ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зайтун ёғи
- Хулоса
Зайтун дарахти Olea europaeaЗайтун баргини чайнаш оғиз яраларига фойдали. Зайтун баргини қайнатиб, суви билан ғарғара қилиш тиш миликларни қувватлантиради ва тиш оғриқларини кетказади. Ичиш эса юқори қон босимини ва қондаги қандни туширади. Зайтун ёғиКун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтатади, сочни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини енгиллатади. Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғимларни юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик тери тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморройга сурилса, оғриқни тиндиради ва яхшилайди. 1 ҳовуч майиз 1 литр сув ичида қайнатилиб, сузилади, бу сув 200 гр эски зайтун ёғи билан аралаштирилиб, клизма қилинса, қалин ичак яраларига, геморрой, парапроктит номли қалин ичак фистулинига фойда беради. Зайтун ёғи билан массаж қилиш мускулларни юмшатади, кўзга суриш кўзни қувватлантиради, қулоққа томизиш қулоқни тозалайди, терига суриш терини порлатади, юмшатади, гўзаллаштиради ва ажинларни йўқотади. Бўтакўз, жамбул, майдаланган седана ёки арпабодиён билан аралаштириш зайтун ёғи фойдасини орттиради. Керак жойга ва сочга сураётиб, зайтун ёғига бир томчи бинафша, гул ва шунга ўхшаш ҳушбўй ёғлар қўшиш мумкин. Зайтунёғи ичилса, жигарни юмшатиб, тозалайди, сафрони орттиради, жигар оғриқларини кетказади ва ишлатади, сариқ касаллигидан даволайди, ичакларни дам олдиради, ошқозонга куч беради, яраларини ёпади, гижжаларни туширади, геморройни йўқотади, томирларни очади, холестерин ва қондаги қандни туширади, иммунитетни оширади. Ҳам ичилиб, ҳамда клизма қилинса, ичак тиқилмаларини кетказади. Зайтун ёғидан максимум фойда кўриш учун таомни ёғсиз пишириб, устига зайтун ёғи қуйиш керак. ХулосаИнсонлар турли мизожларга эга бўлганлари учун ўз мижозларига мос таомларни ва ҳаракатларни танлашади. Табиий яшаган кишининг танлови ҳам тўғри бўлади. Мижозни бузмаслик учун туғилганидан бошлаб боланинг табиий истакларини муҳофаза этмоқ керак. Нормал туғилиш билан дунёга келган, 2 ёшигача эмизилган болаларнинг истаклари табиий бўлади. Улар мижозларига зарарли таомларни умуман оғизларига олишмайди, юзларини ўгиришади. Фақат ота-она ва атрофдагилар болаларнинг хоҳишларини тизимли равишда ўз раъйларига бўйсундиришга ҳаракат қилиб, болаларни табиий юриш-туриш ва хоҳишлардан узоқлаштиришади. Табиий бўлмаган барча тайёр ва қўшимчали таомлар, озиқланиш қоидаларининг бузилиши, дори истеъмол қилиш, табиий бўлмаган ўтириш ҳолатлари, нам рўмолча ва тайёр без (памперс) қўллаш табиий хоҳишларни зарарли одатларга айлантиради. Буларнинг барчаси инсоннинг мижозига тўғри келмаган таом танлашга, мижоз ўзгаришларига ва касалликларга олиб боради.Мижоз бузилганидан кейин, истаклар кетидан кетиш - жарга юриш демакдир. Бундай ҳолатда мижоз хусусиятларини ўз ҳолига келтириш учун танани тозалаш ва очлик қилиш керак. Оч қолган инсоннинг ҳид ва таъм билиш туйғулари ўзига келади, хоҳишлари жонланади ва табиийлашади, мижознинг хусусиятлари янгидан юзага чиқади. Инсон табиий зайтун ёғи, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, мева, қисқаси фақатгина соғлик учун фойдали ва мижозига мос таомларни хоҳлаб, қўшимча моддали таом, ичкилик ва сунъий ароматлардан қочишгa бошлайди. Инсон фақат ўшанда таомларда энг тўғри танловни қила олади. Овқатларни тўғри танлай билган инсоннинг фикрлари ва ҳаракатлари ҳам тўғри тарафга ўзгаради. Мева, сабзавот, қоразираворлар ва кўкатлар табиий бўлса ва тўғри танланса, улар фақатгина таом эмас, касалликларга қарши қўрғон ҳам бўлади. Кишилар юқорида келтирилган энг фойдали таомлар рўйхатидан, ўз мижозига қараб, кераклисини таом ёки дори сифатида қўллашлари мумкин. Бугунги инсон олдига қўйилган юзлаб таомларнинг барчасидан фойдаланиш тушунчаси янглиш. Аслида, инсон қанчалик кам еса, шунчалик соғлом бўладҚадимги олимлар ўсимлик зикрини эшитиб, бир органнинг зикри қайси ўсимлик зикрига мос бўлса, ўшa ўсимлик шу орган учун шифоли эканини билишган. Яъни,ўсимликлар инсон аъзолари (ҳужайралари)нинг зикрини тўғрилашда, тузатишда ёрдамчи бўладилар. Бу мавзуда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) илми бутун ўтган ва келажак олимларнинг илмидан устун эканига заррача шубҳа йўқ. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Менимча, асал каби шифо йўқ”, дер экан, бу демак, касалликларга қарши муолажаларда асал қўллаш энг ақлли йўлдир. Фақат фойдали бўлган неъматларнинг атрофига бир тузоқ қўйилиб, бу тузоқ фойдали бир неъматни фойдасиз ёки зарарли қилиб қўймоқда. Масалан, асалга ҳийла (aрoмa, глюкоза, фруктоза) қўшиш, мева, сабзавот ва донлиларнинг генини ўзгартириш, ёғларни гидрогенлаш ва ичига қўшимча моддалар қўшиш бу тузоқлардан бир нечтаси холос. Бу тузоқлардан ўзини сақлай олган киши, яъни ейдиган нарсаларини ўзи тайёрлаган, табиий таомни кўпайтириш, табиий таом ейишни такрор анъанага айлантиришни ташвиқ қилган киши, Аллоҳнинг изни билан, ўзи ҳам соғлом яшайди, атрофини ҳам соғлoмлаштиради. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling