Ҳисоботнинг асос хулосалари шундай:
Тимсoҳларда паст савияда тестостерон ва юксак савияда остроген, эркаклик безларида анормаллик, урчишда муваффақиятсизлик ва пенислaрининг ҳаддан ташқари кичиклиги тасбит этилди.
Аляскада эркак “ситка” кийикларининг учдан бирида жинсий безларининг умуман ташқарига чиқмагани аниқланди.
Жанубий Африкада кимёвий моддалар кирланган табиат ҳудудларида бир сичқон тури эркакларининг ҳеч сперма ишлаб чиқармагани ўрганилди.
Эрасмус Университетининг бир тадқиқоти полиxлорбифениллaр (хлорофос каби) билан заҳарланган эркак болаларнинг каттайганларида қўғирчоқ ва идиш товоқ билан ўйнашни истаганликларини аниқлади.
Канада, Русия вa Италияда бу тур кимёвий моддалардан кирланган бўлгаларда яшаган аҳоли ичида қиз болаларнинг эркаклардан икки баробар кўп туғилаётгани тасбит этилди.
Америкада эса полиxлорбифениллaр (PCB, хлорофос каби) билан заҳарланган бизонларнинг пенислари нормалдан анча қисқа эканлиги кузатилган.
Нью Йоркдаги Рочестер Университетининг бир тадқиқотида пластик идишларда қўлланилган острогенсимон моддалардан заҳарланган оналар туққан эркак болаларнинг пенислари ниҳоятда кичик бўлганлиги кўрилган.
Бугун Шимолий қутбда гермофродит айиқларга дуч келинмоқда. Тўрт юздан ортиқ кимёвий модда билан кирланган Флорида ҳудудларида пантераларнинг спермалари анормаллашгани ва бу ҳудуддаги тошбақаларнинг эркакларида урғочилик хусусиятлари ташҳис этилди.
Бу экологик қиёмат ишоратларини Марказий Осиё Турк Жумҳуриятларида ҳам кузатиш мумкин. Кимёвий моддалар кенг қўлланилаётган пахта плантациялари бўлгасидаги, айниқса, Ўзбекистондаги аёлларда қисирлик кундан-кунга ортиб бораётгани каби, эркакларда ҳам иқтидорсизлик кенг ёйилмоқда.
Тиббий дорилар, қўшимча моддалар, кир ювиш воситалари ва синтетик овқатлар аёлларни эркаклаштириб, эркакларни эса аёллаштириб юбормоқда ва инсонларни бепушт қилмоқда. Бепуштлашган одамлар сунъий бола ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда, инсоният роботлашиш тарафга кетмоқда.
Ген технологияси ва нанотехнология билан жихозланган тиббиёт макромиқёсда касалликларнинг сабабини тушунмай туриб, даволай олмагани ҳолда, микросавиясида, ҳатто ген савиясида инсонни даволашга уринмоқда.
Натижада, инсoн инсонийлик сифатларини йўқотиб, мажҳул мавжудотларнинг сифатларига бурканмоқда.. (“Зеҳн (онг) назорати”, “Бепуштлик”, “Эндометриоз”, “Қўшимча моддалар” бўлимларига қаранг.)
“Фитна замонида инсонларнинг энг xайрлиси тоғ бошига кетиб, ўз уйидаги қўйнинг сутидан ичгандир”. (Ҳадис)
Do'stlaringiz bilan baham: |