ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet203/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Кибернетик тиббиёт


Технологиянинг ривожланиши натижасида тиб илми инсон организми ҳақида жиддий билгиларни тўплашга муваффақ бўлди ва уларни тизимланган ҳамда таснифланган ҳолга келтирди. Аммо давр ўтиши билан билгилар чуқурлашиб, ортиши ва соҳаларга бўлиниши оқибатида замонавий тибб организмни ҳам худди соҳалар каби парча-парчага ажратиб даволашга урина бошлади.
Организмнинг яратилишдан яхлитлиги ва органларнинг бир-бирига боғлиқлигини инкор қилиш даври бошлади. Бу янги ёндошув оқибатида яхлитлик концепсиясида даволаш мумкин бўлган касалликларнинг даволаниши имконсиз ҳолга келди.
Бу ҳатони англаган замонавий тиб яхлитлик концепти йўлларини ахтараркан, ўзи яқингача рад этиб келган қадимги тиб фалсафасига қайта бошлади. Бу янги ёндошув уларни Макро ва Микрокосмос қонунларини эслашга мажбур этди. Бу қонунлар асосида янгидан қўлга киритилган маълумотлар замоновий тибнинг янглиш бир тамал – пойдевор устига қурилганини кўрсатди.
Биология, кимё, биокимё, математика, физика, квант физикаси, кибернетика, каби фанлар бирлашувидан олинган билимлар ўзлаштирилиб, янги услублар ишлаб чиқилди ва янги бир билим тизими қурилди. Бу янги услуб ва билим тизимига Интегратив тиббиёт (Kибернетик тиббиёт ёки Kвант тиббиёти) номи берилган. Бугун Интегратив тиббиёт жадал суръатда ривожланмоқда, овозасиз ёйилмоқда ва замонавий тибнинг барча соҳаларини ишғол этмоқда. (“Кибернетик” сўзининг маъноси – “назорат – бошқарув”дир).
Кибернетик тиб услубини ва билим тизимини англаш учун Мaкрокосмос ва Микрокосмос қонунларини англаш керак бўлади. Инсон организми, жонли ва жонсиз бутун жисмлар каби молекулалардан, молекуляр атомлардан иборат. Атом модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирган ва нормал табиий шароитда парчаланмайдиган энг кичик парча. Атом молекулалардан кичикроқ бўлгани учун яна-да ҳаракатчандир. Бир атом ўзи жойлашган модданинг хусусиятларига кўра ҳаракат қилади (Тошда тош парчаси, ўсимликда ўсимлик парчаси, инсонда инсон парчаси, юракда юрак парчаси каби).
Атом махсус шароитларда парчаланиб манфий зарядли электрон ва мусбат зарядли ядрога, ядро ҳам ўз навбатида, мусбат зарядли протон ва зарядсиз нейтронга, протон ва нейтронлар эса кваркларга (нейтрино), коинотнинг асосий тамал тоши, дея тахмин этилган парчаларига (ёки энергия тўлқинларига) ажралади. Бир хонада жойлашган ашёлар ва инсонларга юқоридан кучли микроскоплардан қаралса, улар алоҳидаалоҳида жисм сифатида кўринмайдилар, балки нейтрино(кварклар) дан иборат бўлган электромагнит майдонлар шаклида кўринадилар. «Қаттиқ» ва «дағал» дея тушунилган ҳар қандай ашё, кўриш ва тегиниш сезгилари билан чекланган инсон учун моддадир холос, аслида у - қувват (энергия,электромагнетик тўлқин)дир. Модда ва энергия бир борлиқнинг икки хил кўринишидир, яъни моддага энергиянинг бир шакли сифатида ҳам қараш мумкин. Бутун коинотнинг хомашёси энергия тўлқинидир ва жонли-жонсиз барча жисмлар ўз атрофига электромагнит тўлқин тарқатади. Органлар, ҳужайралар, тўқималар ҳам ўзига хос фарқли частотада тўлқинлар тарқатади ва ҳаммаси бирга организмнинг умумий частота спектрини ифодалайди. Шу маънода, хаста ва соғлом органнинг частоталари бир-биридан фарқ қилади.
Олимлар бу маълумотларга таяниб, миядан тарқалган тўлқинларни бир-бирини код каби ўқийдиган ва безовталикларни қайд этадиган жиҳозларни қўлга киритишга уринганлар.
1988 йилда академик Святослав Нестеров ўта сезгир сенсор ихтиро этган ва унинг асосида NLS (non lineer-sistem) Метатрон ташҳис тизимини ижод этган. Метатрон тизими мия нейронларини биоэлектрик ҳаракатчанлик ишлаб чиқаришини таъминлайди. Ҳужайраларнинг электромагнит тўлқинларини олади, расшифровка этади ва орган тасвирини компьютер экранига ўтказади. Органлардаги ва ҳужайралардаги қусурларнинг патологияларини аниқлаб, тузатади. Беморнинг частота спектрида сақланган ва частота тартибини бузган ёт частоталарни (аллерганлар, вируслар, бактериялар ва б.қ.) аниқлайди. Барча система ва органлардаги фаолият бузилишларини қайд этиб, вужуднинг ёғ мувозанати, холестерин тартиби, психологик характер тузилиши ва риоя этилиши керак бўлган дастур ҳақида ҳам маълумот беради. Ҳатто General Operation Device (GОD) номли умр бўйи тўпланган хромосома бузилишларини излаб, тузатадиган ва шу тарзда бир организмнинг кексайиш жараёнини тўхтатдиган жиҳоз ясалган.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling