Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Электрон хизматларни тақдим этиш усуллари 
Инновацияни ҳаёт даври – новаторда янги ғояни туғилиш 
вақтидан яратилишигача ва истемолчи инноватор томонидан 
инновациядан фойдаланишгача бўлган вақт оралиғи. 
Технологик сервис хизмат: мутадил фаолият юритаётган 
фирмада янгиликни қўллаш; асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш 
технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш; 
янги технологияни амалда қўллашга лойиқ катта таркибдаги ишчи 
ходимларни ўқитишни ўз ичига олади. 
Ишлаб чиқариш технологияларини классификациялаш: 
- динамик ривожланиши бўйича: прогрессив, такомиллашиб 
борувчи, турғун, эскирган; 
- самарадорлиги бўйича: қуйи, ўрта, юқори даражада; 
- қўлланилиши 
бўйича: яратувчи, бузувчи, икки хил 
қўлланилиши; 
- фойдаланиш соҳаси бўйича: илмий, таълим, ишлаб чиқариш; 
- хом ашё талаби бўйича: илмий, маблағ, энергия талаб қилувчи; 
- яратилиш зарурати бўйича: бирламчи, такомиллаштириш; 
- янгилик даражаси бўйича: мутахассислик, аксиоматик, ноу-
хау; 
- мураккаблик даражаси бўйича: оддий ва мураккаб. 


136 
Инновацион ишлар уч турдаги ишларни ўз ичига олади:
фундументал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш. 
Фундаментал тадқиқотлар – назарий ёки тажрибавий тадқиқотлар 
бўлиб, бирон бир мақсадга қаратилмаган ҳолда янги билимга 
эришиш. Амалий тадқиқотлар – маълум бир амалий масалани ечиш 
учун янги билим олишга йўналтирилган, муносиб иш. Ишлаб 
чиқариш – мавжуд билимларга асосланган , илмий тадқиқот ва 
амалий тажриба натижасидаянги маҳсулот, материал ёки қурилма 
яратиш, янги жараён, тизим ва хизматларни амалда жорий этиш
ишлаб 
чиқарилаётган 
ёки 
жорий 
этилган 
инновацион 
технологияларни такомиллаштириш борасидаги мунтазам иш. 
Илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи шахс ёки илмий 
ходим 
– 
ходимлар 
гуруҳи 
бўлиб, 
уларнинг 
ижодий 
фаолиятитизимлилик асосида илмий билимлар мажмуасини 
ошириши ва бу билимларни жорий этишнинг янги қирраларини 
очиш, илмий тадқиқот ишларига боғлиқ ишларни бажарилишида 
тўғридан-тўғри хизмат кўрсатишдан иборат. Илмий тадқиқот 
ишларига қараб, илмий секторларга бўлинади ижтимоий-иқтисодий 
мақсадли, илмий йўналишлар бўйича. Илмий сектор бўйича давлат 
сектори; тадбиркорлик сектори; олий ўқув юртлари, ҳусусий 
тижорат секторлари. Ташкилий ва бошқарув инновациялари 
мавжуд: такомиллашган бошқарув технологияларини жорий этиш
ўзгарган ташкилий тузилмани тақдим этиш; янги ёки катта 
миқдорда ўзгарган стратегик корпаратив йўналиш. Инновация ҳаёт 
даври тижоратлашиш даврига қадар ёки сарф харажатни қоплагунга 
қадар деб белгиланади. 
Инновацион фаолиятга бўлган умумий сарф харажат жорий ва 
умумий инновацион фаолиятни юритишга бўлган сарф, ҳусусан, 
технология олишга бўлган сарф, курималарни янгилашга бўлган 
сарф, ишлаб чиқариш инжинеринги, дизайн, ишлаб чиқаришни 
ишга тушириш, инновацион фаолиятга боғлиқ тренинг ўтказиш, 
янги 
технологик 
маркетинг 
ўтказиш 
ва 
маҳсулотни 
такомиллаштиришга бўлган сарф харажат. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling