ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Нанотехнология ёрдамида зеҳнни (онгни) назорат қилиш


Download 1.1 Mb.
bet211/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Нанотехнология ёрдамида зеҳнни (онгни) назорат қилиш
Нанотехнология зеҳнни назорат қилиш борасидаги ривожланишнинг энг оxирги босқичидир. Бу босқичида инсон биоробот (биологик баданли робот) ҳолига туширилиши мумкин.
ДНК молекулалари асос сифатида олиниб, бир Био-Нанотехнологик калит ҳисобланадиган “Наноактуатор” (“Нанофаоллаштирувчи”) ишлаб чиқартилган.
Соч толасининг мингдан бири кичиклигидаги наноактoтуатор (микрочипнинг ихчам каналига боғланган ДНК молекуласининг ипи бўлиб) тирик ҳужайраларнинг табиий энергиясидан фойдаланиб, ишлайди. Шу тарзда юзага келган электрон сигналлар тўғри компьютерга ўтказилиб, тирик биологик тизимлар олами билан компьютер олами ўртасида алоқа ўрнатилади.
Наноактуатор. айни пайтда, организмлар орасида алоқа қуриш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Мазкур микрочип ҳар бир тўқимага, xусусан, ҳар бир мия тўқимасига жойлаштирилиши мумкин. Ва компьютердан келган сигналлар ёрдамида инсоннинг мияси ташқаридан назорат остига олиниши мумкин. Нано-норо-компьютердан мияга жойлаштирилган микрочипга келган сигналлар мияга бир комплект расмлар, товушлар, объектлар, ҳидларни етказиб бериб, мияга керакли дастурни юклаши мумкин.
Бу ҳолатда тушунчалар, истаклар, туйғулар, севинч ва асбийлашишлар нано-компьютер томонидан бошқарилиши мумкин. Натижада, тамоман бошқача, сунъий зеҳн (онг) юзага келиши мумкин.
Кичик, бир неча молекула катталигидаги наноактуаторлар тузга, сувга, унга ёки ҳар қандай бир озуқага қўшимча модда сифатида аралаштирилиши ёки нафас оладиган ҳавога тарқатилиши ҳам мумкин.
Oрганизмга ҳазм ёки нафас йўллари билан кирган нанопарчалар вужудимизни тўлдириб, унинг исталган ерига жойлашиши мумкин.
Нано-роботлар касалликларни даволай олади.
Инсон организмидаги ҳужайралар наноробот ва наноструктуралар (нанотузилмалар) воситасида молекуляр савияда таъсирлантирилиши, назорат қилиниши ва тузатилиши мумкин. Нанороботлар ҳужайраларни тузатиш ёки уларни янгидан ишлаб чиқариш қобилиятига эга бўладилар.
Масалан, инсонда эрта склероз бошланса, унинг организмидаги нанороботлар касалликнинг қаерда жойлашганлигини топиб, касал ҳужайралар ва томирлардаги қолдиқларни механик ва кимёвий йўллар билан дарҳол тозалайдилар. Агар бирон бир генетик (ирсий) касаллик мавжуд бўлса, нанороботлар ушбу касаллик билан боғлиқ генни аниқлаб, кесиб олиб ташлайдилар ва унинг ўрнига сунъий “соғлом” бир ген жойлаштирадилар.
Ёки инсон кексая бошлаганда, нанороботлар унинг баданидаги ҳамма ҳужайраларни тузатиб, ёш ҳолатига қайтара оладилар. Натижада инсон доимо 20-30 ёшли одамдек кўринади.
Минг йил олдин ўлган жонзотларни тирилтира олишади.
Барча жарроҳлик амалиётлари аъзоларда эмас, балки молекуляр савияда қилинади ва амалда инсон ўлмайдиган ҳолга келади.
Вужуддаги роботлар касалликни даволай олмаса, ер остида ёки юзидаги “Марказий тиббий компьютер”га уланиб, ундан ёрдам сўрайдилар.
Марказий тиббий компьютер эса, барча соғлик муаммоларига ечим топа олдиган даражада бўлади. Бу компьютер ҳатто креоник усул билан неча йиллар олдин музлатиб қўйилган одамларнинг ҳужайраларини миллионлаб нанороботлар ёрдамида таъмирлаб, тирилтиради. Шу тарзда минг йиллар олдин ўлган, аммо жасади қандайдир шаклда ҳимояланиб, чириб улгурмаган жонзот, ўсимлик, микроб, ҳашарот, балиқ, ҳайвон ёки инсон жасадларига янгидан “ҳаёт” берилади.
Барча инсонларнинг миялари ягона мия ҳолига келади.
Инсон организмидаги физиологик ишлoв(функция)ларни ва одам иродасини бошқара оладиган нано-компьютерни энг кеч 2050 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Аммо нано-компьютерни биринчи бўлиб ишлаб чиқариш учун ривожланган мамлакатлар ўртасида мусобақа бошлангани сабабли, нанокомпьютер режалаштирилган муддатдан олдин ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Бунинг учун замин ҳозир.
Бугунги инсонниг вужуди нанопарчaларга тўлган, десак муболаға бўлмайди.Яъни, бугунги инсон - бир ўтказгич каби - электромагнит тўлқинларини ўтказувчи ҳолига келган. Бу вазиятда, ўша Суперкомпьютерга қайси давлат биринчи бўлиб эга бўлса, у дарҳол Муайян Бир Киши миясининг электрон схемасини Компьютерга юклайди. Сўнгра вужудларига нанопарчалар жойлаштирилган инсонлар ўша Муайян Бир Киши миясига боғланади...
Ва улар дунёда ягона Мия (зеҳн) ҳолига келади!
“Бўл!” , дейилса, истаган нарсаси дарров бор бўлади
Бутун дунёни эгалламоқчи бўлган, бир неча молекула катталигидаги нанороботлар ўз-ўзларидан тезлик билан кўпая олишади. Ҳар қандай органик ёки анорганик моддани атомларигача эрита оладилар.
Кейин бу атомлардан янги бир модда ёки исталган бир нарсани зудлик билан янгидан ишлаб чиқарата оладилар.
Нанороботлар инсон овози ёки фикри билан бошқарилажакдир..
“Бўл!”, дейилса, исталган нарса дарров бор бўлади.
Ҳеч шубҳа йўқ-ки, Дажжол чиқади”.
Аслида, замонавий технология тараққиётини Дажжолнинг келишига тайёргарлик боскичи десак, хато бўлмайди. Мазкур тараққиёт одамларга чиройли кўриниши, уларда инсонлар ҳеч бир xавф кўрмасликлари мумкин. Зотан, ҳатто мусулмонлар ҳам бу тузоқни кўрмай, уни таараққиётнинг эврилиши(эволюцияси)сифатида қабул қилмоқдалар.
Мусулмонлар, худди сеҳрланган каби, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларига аҳамият бермайдилар. Ҳолбуки, Аллоҳнинг сўнгги Пайғамбари «Мендан сўнгра ҳар янгилик - бидъатдир, ҳар бидъат - залолатдир», деган эди.
Факат мусулмонлар, модерн технология тараққиётининг тузоғини кўрмасдан уни илмнинг табиий эврилиши сифатида кабул этмоқдалар. Ҳолбуки,нанотехнология мутахассисларининг ваъдаларига қулоқ соларкан, галати нарсага, илоҳлик иддаосига дуч келамиз. Бу иддаога қараганда:

  1. Бутун инсонларларнинг миялари ягона бир Мия ҳолига, идроки эса ягона Идрок ҳолига келажак (Дажжол идроки).

  2. Инсон амалда ўлимсизлашажак, абадий яшаяжак. (Ўлимсизлик иддаоси)

  3. Инсон ҳамиша 20-30 ёшида кўрина олажак (Жаннатдагиларнинг ёши).

  4. Минг йил аввал ўлган одамга ҳаёт бағишламок мумкин бўлажак (Ўликни тирилтириш иддаоси).

  5. “Бўл!” дейилганда исталган нарса дарҳол пайдо бўлажак.(Яратиш иддаоси).

Пайғамбаримиз (с.а.в.) яна шундай дейди: “Ҳеч шубҳа йўқ-ки, дажжол чиқажак. Дажжолнинг ёнида жаннати ва жаҳаннами бор. Унинг жаҳаннами – жаннат, жаннати эса жаҳаннамдир.” “Кўрларни ва оғир касалларни даволайди. Ўликларни тирилтиради ва “Мен Роббингизман”, дейди. Ким унинг шу сўзларини тасдиқласа, дажжол фитнасига учрайди. Ким-ки “Роббим - Аллоҳ”, деса ва шу ҳолда ўлса, дажжолнинг фитнасига учрамайди, унга яна бир фитна ва азоб йўқ.”
Ҳa, Аллоҳ Таоло бизга берган эзгулик ва ёмонликдан бирини танлаш хуқуқини оxирги нафасимизгача муҳофаза қилмоқда.
У (шайтон) сизни фақат ўзининг дўстларидан қўрқитади. Улардан қўрқманг, агар мўмин бўлсангиз, (фақат) Мендан қўрқинг.” (“Исро”:64).

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling