ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Қонун чиқарувчи, ижроия ва суд органларининг ваколатлари ҳамда вазифалари чегарасини қонун билан белгилаб қўйишни таъминлаш партиянинг бирламчи мақсадидир


Download 39.68 Kb.
bet3/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Қонун чиқарувчи, ижроия ва суд органларининг ваколатлари ҳамда вазифалари чегарасини қонун билан белгилаб қўйишни таъминлаш партиянинг бирламчи мақсадидир.
Ҳеч бир давлат органи ёки амалдори, хусусан Олий Мажлис, Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва Суд органи қонундан устун бўлмаслиги, қонун олдида барча бир хил жавобгар, тенг ва эркин бўлиши шарт. Партия қонун устиворлигини таъминлаш йўлида қатъий ҳаракат қилади.
Қонун яратувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг бир-биридан ажратилиш ва бир-бирини тийиб туриш тамойили - демократиянинг зарур шарти, авторитар сиёсий тизимдан ҳуқуқий давлат, демократик жамиятга ўтишдаги ғоят муҳим омиллардан биридир.
Партия, миллий ҳуқуқий давлатчилик қуйидагича тузилиши тарафдори.
Давлат - бу бошқарув тизими ва унда фаолият кўрсатадиган амалдорлардан иборат бўлиб, ўз фаолиятини марказий ҳамда маҳаллий ҳукумат органлари орқали амалга оширади. Марказий ҳукумат: Олий Мажлис (Парламент), Президент, Вазирлар маҳкамаси, Олий суд, Конституцион суддан иборат.
Олий Мажлис (Парламент) бир палатали, халқнинг сиёсий иродасини акс эттирган энг юқори сиёсий ташкилот бўлиб, ҳар беш йилда кўппартиявийлик ва эркин, шаффоф сайловлар асосида ташкил топади. Сайловларда 50%дан кўпроқ овоз олган партия якка ҳолда, имконсизликда эса умумий овози 50%дан кўпроқ бўлган партиялар иттифоқи(сиёсий коалиция) Вазирлар Маҳкамасини шакллантиради ва Бош Вазир шу сиёсий кучнинг вакили саналади.
Олий Мажлис қонунлар ва қарорлар қабул қилади, Ҳукуматни шакллантиради, Давлат бюджетини қабул қилади ва бажарилишини назорат қилади.
Олий Мажлис Президент Администрацияси ва Бош Вазир, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар ижросини назорат қилади.
Олий Мажлис Бош Вазир, Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариш ваколатига эга.
Олий Мажлис Президент истеъфосини талаб қилиш, импичмент киритиш ваколатига эга.
Олий Мажлис депутатларининг 2/3 қисми овози билан Президентни истеъфога чиқара олади.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling