ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ
Баҳорда:
100 гр газанда суви + 50 гр сачратқи суви +50-100гр сув аралашмаси. 100-150 гр қатиқ суви + 50 гр газанда суви + 50 гр сачратқи ёки петрушка суви + сув аралашмаси. 50 гр пиёз суви + 100 гр ўртасидаги қаттиқ ўзаги билан бирга сиқилган карам суви ёки газанда суви + 50-100 гр сув аралашмаси. 100 гр ёввойи семизўти суви + 50 гр газанда суви + 50 гр сув аралашмаси. Фақат мусбат характерли катта шишлар, катта кист ва каттайган ёғ безлари жарроҳлик йўли билан олиниши мумкин. Агар жарроҳлик қилинса, аввал ичак ва жигар тозаланиши, кейин 3 кунлик очликлар 7 марта тутиши керак. Бу курс жараёнида шиш қўпчиб, осон олинадиган ҳолга келади. Шундай қилиш билан, шиш ва кисталар билан бирга жойлашган органнинг кесилишига ҳожат қолмайди. Мустафо А., Истанбул, тадбиркор ҳикоя қилади: “Касаллигим 1997 йил билинди. Безовта бўлиб шифокор кўригига бордим. Чунки қўл, бурун ва жағимда каттариш бўлди. Олдирган МР натижаси касаллигимнинг гипофиз (миянинг секреция бези) аденомаси эканини айтишди. Касалликни билганимдан кейин 5 тa профессоргa кўриндик. Барчаси жарроҳлик амалиёти қилдириш кераклиги, бўлмаса касаллик натижасида кўр ёки юқори даражали қанд хастаси бўлишим мумкинлиги, жинсий ҳаётим бўлмаслигини айтишди. Ҳатто Америкада ишлаган профессордан “амалиёт бўлсам, қутуламанми?”, деб сўраганимда, у бир киши шу каби амалиётдан кейин вафот этганини айтди. Энг ёмон кунларим эди, у кунларни эслашни хоҳламайман. Ўлим Аллоҳдан, шифокор даво излайди, лекин ҳеч қандай даво кор қилмади, деган кунимиз Аллоҳ бир эшик очади. Мен хам шундай тушкун юрган кунларимда Ойдин хоним билан учрашдим, у менга даволаниш программаси берди, мен уни тадбиқ қилиб, бугунларга келдим, аммо соғликли келдим. Ҳозир ҳар куни тонгда лимон суви, кунда бир, баъзан икки марта таом ейман, баъзан 3 кунлик очликларни тутaяпман”. 7 май 2011 КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИКўз касалликлари мия, ошқозон, ингичка ичак, жигар, ўт пуфаги ва буйрак билан боғлиқ. Аввал бу аъзолар даволанади. Тана соғлом бўлса, кўз ҳам ўткирлашади. Оёқнинг бош ва кичик бармоғидан ташқари 3 тa бармоқдаги оғриқ кўз безовталигига ишоратдир. Кўзга ҳазмсизликдан ҳам кучли душман йўқ. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling