янги усулда асосий 
параметр сифатида розилик ва келишув ишлатилади. Амалдаги 
бошқарувда асосий эътибор ҳуқуқ ва вақтга қаратилган бўлса, 
замонавийда – мажбурланмаган меёрларга, жамоанинг таклиф ва 
тавсияларига, келишувларга асосланган. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling