Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Электрон тўловлар, электрон пул 


137 
Интернетда электрон бозорнинг мавжудлиги Интернетда 
маҳсулот ва хизматларга интерактив тўловни амалга оширадиган
тўлов тизимларининг амалда қўллаш имкониятлари билан боғлиқ. 
Исталган тижорат шартномаларининг охирги босқичи давлатда 
юритилаётган тўлов тизимларидан бири асосида ҳисоб - китоб 
қилиш билан якунланади.
Бу тўлов тизимларини тўлов тизимлар технологиясининг 
таснифи дейиш тўғрироқ. Чунки, ҳақиқатда ишлаётган тизимлар 
кўпинча юқорида айтиб ўтилган механизмларни хар хил 
комбинацияда ишлатишади. 
Кредитли схемалар ишлатиш билан амалга ошириладиган 
тўлов тизимлари. 
Кредит карточкаларини тўлов воситасида ишлатадиган 
тизимлар ҳозирги вақтда дунё миқёсидаги тўлов тизимлари орасида 
энг юқори ўринда туради. Интернетда ҳисоб - китобга пластик 
карточкалар ишлатишнинг ютуғи уларнинг кўп жиҳатдан анъанавий 
тўлов тизимлари билан ўхшашлигидандир. Бундай ҳолатда Интернет 
маълумот 
узатишнинг 
ахборот 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
технологиялари билан амалга оширишда ишлатилади. Бу тизимларга 
Суbег Саsh; Ореn Магкеt; Ғist Virtual ва бошқа бир қатор тўлов 
тизимлари киради. SSL протоколи билан бир қаторда шу каби 
тизимларда ахборот алмашинувида маълумот узатишнинг SЕТ 
протоколи (Secure Electronic Transaction) ишлатилади ва у кредит 
карточкалари рақамларини ишончли ҳимоялашни таъминлайди. 
LSЕТ спецификацияси (Маstег Сагd ва Visа, Netsсаре, IВМ, 
Verisign ёрдами билан ишлаб чиқарилган) - кредитли карта 
ишлатишда товарларнинг нархини тўлашнинг энг хавфсиз 
йўлларидан бири. 
SЕТ спецификацияси асосида оммавий калит ва рақамли 
сертификатлар билан ишлатиш криптографияси ётади. 
SЕТ протоколи истеъмолчининг ўғирланган ёки сохта 
карточкалар билан бўладиган безориликлардан ҳимоя қилади. 
SETнинг бугунги кунда камчилиги, бу унинг иштирокчилари 
ўзларида махсус дастурий таъминот ўрнатишлари керагидир, бу эса 
маълум инвестициялар талаб қилади. Бундан ташқари, охирги 


138 
вақтларда ўтказилган тестларга мувофиқ транзакцияларнинг 
шифрлаш операцияси туфайли етарлича тез ишлатилаётгани ҳақида 
фикрлар 
етказилди. 
Шунга 
қарамасдан, 
SЕТ 
протоколи 
Интернетнинг электрон тижорат келажаги сифатида қаралмоқда. 
SЕТ протоколи ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги адрес билан 
олиш мумкин: http://www.emoney.ru/publish. 
Истеъмолчи нуқтаи назаридан қараганда кредит тизимининг 
асосий камчиликлари қуйидагилар: 

транзакция 
ўтказишга 
харажатларни 
кўпайтирувчи 
мижознинг тўловқобилиятини текшириш ва карточканинг 
авторизациясини 
текширишзарурати. 
Чунки 
ҳар 
бир 
транзакцияга карточка эмитенти транзакциясуммасидан 1,5 - 3% 
олади, лекин у 20% дан ошмайди. Акс ҳолда эса, товарлар 
тўловини қуйи диапазонда ўтказиш ҳеч қандай самара бермайди; 

анонимнинг йўқлиги, савдо тизимлари томонидан мажбурий 
сервис; 

кредит, 
карточкада 
ишловчй 
элкетрон 
дўконлар 
сонинингчекланганлиги; 

кредит ҳисоби очишнинг кераклиги; 

"карточка маълумотларини тармоқда узатиш" комплекси. 
Дебит тизими (Nеt Саsh, Net Вill ва бошқалар) чек ёки нақд 
пулларнинг рақамли эквивалентини ишлатишга асосланган.Дебитли 
схемалар ишлатиш билан амалга ошириладиган тўлов тизимлари. 
Бунда рақамли нақд пулга асосланган дебит тизими 3-шахс 
томонидан тасдиқлашни талаб қилмайди, уларни ишлатиш баҳоси 
(нархи) "0" га интилади, яъни буни микра тўловларда ишлатиш 
қулай. 
Мисол сифатида Nеt Саsh ни кўриб чиқамиз. Бу тизим 1994 
йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва ишлатишга жуда қулай. 
Потенциал харидор аввал Net Ваnk да купон сотиб олиши керак. 
Бунинг учун у почта дастури ёрдамида ёки тўғридан - тўғри Net Саsh
Wеb – сайтида сўровнома орқали ўн бештали купон олади ва уни 
сотувчига товар ёки хизматга алмашиш учун жўнатади. Nеt Саsh 
шифрлашни ишлатмайди ва Wеb - браузерларнинг қурилган 
имкониятлари ва хатларни шифрлашнинг бошқа тизимларига 


139 
таянади. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, купон бошқа 
одамларнинг имзосига тушиб қолиши ва ундан асл мижозгача 
фойдаланиши мумкин. 
Мижоз сотувчига ҳамиша номаълум бўлиб қолаверади. 
Шунинг учун бундай тизимни аноним дейиш мумкин. Net Саsh 
тизими тўлов ҳавфсизлиги етарлича даражада бўлмаса ҳам, оддий ва 
кенг тарқалган. Net Саsh да бошланғич тўлов 19,95 $ миқдорида 
белгиланиб, Net Ваnk да ҳисоб рақами очилиши керак. 
Мижоз купон олаётганида 2% тўлайди (минимум 2 $), сотувчи 
Net Ваnk га қайтариб бераётганда 2% (минимум 4 $) миқдорида 
тўлайди. Бу ҳақда тўлиқ маълумотни қуйидаги манзил бўйича олиш 
мумкин: http://www.netcash.ru/, http://netbill.ru/. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling