ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet204/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Эслатма: Метатроннинг маъноси Тангрининг юзи, Тангрининг дастаги, General Operation Device - GOD (тангри) каби маъноларга келади. “Метатрон” – жинлар билан алоқа ўрнатадиган билим – “Каббала”чиларининг истакларини рўёбга чиқарувчи ва уларнинг руҳий ҳимоясини таъминлайдиган “қўриқловчи фаришта”ларнинг исмидир.
Инсон вужуди ташқи электромагнит майдонларига сохиб булгани учун махсус тузилган бир ташқи электромагнит майдон (матрица) билан бир организмнинг электромагнит майдонига таъсир этиш мумкин. Максимум таъсирга эришиш учун ташқи электромагнит майдоннинг (матрицанинг) организмнинг электромагнит майдони билан синхронлашуви лозим бўлади.
Организм ҳужайралари орасида фрактал хабарлашув мавжуд бўлгани учун қўлланилган матрицанинг электромагнит майдонининг катталиги ва зичлиги у таъсир этадиган организмнинг электромагнит майдонининг катталиги ва зичлигига мос бўлиши шарт эмас.
Муҳими, бу икки электромагнит майдоннинг бир-бири билан синхрон бўлишидир. Матрицанинг электромагнит майдони организмнинг электромагнит майдонини мукаммалаштира олади, чексиз мувозанатда тута олади. Бу билан матрица, организмни чексиз муддатга тирик тута оладиган қобилиятга эга, дея «ўлимсизлик» иддао қилинади. (Иблис жаннатда Ҳазрати Одам алайҳиссаломга олмани едиртириб, «ўлимсизлик» тузоғига туширган эди. Бу тишланган олма 21 асрда «ўлимсизлик» рамзи сифатида I-phone нинг соглик тамгасига айланди).
Эйрз (Aires) фонди тарафидан ўрнатилган Матрица Резонаторни вужудда ташиш учун ҳар хил тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқилган ва улар Халқаро Қайд Системасига киритилган. Матрица Резонатор - соғлом организмларни электромагнит тўлқин намуналари билан тизилган гўё қусурсиз голлографик партретдир.
Соч банди, сирға, брошки-занжир, билакузук, узук, камар, пойабзал патаги ва акупунктур нуқталарига ёпиштирилган банд каби кундалик ҳаётда қўлланиладиган маҳсулотга митти кристаллардан ташкил топган матрица резонаторлар жойлаштирилиб, истеъмолчининг голлографик портретини матрицанинг голлаграфик портретига(электромагнетик майдонига) айлантирилади.
Яъни, матрицанинг кристал атомларидан иборат бўлган электромагнит майдони билан организмнинг электромагнит майдони уйғун ҳолга келиши таъминланади.
Бугунги зеб-зийнатларнинг кўпи Эйрз фонди маҳсулоти эканини айтиш мумкин. Эйрз фонди маҳсулоти организм билан алоқага кечган ондан эътиборан жараён автоматик тарзда, ташқи ҳеч қандай энергияга эҳтиёж сезмасдан, давом этади.
Бу ҳолатни шу мисол билан тушунтириш мумкин: Бир уруғ тупроққа экилгач, унинг бундан кейинги ривожланиш жараёнини уруғнинг ўзи амалга оширади. Бу мисолда уруғ - матрица резонатор, ҳосил эса организмдир, яъни нима эксанг, шуни ўрасан.
Кибернетик терапияси турларидан бири товуш терапиясидир. (“Бинаурал фаоллашув” бўлимига қаранг.) Бу терапияда жиҳоз ўлароқ товуш манбаси ва жуфт қулоқлик(наушник)дан фойдаланилади.
Организм учун ташқи таъсирлар орасида энг кучли воситалар электромагнит тўлқинлар ва товуш тўлқинлари, айниқса, мия электромагнит майдони билан синхронлаша олган тўлқинлардир. Ҳеч қандай жиҳоз қўлланмасдан ҳам кибернетик терапияси қўлланилиши мумкин. Кванттегинма, Tета шифоси, Lucid (онгли) тушлар (Lucid Dreaming), регрессив терапияси, рэйки, биоэнергия терапияси шулардан бир нечтаси, холос.
Масалан, Туркияда оммавий тус олган “Тета - шифоси” номли усул, мияни махсус тузилган бир товуш тўлқинлари билан Тета тўлқинларига ўтказиб,

  • Баданнинг ичини “кўриш”;

  • Ёшлик ва тириклик хромосомалари ва ДНКнинг ўн икки иплигини фаоллаштириш;

  • Қўрувчи фаришталар, руҳий кўргазмалар ва моддий дунё ташқарисидаги фазолар билан мулоқотга ўтиш;

  • Келажакни кўриш ва ўзгартириш;

  • Саратон (рак), юксак қон босими, семизлик (обезит) каби жисмоний ҳасталиклар билан боғлиқ ДНК ипларини кўриш ва генларни янгидан дастурлашни таъминлаши мумкин.

Ортодоксал тиббиёт (ёки Механик тиб), баданда орган ва тизимларнинг симптомик давосини кимёвий дорилар билан амалга оширишга уринган бир усулдир.
Кибернетик тиб эса, баданнинг (ҳужайраларнинг) электромагнит майдонини электромагнит резонатор воситасида синхронлаштириш йўли билан энергияни мувозанатлаштириб ва орттириб, бинаурал усуллар ёрдамида шуур остини очиш ва 90% шуур остида сақланган маълумотни қўлланиб, шуур остини дастурлаш билан касалликларни тузатиш йўлини изламоқда. Бу ғайримашру бир услубдир.
Ботил диний урф-одатларни (ритуалларни) жоҳилларча янгидан тузиб шуур ва шуур остини назорат этишга уринмоқдалар. Фақат Ортодоксал тиб каби, «Умумжаҳон Ақл»дан лоф ураётган кибернетик тиб ҳам инсон руҳини ҳибсга олмоқдадир.
Ислом динининг буюк зотлари Нафсни тарбия ва Қалбни тасфия этиш йўли билан Аллоҳ Таолонинг ризолигига етишмоққа интиларкан, йўл-йўлакай табиат, математика, астрономия қонунларини кашф этардилар.
Асрлар бўйи умумжаҳон эзотерик билимлар фақат ибодатхона ва тариқатларда сир сақланиб, фақат рамзлар воситасидагина баён этилган. Чунки кўпчилик инсонлар бу ҳақиқатларни англай олиш савиясида эмаслар. Ўтмишда ҳақиқатга етишмоқ учун кўп риёзат талаб қилинар эди. Масалан, Юнус Эмра, 40 йил муттасил зикр ва даргоҳга «эгри бўлмаган ўтин» ташиш билангина сирларга воқиф бўлганди. Аммо энди ЛСД кaби наркотиклар ва кибернетик тибдан фойдаланиш, бу ҳолларга қисқа муддатда эришиб, ундан фойдаланишга имкон туғилмоқда. Лекин бу сунъий ҳоллар инсонни охир-оқибатда фақат руҳий ва жисмоний ҳалокатга олиб келяпти. Матрикс ишлаб чиқарувчилар «мукаммал голографик модел» ўрнига мақсадга кўра тайёрланган бошқа бир модел ерлаштирарак, электромагнетик майдон истиқрорини бузиб, организмни жисмоний ва ёки руҳий жиҳатдан хароб қилиши мумкин.
Айниқса, Одам алайҳиссаломдан бугунга қадар дунёга келган инсонларнинг бармоқ изларининг бир-бирига ҳеч ўхшамагани каби бирбирига айнан ўхшаган инсон зоти ҳам йўқдир.
Шунингдек, ҳар инсон учун «мукаммал» тушунчаси « мукаммал инсон» тушунчаси модели ҳам фарқлидир.
Бу вазиятда Матрикс фаолияти замирида юкоридаги фарқлиликни йуқотиб, бутун инсониятни ягона тип инсон, бутун ақлларни ягона акл ҳолига келтириб, уларни бошқариладиган қулларга айлантириш ғояси ётмайдими?
Кибернетик тиббий усуллари ҳайратга солувчи, барча муаммоларни ҳал этадиган ва дин фалсафасига яқин усул сифатида кўриниши мумкин. Бу усулларда иш олиб борган олимлар “Дунё Жаннати”ни қуриш учун қўлланишга уринмоқдалар. Бироқ, дунё жаннат ўрнатадиган жой эмас, балки жаннатга лойиқ бўлиш учун имтиҳонга тайёрланиш маконидир. Қураман деб, жаҳаннам(оммавий жиннилик, руҳий хаoс)ни юзага келтириш мумкин...

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling