ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-чи кадр
Қўшимча моддалариБугун фақат озиқ-овқатларнинг ўзида миллионлаб тонна ва, таxминан, 100 000 хил қўшимча модда қўлланилмоқда. Бу рақам дори, пардоз (косметика), баданни парваришлаш маҳсулотлари, тозалаш ва кир ювиш воситалари, қишлоқ хўжалиги (ўсимлик) дориларини ишлаб чиқаришда қўлланилган миқдор билан бирга ҳар йили ошиб бормоқда. Қўшимча моддалари гуруҳида ҳидлар алоҳида рол ўйнайди. Ҳидлар инсоннинг руҳига ва психологиясига жуда катта таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Бугун руҳий бузуқликларга дучор қиладиган ёки улардан холос қиладиган, жинсий истак ёки истаксизликни орттирадиган, ҳассосликни кучайтирадиган, инсоннинг маънавий мувозанатини бузадиган, қўрқув ҳолатларини келтириб чиқарадиган, тажовузкорликни (агрессивликни) оширадиган ёки озайтирадиган турли ҳушҳидлар (ароматлар) ишлаб чиқарила бошлади. Инсон миясида ҳидларга оид маълумотлар сақланадиган хотира маркази мавжуд бўлиб, мия бу маълумотларни назорат қила олмайди. Шу сабаб, руҳий холатда ўзгаришга тез эришиш учун Бинаурал фаоллашув технологиясида хам кенг қўлланилади. 25-чи кадрКино, телевизион ва реклама фильмлари ёки ҳар қандай телевизион дастур 24 та кадрдаги расмларнинг бир сония ичида кетма-кет келиши билан ҳаракатли ҳолга келади. Инсон кўзи кетма-кет келган бу 24 кадрни илғаб, улардан кейин келадиган 25-чи кадрни илғай олмайди. Инсон ўзи илғаган кадрлар ҳақида фикр юрита олади, улардан таъсирланиш-таъсирланмасликни бошқараолади. Аммо инсон кўзи илғай олмайдиган 25-чи кадр инсон назоратини четлаб ўтиб, унинг миясига кетади ва онгига жойлашади. 25-чи кадр, асосан, ёзув шаклида бўлиб, унинг таъсири “илғаш ташқарисидаги огоҳлантирувчи” деб номланади. 25-чи кадр дастурларни тайёрловчилар томонидан одамларни бошқариш мақсадида ишлатилaди. 25-чи кадр билан одамларни ҳар қандай фикр ёки ҳатти-ҳаракатга, сайловда маълум бир номзодга овоз беришга, муайян маҳсулотни xарид қилишга ёки бошқа бир мақсадда ҳаракатланишга ундаб, уларнинг мияларини бошқариш мумкин. Бундан ташқари, 25-чи кадр тил ўрганиш дастурларида кенг қўлланилади. 25-чи кадр усули товуш тўлқинлари воситасида магнитофон, CD лар (CD-плеер), радио каби овозли жиҳозларда ҳам қўлланилади. Маxсус код билан шифрланган овоз кассеталари, қўл телефон, радио ва телевидение воситасида одамларга буйруқ берилиб, буйруқнинг бажарилиши таъминланиши мумкин. Кассетадан ёки CDдан исталган нарсани, шу жумладан, илоҳий мавзулар ва ҳатто Қуръони Каримни эшитганда ёки телевидениедан кўрганда, овоз ва тасвирларда таҳликали буйруқ яширилган бўлса, киши бу буйруқнинг ўз онгига сингдирилишига тўсқинлик қилаолмайди. 20-чи асрда жозиб ҳолга келган 25-чи кадр усули негизида инсонлар ботини(онг ости)га таъсир қилиш ҳирси ётади. Бу турдаги эффектлар (таъсирлар) қўл телефон, телевизион экран ва компьютер монитори воситасида қўлланилмоқда. Олимларнинг айтишича, психотрон ва психотроп технология атом бомбасидан ҳам xавфлидир. Мазкур технология одамлардан берилган ҳар қандай буйруқни бажарадиган “зомбилар ишлаб чиқариш технологияси”дир. Бу бир кишига ёки бир гуруҳ кишига эмас, балки бутун бир миллатга қарши ишлатилиши мумкин бўлган технoлогиядир. Қизиғи шундаки, бу даҳшатли тадқиқотларни амалга оширган кишиларнинг фикрига кўра, бу технологиянинг таъсиридан фақат иймон (Аллоҳга ишонч) эгалари омон қолишади. Иймонли одамни гипноз билан ҳам, электромагнит тўлқин билан ҳам назоратга олиб бўлмайди. Бу феномен барча тадқиқот-у изланишларда аниқ-равшан маълум бўлган. Масалан, мазкур изланишлардан бирида гипноз остига олинган бир одамга бошқа бир кишини ўлдириш буюрилган, аммо одам пичоқни қўлига олганида, унинг қўли тортишиб қолган. Демак, қотил бўлмаган одам гипноз таъсири остида ҳам одам ўлдира олмайди, ҳаромдан ўзини сақлаган одам - ҳаромга яқинлашмайди, ёлғончи бўлмаган одам – ёлғон сўзлай олмайди, хоин бўлмаган одам – хоинлик қилолмайди, иймонли инсон – куфр қилолмайди. Шу боис, инсон зеҳнини назорат остига олиш учун уни аввал иймон ва ахлоқдан чиқариш керак бўлади. Бусиз инсон зеҳнини назорат остига олиш имконсиздир. “Ҳақиқат шу-ки, иймонли ва фақат ўз Роббига таваккал қилган кишиларга шайтон ўз ҳукмини ўтказа олмайди. Шайтоннинг хокимияти фақат уни дўст тутганлар ва Аллоҳга шерик (ширк) келтирилганлар устидадир.” (“Наҳл”:99-100) ”Инсоннинг генетик лойиҳаси”да ишлайдиган таниқли америкалик тадқиқотчи доктор Коллинз: “Мукаммал генетик тузилмамизда “Тангри гени” дейилган бир ген мавжудлиги аниқланди. Бу гени актив (фаол) бўлмаган кишиларнинг иймонсиз бўлишини аниқладик. Аммо ҳозиргача амалга оширган тадқиқотларимизда “Тангри гени”ни активлаштирувчи (фаоллаштирувчи) ташқи бир таъсирни топа олмадик. Атроф-муҳитдаги ўзгаришлар ҳам, наслий сабаблар ҳам “Тангри гени”га таъсир қила олмайди. Тангри генининг мўжизавий тарзда актив (фаол) ҳолга келиши инсонларда иймон пайдо бўлишига олиб келишини тушундик”, дейди. Яъни фақат Аллоҳнинг истаги ва иродаси билангина иймон гени активлашиши (фаоллашиши) мумкин. Худди шунингдек, актив (фаол) иймон генини пассив (суст) ҳолга келтиришга ҳам Аллоҳдан ўзга ҳеч ким қодир эмас: “Аллоҳ ўзи истaган одамни йўлдан оздиради, ўзи истаган одамга ҳидоят (тўғри йўл) кўрсатади. У мутлақ куч соҳибидир, ҳукм ва ҳикмат эгасидир”. (“Иброҳим”:4) Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling