Aholining asosiy kategoriyalari


Download 363.22 Kb.
bet13/13
Sana11.03.2023
Hajmi363.22 Kb.
#1260135
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Fillips egri

Qisqасhа хulоsаlаr


Inflatsiya va ishsizlik o‘rtasidagi uzviy bog‘liqlikni Fillips egri chizig‘i yordamida tasvirlash mumkin.
Inflatsiya sur’atlarining o‘zgarishi, aniqrog‘i, ish xaqining o‘sish sur’atlari va ishsizlik o‘rtasidagi bog‘liqlikni O. Fillips tadqiq qilgan.
Keyinchalik Fillips egri chizig‘i modifikatsiya qilingan: taniqli iqtisodchi olimlar P. Samuelson va R. Solou ish haqi sur’atlarini narxlarning o‘sish darajasiga yoki inflatsiyaga o‘zgartirdilar


Пандемия ва унинг тарқалишига қарши қаратилган чеклов чоралари дунё иқтисодиётига кескин ва сезиларли даражада зарар етказди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш суръатларининг бундай кескин пасайиши Иккинчи жаҳон уруши давридан бери биринчи марта кузатилмоқда. Жаҳон Банкининг шу йил июнь ойидаги тахминларига кўра, 2020 йили дунё иқтисодиёти 5,2 фоизга қисқариши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 3,6 фоизга камайиб, бунинг натижасида ер юзининг миллионлаб аҳолиси қашшоқликка юз тутиши мумкин.
Ривожланган давлатларда иқтисодий фаоллик 7 фоизга, ривожланаётган мамлакатларда 3 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда. Жорий йилда Евро минтақасида ишлаб чиқариш ҳажми 10 фоизгача қисқариши, АҚШ ва Япония каби давлатлар ўзларининг 6,1 фоизгача бўлган Ялпи ички маҳсулотларини йўқотиши мумкин. Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисоднинг ўртача 4,7 фоизга, Россияда 6 фоизга қисқариши кутилмоқда.

БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича Конференцияси (ЮНКТАД) тахминларига кўра, пандемиянинг салбий оқибатлари 2020-2021 йилларда дунё миқёсида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг 40 фоизгача қисқаришига олиб келиши мумкин. Бу сўнгги 20 йил ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Пандемия инқирози халқаро инвестиция келишувлари ва битимлари тузилиши, давлатларнинг яқин келажакдаги инвестиция сиёсати шаклланишига ҳам салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Халқаро миқёсда олдиндан режалаштирилган корхона ва компанияларнинг қўшиб олиш ва сингдириш жараёнлари ҳам номаълум муддатга ортга сурилмоқда. Масалан, “Amazon” корпорацияси томонидан “Deliveroo” онлайн етказиш компаниясини қўшиб олиш, “Boeing” компанияси томонидан Бразилиянинг “Embraer” авиакосмик бирлашмасини қўшиб олиш соҳасидаги битимлар шулар жумласидандир. 2020 йилнинг биринчи чорагида дунё миқёсида қўшиб олиш ва сингдириш билан боғлиқ битимлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70% га камайган.

Хорижий инвестициялар ҳажмининг жиддий қисқариши ривожланаётган давлатларга тўғри келмоқда. Пандемия чекловларига биринчилардан бўлиб дуч келган Осиё минтақаси ва МДҲ давлатларига хорижий инвестициялар оқими 30-45 фоизга камайиши кутилмоқда. Минтақадаги аксари мамлакатларнинг асосий экспорт маҳсулотлари бўлган хом ашёлар, нефть ва газга талаб камайиб, қазиб олиш саноатига йўналтирилган инвестициялар кескин камаймоқда.

Вазиятни юмшатиш ва иш ўринларини сақлаб қолиш учун турли хорижий ҳукуматлар турли имкониятлардан фойдаланишмоқда. Аксари давлатлар тиббий ускуналар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга, кичик ва ўрта бизнесга солиқ имтиёзлари яратиш, уларга молиявий кўмаклашишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишмоқда. Инвесторлар учун маъмурий таомиллар соддалаштирилмоқда, инвестицияларни рағбатлантириш тартиблари кенгайтирилмоқда. Шу билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни хорижий компаниялар томонидан қўшиб олишдан ҳимоя қилувчи чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, катта зарар кўрган компанияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг акциялари давлат томонидан сотиб олинмоқда. Масалан, Италия ҳукумати Alitalia авиакомпаниясини миллийлаштиришга қарор қилди. АҚШда авиация тармоғини қўллаб қувватлаш учун 25 млрд. доллар ажратилмоқда. Корея вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялар иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолиш учун тегишли маблағлар ажратишини маълум қилди. Нидерландияда пандемия туфайли ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган бизнес корхоналарига моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Миср Араб Республикаси камида уч йил муддатга саноат мақсадларида ишлатиладиган табиий газ нархларини 20 фоизга, оғир саноат корхоналари учун электрэнергия нархларини 10 фоизга камайтирганини эълон қилган. Япония япон компанияларини пандемиянинг салбий таъсири кучли бўлган Хитойдан бошқа ҳудудларга кўчириш мақсадларига 2.2 млрд. доллар ажратган.

Айни пайтда юзага келган вазият кўплаб давлатларнинг инвестиция сиёсатини ўзгаришига олиб келмоқда. Бир томондан, шу пайтгача асосий инвесторлар сифатида намоён бўлган ривожланган давлатлар ва трансмиллий компаниялар сиёсатида иқтисодий эгоизм аломатлари, иккинчи томондан ривожланаётган давлатларнинг инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги рақобати кучайиб бормоқда. Донор мамлакатлар инвестиция оқимларини ўз ҳудудларида ушлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда, шунингдек бошқа давлатларга инвестиция киритиш шартлари янада сиёсийлашиб бормоқда. Яъни, инвестиция киритишнинг иқтисод ва бизнес билан бевосита боғлиқ бўлмаган ёндош, сиёсий мақсадларга қаратилган шартлари кучайиб бормоқда.

Маълумки, сўнгги ўн йилликлар мобайнида экспортга йўналтирилган қайта ишлаш, тоғ-кон саноати ва қазиш сингари иқтисод тармоқларига инвестициялар жалб этиш аксари ривожланаётган давлатлар стратегиясининг асосини ташкил этган. Арзон иш кучи ва табиий ресурслардан фойдаланиб экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестициялар ўз аҳамиятини сақлаб қолаётган бўлса ҳам, эндиликда бундай инвестициялар манбаи камайиб бормоқда. Глобал миқёсда истеъмол ҳажми камайиб, табиий хом ашёларга талаб кескин пасайган бугунги шароитда иқтисодиётни ички ва минтақавий эҳтиёжларга асосланган ҳолда ривожлантириш, хорижий инвестицияларни ички инфраструктура ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтиришга алоҳида эътибор бериш муҳимдир. Қайта тикланадиган энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш сингари соҳаларга инвесторлар қизиқиши кучаймоқда.

Инвесторлар ўз маблағларини диверсификация қилиш ва мавжуд таклифларга алоҳида диққат билан қараётган бир пайтда инвестициялар жалб қилинадиган устувор соҳа ва тармоқларга аниқлик киритиш муҳим бўлиб қолмоқда. Бунда ишга тушириш учун нисбатан узоқ вақт ва катта инвестиция маблағлари талаб қилмайдиган, пандемия шароитида ҳам даромад олиш ва иш ўринлари яратиш имконини берадиган лойиҳаларга устувор эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, жорий йилнинг июлида Жаҳон Банки Қозоғистонга чорвачиликни ривожлантириш ва экспортга мол гўшти етиштириш кластер тизимини яратиш учун 500 млн. доллар миқдорида маблағ ажратгани маълум қилинди. 5 йилга мўлжалланган мазкур лойиҳа иқтисодни диверсификациялаш, қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Инвестициялар оқими сезилари даражада камайиб, уларни жалб қилиш жараёнида рақобат кучайиб бораётган шароитда хорижий инвесторлар учун манфаатли инвестиция лойиҳаларини таклиф қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Хорижий инвесторларга тегишли имтиёзлар беришнинг ўзи билан бу масалани ижобий ҳал этиб бўлмайди. Кўп нарса инвестициялар ва инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилинганига боғлиқ бўлиб, бу эса ўз ўрнида тегишли қонунларнинг барқарорлиги, қонун нормаларининг ривожланган давлатларда амалда бўлган тартиб-тамойилларга яқинлаштириш билан таъминланади.

Шу мақсадда, иқтисодни жонлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида Россияда жорий йил 1 апрелида инвестицияларни ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида қонун қабул қилинган бўлиб, қонун инвесторлар билан давлат ўртасида инвестор маблағларини ҳимоя қилинишини кафолатловчи махсус келишувни назарда тутади. Унга кўра давлат инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши мобайнида (6 йилдан 20 йилгача бўлган муддатда) инвесторга нисбатан амалдаги қонунчилик талабларининг ўзгартирмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бундай шартнома тузиш учун инвестор ваколатли давлат органига хабар бериш тартибидан фойдаланади. Бу жараёнда инвесторга қўйиладиган барча талаблар қонунда кўрсатиб ўтилган. Бироқ, ушбу қонуннинг таъсир доирасига тушадиган инвестиция лойиҳалари ҳажми нисбатан катта бўлиб, қонун нормаларидан фақат йирик компаниялар манфаат кўришлари мумкин. Масалан, давлат номидан шартнома тузилиши учун киритилаётган инвестиция миқдори 10 миллиард рублдан (тахминан 12,7 млн. доллар) кам бўлмаслиги талаб қилинади. Шу маънода аксари мутахассислар қонун нормалари барча инвесторлар учун бирдай татбиқ этилиши кераклиги ҳақида фикрлар билдиришмоқда.

Устувор йўналишларда лойиҳалар амалга ошириш жараёнида инвесторга нисбатан амалдаги қонунчилик талаблари ўзгармаслиги давлат томонидан кафолатланадиган бундай тартибни ўрнатиш Ўзбекистон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Жаҳон Банкининг 2020 йил 7 октябрда эълон қилинган Европа ва Марказий Осиё бўйича иқтисодий шарҳида таъкидланганидек, хусусий тадбиркорликка қулай шароитлар яратиш, давлатга қарашли ёки давлат амалдорлари билан алоқадор корхоналарга нисбатан алоҳида ёндашувни истисно қилган ҳолда барча учун тенг имкониятлар берилиши минтақада иқтисодий ривожланишни белгиловчи асосий омиллардан биридир. Айни пайтда маҳаллий инвесторларни рағбатлантириш, қонунчиликда хорижий инвесторларга мўлжалланган енгиллик ва имтиёзларни маҳаллий инвесторлар учун ҳам татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Мисол учун, яқинда Хитойда жорий қилинган эркин иқтисодий ҳудудлардаги имтиёзлар режими маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун бир хил шартларда тақдим этилиши ҳақидаги тартиб шундай чора-тадбирлардандир.



Пандемия таъсирини юмшатишга қаратилган тадбирлар солиқ ва молия жиҳатидан фақат корхоналар ва алоҳида тармоқларни эмас, балки уларнинг ходимларини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилиши кераклиги таъкидланмоқда.

Фото: AFP/Getty Images
2020 йилнинг биринчи чорагида Япония реал ялпи ички маҳсулоти ҳажми мавсумий ўртача кўрсаткичдан 3,4 фоизга паст бўлди.
Таҳлилчилар бу даврда мамлакат иқтисодиётига етган зарарни бундан каттароқ деб баҳолаб, пасайиш 4,6 фоизни ташкил этишини прогноз қилганди.
Бу ҳақда Япония ҳукумати ахборотига асосланиб, The Diplomat хабар бермоқда.
Пандемия фонида рўй бераётган инқироз шароитида йилнинг биринчи чорагида ишлаб чиқариш, экспорт ва истеъмол харажатлари кўрсаткичлари, умуман мамлакат иқтисодиётининг барча жабҳаларида қисқариш қайд этилди.
Март ойида Японияда эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланиб, апрель ойида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳисобига, иккинчи чоракдаги кўрсаткичлар бундан-да салбий тус олиши кутилмоқда.
Айрим таҳлилчиларга кўра, 2020 йилда Япония иқтисодиёти 20 фоиздан кўпроққа қисқариши эҳтимоли бор. Агар шундай бўлса, бу Японияда иқтисодий маълумотлар расман қайд этила бошланган 1955 йилдан кейинги давр учун антирекорд бўлади.
Кунчиқар юртда рецессия (кетма-кет икки чоракда ЯИМ ҳажмининг қисқариши) сўнгги марта 2015 йилда кузатилганди.
Одатда туристлар билан тўлиб-тошадиган Токио ҳозир бўш қолмоқда. NHK`нинг ёзишича, дунёнинг энг кўп йўловчи қатнови амалга ошириладиган поезд станцияларидан бири – Шинжуку темирйўл станцияси атрофида пиёдалар ҳаракати 70 фоизга камайган.
Шунингдек, мамлакатда апрел ойида истеъмолчилар ишонч индекси 2008 йилги молиявий инқироз ва 2011 йилдаги Фукусима ядровий портлашидан кейинги ҳолатдан ҳам пастроққа тушиб кетган. Экспорт эса апрелнинг биринчи 20 кунида бешдан бирга қисқарди.
Умумий ҳисобда, Япония инқирозни юмшатиш учун ўз ЯИМнинг 20 фоиздан ортиғини сарфлади.
25 май куни мамлакатнинг барча префектураларида фавқулодда ҳолат режими тугатилди.
Гарчи япон ҳукуматининг пандемияга қарши олиб бораётган ишлари тез-тез танқид қилиб турилган бўлса-да, мамлакатда вирусдан зарарланишнинг кучли тўлқини кузатилмаганини таъкидлаш лозим.
28 май ҳолатига кўра, Японияда 16,6 минг кишига Covid-19 ташхиси қўйилган ва бу билан мамлакат беморлар сони бўйича дунёда 40-ўринда бўлиб турибди.
Беморларнинг 846 нафари вафот этди, 13,8 мингдан ортиқ киши тузалган.
2021-yilda Yaponiya iqtisodiyotida, avvalgi yildagi kabi, koronavirus hukmronlik qildi. Real YaIM navbatma-navbat oldinga va orqaga qadam tashladi: yanvardan martgacha boʻlgan chorakda oʻtgan davrga nisbatan 2,9%, apreldan iyungacha boʻlgan chorakda 2.0% qoʻshildi, iyul-sentyabrda 3,8% yoʻqotdi. Iyul-sentyabr choraklarida sanoat ishlab chiqarishi o'tgan davrga nisbatan -3,7% bo'lib, besh chorakda birinchi marta pasayishni ko'rsatdi. Bunga eksport qilinmagan yarimo‘tkazgichlar, shuningdek, Osiyodan olib kelingan materiallar va koronavirus sababli butlovchi qismlar sabab bo‘lgan.
Oktyabrdan dekabrgacha bo'lgan chorakda real YaIM va sanoat ishlab chiqarish indeksining tiklanishi kutilmoqda. Sog‘ayishni qo‘llab-quvvatlovchi omillar qatorida, birinchidan, mamlakatda koronavirus infeksiyasi bilan kasallanganlar sonining kamayganini, ikkinchidan, sentyabr oyi oxirida favqulodda holat bekor qilinganini, uchinchidan, mamlakatda koronavirus infeksiyasi bilan kasallanish holatlari kamayganini, uchinchidan, bu boradagi vaziyatning yaxshilanish tendentsiyasini qayd etamiz. komponentlarning etishmasligini yumshatish. Ushbu tendentsiya 2022 yilda davom etishi kutilmoqda.
ESP Economists Forecasts Survey (15-dekabrda chop etilgan) 40 nafar xususiy tadqiqotchi iqtisodchilar oʻrtasida oʻtkazilgan konsensus soʻrovi natijalariga koʻra, 2021-yilning oktabrdan dekabrigacha boʻlgan chorakda YaIMning oʻrtacha real oʻsishi prognozi 2021 yil yakunlari boʻyicha +6,39% ni tashkil etdi. 2021 ishtirokchilari + 2,72% o'sishni kutmoqda.
2022 yil uchun o'rtacha prognoz +3,03% ga yanada kattaroq o'sishni bashorat qilmoqda. Koronavirus bilan bog‘liq hodisalar tufayli 2020-moliyadan boshlab real YaIM 4,5 foizga kamayganidan so‘ng, 2021-moliyadan keyin bu ko‘rsatkich 2022-yilda o‘sishi kutilmoqda.
ESP so'rovi doirasida maxsus so'rov ham o'tkaziladi. 2020-yil sentabr oyidan boshlab, toq sonli oylarda ishtirokchilardan uchtagacha “bozor tavakkalchiligi”ni sanab oʻtishlari soʻraladi. 2021-yil sentabrgacha boʻlgan soʻrovlarda “koronavirus bilan bogʻliq vaziyat” iqtisodiy muhit uchun ushbu xavflar orasida birinchi oʻrinni egalladi. Shu bilan birga, noyabr oyida o'tkazilgan so'rovda yangi infektsiyalar keskin kamayganini aks ettiruvchi "koronavirus tarqalishi bilan bog'liq vaziyat" ikkinchi o'ringa ko'tarilib, "Xitoydagi iqtisodiy vaziyatning yomonlashishi" xavfiga yo'l ochdi.
Xitoyning PMI ishlab chiqarish indeksi har 3 oyda bir marta o'tkaziladigan so'rovda ishlab chiqarish sektori menejerlarini sotib olish orqali vaziyatni baholashni aks ettiradi va noyabr oyidagi so'rovda konsensus vaziyat yaxshilanishini ko'rsatadi: 2022 yilning bahoridan boshlab indeks doimiy ravishda 50 dan yuqori.
Ayni paytda, "xom neft narxining ko'tarilishi" uchinchi o'rinda "AQShda iqtisodiy ahvolning yomonlashuvi" xavfining uchinchi o'rnini egalladi. Neft va boshqa xom ashyo narxlarining hozirgi o'sishi, shuningdek, transport xarajatlari xavotirli bo'lsa-da, 2022 yilda WTI benchmark AQSh neftining o'rtacha prognozi (dekabrdagi so'rov asosida) barrel uchun 70,77 dollarni tashkil etadi. Neft narxi 2022-yilning o‘rtalarida tinchlanishi kutilmoqda.
Yaponiyada koronavirus infeksiyalari soni tez kamayib, pandemiya haqidagi xavotirlar tinchlana boshlaganidek, 28-noyabr kuni JSST Janubiy Afrikada topilgan koronavirusning mutatsiyaga uchragan shtammi “tashvishning bir varianti” ekanligini ta’kidladi. "omikron" nomi. Xabarlarga ko'ra, bu variant delta variantiga qaraganda ko'proq yuqadi va vaktsinalarga javob berish qiyinroq.
Bundan tashqari, 7-dekabr kuni AQSh Milliy Allergiya va yuqumli kasalliklar instituti rahbari Entoni Fauci xulosa chiqarishga hali erta ekanligini ta'kidlab, omiron variantiga oid xavotirlarni biroz tinchlantirdi, ammo u bunda vaqt omikrona varianti kasallikning og'ir shakllariga olib kelmadi. Yaponiya hukumati mamlakat chegaralarida himoya choralarini kuchaytirdi va hozircha Yaponiyada ushbu variantning tarqalishi haqida xavotirlar mavjud bo'lmasa-da, uning butun dunyo bo'ylab tarqalishiga qarab, zanjir cheklovlari allaqachon kuchayganligini inkor etib bo'lmaydi. yana paydo bo'lishi mumkin.



19 noyabr kuni Vazirlar Mahkamasi yangi iqtisodiy siyosatni tasdiqladi. Iqtisodiy chora-tadbirlar to'plamining davlat xarajatlari bo'yicha hajmi tarixdagi eng kattasi bo'ldi - taxminan 55,7 trillion iyen, moliya sektori va xususiy kapital investitsiyalarini hisobga olgan holda esa - taxminan 78,9 trillion yen. ESP prognozi so'rovida davlat siyosatining YaIMga qo'llab-quvvatlovchi ta'sirining o'rtacha bahosi 1,79% ni tashkil etgan bo'lsa, eng yuqori baho bergan 8 ishtirokchi orasida bu ko'rsatkich 3,15% ni tashkil etdi.
Download 363.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling