Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Назорат саволлари. 
1. 
ЭҲ тизимида ўз-ўзини бошқариш органларининг роли 
қандай? 
2. 
ЭҲ тизимида ўз-ўзини бошқариш органлари мақсад ва 
вазифалари.
3. 
Электрон воситалар ёрдамида омманинг фикрини билиш 
қандай бўлади? 
4. 
Оммавий ва ҳусусий институтлар ўртасидаги ўзаро 
ҳамкорлик қилишида электрон ҳукуматни роли. 


134 
XIV. Боб. Инновацион технологияларни тадбиқ этишда 
стандартлар ва меёрий ҳуқуқий хужжатларга асосланиш 
технологияси 
 
Режа: 
1. Ахборот инфраструктураси. Электрон платформа. 
2. Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари.
3. Электрон тўловлар, электрон пул.
4. Ягона ойна – веб портали орқали турли рухсат берувчи 
хужжатларни бериш.
Ахборот инфраструктураси. Электрон платформа. 
Инновациянинг асосий классификацияланишини шаклланиши 
инновацион фаолиятнинг натижаларига қараб белгиланади. Одатда 
инновация икки турга бўлинади: 
Маҳсулот-инновацияси, янги ёки такомиллашган маҳсулотни 
яратиш ва амалда жорий этишни ўз ичига олади. Янги маҳсулотни 
яратиш ва жорий этиш бозорда сотиш учун янги турдаги 
маҳсулотни ишлаб яиқишга қаратилган бўлиб, қўлланилиш соҳаси, 
фукционал характеристикалари, кўриниши ва тузилиши, қўшимча 
хизмати, 
таркибий 
материаллари 
билан 
характерланади. 
Такомиллашган маҳсулотни ишлаб чиқиш мавжуд маҳсулот 
турлари асосида сифат кўрсаткичларини яхшилаш, янги ташкил 
этувчи компонента ва материаллардан фойдаланиш эвазига 
иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. 
Инновацион-жараён янги ишлаб чиқариш қурилмаларини, 
ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишнинг янги усулларини 
қўллаш орқали ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштириш ва 
жорий этишни ўз ичига олади. Бундай инновациялар мавжуд ишлаб 
чиқариш ташкилоти маҳсулотини иқтисодий самарадорлигини 
оширишга қаратилган. 
Илмий асосланган инновация классификацияси қуйидаги мантиқий 
тамойилларга асосланади: инновацияни қўллаш жойи; инновация 
мақсади; инновацияни жорий этиш шакли. 
Инновация кўринишига қараб қуйидагиларга бўлинади: 


135 
- инновация 
масштаби 
(трансконтинентал, 
трансмиллий, 
ҳудудий, юқори, ўрта, кичик); 
- инновация натижалари (юқори, қуйи, мутадил); 
- инновация самарадорлиги (иқтисодий, ижтимоий, экологик
интеграллашган); 
- жорий этиш изчиллиги (тез, секинлашган, ўсиб бориш, бир хил 
меёрда, сакраш кўришида); 
- жорий этилиш соҳаси (бошқариш, ташкил этиш, ижтимоий, 
ишлаб чиқариш); 
- илмий-техник ривожланиш босқичлари (илмий, техник, 
технологик, конструкторлик, ишлаб чиқариш, ахборот); 
- изчиллик даражаси (бир хил меёрда, кучсиз, оммавий 
инновация ва портлаш). 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling