Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

 
Назорат саволлари. 
 
1. ЭҲ тизимида ахборот инфраструктураси ва электрон 
платформалар тўғрисида нима дея оласиз? 
2. Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари қандай 
бўлади? 
3. ЭҲ тизимида электрон тўловлар ва электрон пул ишлатиш 
технологияси.
4. ЭҲ тизимида ягона ойна тамойили нима? 
5. Веб портали орқали турли рухсат берувчи хужжатларни 
ишлатиш технологияси.
XV. Боб. Кичик бизнес ва тадбиркорликни 
ривожлантиришда Электрон ҳукумат ташкилий-ҳуқуқий 
базасининг аҳамияти 
 
Режа: 
1. Электрон тижоратдан электрон ҳукумат сари.
2. Интернет орқали хизмат кўрсатиш.
3. G2B 
ва B2G моделларининг ривожи. Иқтисодий 
самарадорликнинг ошиши. 
Электрон тижоратдан электрон ҳукумат сари. 
Кўпгина мамлакатларда алоқа, ахборот технологиялари ва 
ахборотлаштиришни ривожлантириш миллий стратегияси изчил 


143 
жорий қилинмоқда, шунингдек, мамлакатлар ўртасида ахборот 
ҳамкорлиги 
жамияти 
қуриш, 
ривожланиш 
стратегиясини 
таъминлаш борасида тузилган дастур ва режалар амалга 
оширилмоқда. Бундай ёндашиш АКТни иқтисодий-ижтимоий 
ҳаётда кенг қўллаш, ахборот-коммуникациянинг эволюцион 
ривожланишини таъминлаган ҳолда рақобатнинг юзага келишини 
таъминлайди. 
Ахборот-коммуникациянинг ривожланиши кўп параметрли ва 
кўп 
факторли 
жараён 
ҳисобланиб, 
ахборот-коммуникация 
технологияларини, қурилма ва тармоқларини ижтимоий-иқтисодий 
ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида қўллашга, ахборот жамияти ва 
инфраструктурасини шакллантиришга асосланган. 
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита 
ишлаб 
чиқариш 
маҳсулотлари 
ва 
хизматларнинг 
сифат 
кўрсаткичларига боғлиқ. Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб 
чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб 
бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу маҳсулот харидорлигини 
таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.
Ахборот-телекоммуникация тизимининг жадал суръатларда 
ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур 
бўлган маҳсулот ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу 
харидорнинг уйи ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, 
битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, ҳужжат 
алмашиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини 
таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг 
қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид 
қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи 
бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига 
эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабардор бўлади ва ўз 
иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига 
тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги 
рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига 
бевосита таъсир кўрсатади.
Маълумки, республикамиз мустақилликгача асосан хом ашё 
маскани бўлиб келган. Хом ашё, қазилма бойликлар, пахта, қишлоқ 


144 
хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳода 
сотилар, тайёр истеъмол ҳолатида эса бир неча баробар қиммат 
баҳода келтирилар эди. Бу, ўз навбатида, валюта жамғармасини чет 
элга фоизсиз оқимини юзага келтирган. Мустақиллик шарофати 
билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда 
ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди, бу жараён изчил давом 
этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз 
берди. Хом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб 
берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида
мамлакатимизда бир неча юзлаб қўшма корхоналар ташкил этилди, 
ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий 
кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил 
этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз 
малакаларини ошириб келди. Ҳамкорлик корхоналарида чет элга 
хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга 
қўйилди, бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият 
юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали 
ташвиқот қилиниши маҳсулот учун харидорлар сониининг 
кенгайишига олиб келди. Харидорлар таркибининг ошиб бориши 
сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. 
Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб берила 
бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон дўконлар эгаллади. 
Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби 
асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Нафақат 
мамлакатимиз 
аҳолисидан, 
балки 
чет 
эл 
фуқаро 
ва 
ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига 
узлуксиз буюртмалар келмоқда. Бу борада ахборот-коммуникация 
тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал 
ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон 
усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу, ўз навбатида, пул 
алмашинуви ҳаракатини жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий 
ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат 
ётади. 


145 
Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела 
бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали 
техника ҳамда технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча 
иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling