Диабет муолажасида доимий қўлланиладиган дорилар:
Ҳар куни эрталаб 1-3 дона лимон суви ичилади ёки пўстлоғи билан бирга ейилади. Лимон ўрнига грейфрут ҳам бўлиши мумкин.
Хусусан, қиш ойларида ҳар кун 3-5 дона аччиқ бодом 3-9 дона ширин бодом билан биргаликда қўлланилади. Бунинг ўрнига 2-4 ҳафта мобайнида кунига бир-икки марта 1/2 чой қошиқ янги янчилган қора хантал уруғини оч қоринга сув билан ютиш ҳам асосан қон гуруҳи “A” ва “AB” бўлганлар учун жуда яхши натижа бериши мумкин. 3-9 тилим саримсоқ ютилади ва егулик билан бирга давомли қўлланилади. Йилда 1-2 марта 40 кунлик курслар давомида ҳар куни эрталаб 1-2 ош қошиқ янги униб чиққан арпанинг нишонаси ейилади.
Янги ловияни ишлатиш
Ҳар куни эрталаб (ёз ойларида) 100 гр сиқилган янги (яшил пусти билан) ловия суви 100 гр сув билан аралаштирилади ва ловия мавсуми тугагунча оч қоринга ичилади.
Ёки:
Бу салат нонсиз ейилади.
Ёки:
Қуйидаги мева сабзавотларни мавсумида қўллаш ошқозон ости безини кучайтиради:
Қизил лавлаги суви кунига 30 граммдан бошлаб, 300-400 граммгача кўпайтирилади. 30 кунлик курслар давомида ва курслар орасида қисқа танаффуслар қилиб, кунига 3 марта 100-150 граммдан ичилади. Қизил лавлаги сувини ичмайдиганлар “Рўза тутолмайдиганлар учун мева ва сабзавот сувларининг рўйхати”даги қоришмалардан бирини ичишлари мумкин.
Нордон анор суви ичилади ёки нордон анорнинг ўзи уруғлари билан бирга ейилади.
Нордон олма мавсуми тугагунча қобиғи ва уруғлари билан бирга ейилади ёки унинг суви ичилади.
Мавсумида олхўри ейиш ҳам жуда фойдали.
Тарвуз мавсумида кўп тарвуз еганлар кўп фойда кўрганларини ва диабет касаллари учун тарвуздан яхшироқ малҳам йўқлигини айтишади. Фақат тарвузни уруғлари (данаклари) билан ейиш зарурлигини унутмаслик ва тарвузнинг гени ўзгартирилмаганлигига эътибор қилиш керак.
Булар қонни тозалаш, ошқозон ости безини қувватлантириш ва қондаги шакар миқдорини мувозанатлаш билан биргаликда буйрак ва қовуқда туз ҳамда тош ҳосил бўлишининг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |