Инсон-ҳайвон гибрид эмбрионининг ишлаб чиқарилиши
Баъзи афсоналарда кентавр ва минотаврлар, яъни кўринишда ярим инсон, ярим от ёки ярим инсон, ярим ҳўкиз каби мавжудотлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Афсоналарга кўра, бу мавжудотларнинг бир қисми одамларга хизмат қиларди, бир қисми эса одамларга душманлик қиларди.
GMO
Бугунги кунда биз ана ўша афсоналарда ҳикоя қилинган мавжудотларни кўряпмиз. Инсон - ҳайвон эмбрионлари оғир касалликларни даволашда қўллаш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда.
Масалан, алзгеймер билан оғриган беморнинг ДНКси ёки бутун ҳужайраси олдинроқ уруғи чиқартирилган сигир ёки қуённинг бўш тухумига инъекция (укол) қилинмоқда. Бунинг натижасида кейинроқ кўк ҳужайра ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ва 99,5% инсон бўлган бир эмбрион ишлаб чиқарилмоқда.
Эмбрион ичидаги инсон ва ҳайвон ҳужайралари бир-бирига қоришгани сабабли, инсон-ҳайвон гибрид эмбрионини ишлаб чиқариш ва уни бачадонга жойлаштиришни таъқиқловчи қонунлар чиқди.
Аммо баъзи олимлар бундай қонунларни оғир касалликлардан жабр кўраётган одамларга нисбатан ноҳақлик, деб баҳолашмоқда, шу сабабдан мазкур қонунлар амалда ишламаяпти.
Илк қарашда жуда фойдали кўринган бу “тараққиёт” Oxиратни ўйлаган ва жаннатдан умидвор мўминлар учун нимани ифода қилмоқда?
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) “Даволанинг!” деган буйруғи билан касалликларгa шифо ахтарар экан, қуйидаги ҳолатлар кишини қайғуга ботиради:
Аллоҳ Таъоло инсонга вужудни омонатга берган. Шунга кўра, инсон ўзининг ҳар бир аъзо ва ҳужайранинг ҳисобини беришга мажбур.
Ҳайвонлар оxиратда тупроққа қоришиб кетаркан, ҳайвоннинг тузилмавий ва руҳий хусусиятларига эга инсоннинг ахволи нима бўлади?
“Аллоҳ сизга ҳаром қилган нарсада шифо яратмади.” (Ҳадис).
ДНКдаги ЎЗГАРИШЛАР
Дунёдаги барча жонзотлар – вирус, микроб, пашша, ҳашарот, ўсимлик, балиқ, ҳайвон, инсон – ҳаммаси икки бурмали (ипликли) ДНКга эгалар.
Нормал ҳаёт тарзи кечирган инсоннинг ёки дунёдаги ҳар қандай жонзотнинг ДНКси туғилишдан ўлимгача ўзгармайди. Бирор инсоннинг ёки жонзотнинг ДНКсида ўзгаришлар рўй бериши учун бир неча юз йил каби узоқ вақт керак.
Аммо олимлар ДНКдаги ўзгаришлар қисқа муддатларда юз бериши мумкинлигини, инсон умр давомида муайян ўзгаришлар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |