ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet206/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Психотроп моддалар


Марказий асаб системасида таъсир кўрсатадиган ва мия фаолиятини ўзгартириб, зеҳн, руҳий вазият, идрок ва хулқ-авторда ўткинчи ўзгаришларга сабаб бўладиган кимёвий моддалар - психотроп ёки психоактив моддалар деб аталади.
Бу моддалар бадан парваришида, парфюмерияда, кайфиятни кўтариш, тушунчани ўзгартириш, урф-одат (ритуал)ларга, руҳ ва зеҳнга таъсир этишда ёки даволаш мақсадида қўлланилади. Таркибида нима борлигини билмасдан қўлланилаган детержанлар, парфюм, дезодорант, тиш пастаси, шампун, егуликдаги қўшимча моддалар ва тиббий дорилар жамиятда ахлоқнинг бузилишига, кишиликнинг йўқотилишига, жинсиятнинг ўзгаришига ва қисирликка йўл очмоқда. Психотроп моддалар уларни қабул қиладиганлар тушунчаси ва руҳий ҳолатларида юксак завқ-шавқ пайдо қилади. Шу сабаб, уларни қабул қилишда қатор тахликалар бўлишига қарамасдан, қўлланилмоқдадир. Баъзи моддаларни сурункали қабул қилиш натижасида, инсонда унга жисмонан боғланиб қолиш ҳолатлари юзага чиқиши мумкин. Бундай боғлиликлардан қутилиш учун эса психотрапия, ёрдам берувчи гуруҳлар ва ҳатто бошқа психотроп моддаларга эҳтиёж каби, қатор реабилитацион тадбирлар олиш лозим бўлади.
Бу моддаларни ортиқча қўлланиш, уларга боғланиб қолиш, бундай қўлланишнинг ахлоқий хусусиятларга тақалиши бошқа бир мунозара мавзусидир. Дунёнинг талайгина мамлакатларида ҳукуматлар бундай моддаларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кўрсаткичларини пастга туширишга ҳаракат қилишмоқда.
Псикотроп моддаларнинг аксарияти невротрансмиттерларни систематик равишда узгартириб турадиган, галюцинациягенлар амфетаминлар ва уларнинг мукобилларидан иборатдир. Бу моддалар сунъий қўрқувлар, гипноз, ғалати туш кўриш, оғриққа чидамни орттириш ёки камайтириш, хотирани йўқотиш, саросима, психоз, хаёл куриш ва тегинишга қарши хассослик каби ҳолларни майдонга келтиради.
Буларни тушуниш учун битта ўрнак: антидепрасантлар қўлланган ёш қизларда тегинишга қарши ҳассослик пайдо бўлади. Улар эрга чиқишганида вагинизм касаллигига дучор бўлишади. Ва улар эрларини ёнига якинлаштирмайдилар, тегинишига йўл қўймайдилар. Сўнгра уларни психиатр амфитаминсимон моддалар билан даволай бошлайдилар. Бу кўр ҳалқа ҳеч тамом бўлмайди.
Баъзи бузуқ мафкурали тариқатлар бу моддалар воситасида жинсийлик ва либидони қўлланарак, «кўпроқ лаззат олиш» механизмини қўлга киритмоқдалар.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling