ҲАҚИҚАТ, тарақҚиёт ва бирдамлик” демок ратик партияси


Олий Мажлис Олий Суд таркибини шакллантиради


Download 39.68 Kb.
bet4/9
Sana15.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1484334
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲТБДП Дастури (2)

Олий Мажлис Олий Суд таркибини шакллантиради.
Олий Мажлис Конституцион Суд таркибини шакллантиради.


Президент ҳар беш йилда халқ томонидан сайланади. Бир шахс Президентлик лавозимига икки муддатдан ортиқ сайланиши ман этилади.
Президент Давлатнинг биринчи раҳбари бўлиб, Давлат ташкилотлари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради.
Президент Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини Олий Мажлис ва Бош Вазир билан келишган ҳолда бошқаради.
Ички Ишлар Вазири, Миллий Гвардия раҳбари, ДХХ Раиси, Бош Прокурор, Мудофаа Вазири фаолиятини кундалик сиёсатда Бош Вазир бошқаради. Уларнинг номзодини лавозимга Бош Вазир тавсия этади, Олий Мажлис тасдиқлаб, қарор қабул қилади, Президент қарорни имзолагач, лавозимга тайинланган ҳисобланади.
Президент Олий Мажлис қабул қилган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини тасдиқлайди ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтаради. Агар мазкур қонун ва қарорлар Президентнинг таклифлари инобатга олинмай қайта қабул қилинса, Президент Конституцион Судга йўллаш ваколатига эга.
Халқаро шартномалар Олий Мажлисда ратификация қилинади, Президент Давлат номидан Халқаро шартномаларни имзолайди.


Уруш ҳолатларида Бош Вазир ва Вазирлар Маҳкамаси бевосита Президентга бўйсунади. Қонунлар ва қарорлар Олий Мажлис, Президент ва Конституцион Суд умумий йиғилишида қабул қилинади.
Президентлик лавозимига номзодларни сиёсий партиялар кўрсатади. Президент амалга сайланган кундан эътиборан номзодини кўрсатган партия сафидан чиқади ва Давлатни бетараф бўлган ҳолда бошқаради.


Конституцион Суд Президент ва Олий Мажлис ўртасида келишмовчилик юзага келганда, судяларнинг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади. Конституцион Суднинг қарори бажарилиши барча Давлат ташкилотлари учун мажбурийдир.


Суд ҳокимияти мустақил, малакали ва беғараз бўлмоғи шарт.


Бош Вазир номзодини сиёсий партия ёки партиялар иттифоқи кўрсатади, Олий Мажлис Депутатларининг кўпчилик, камида (51%)овози билан тасдиқланади.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling