«Akademiya» Тошкент 2013 Актам холов ўзбекистон ёшларида


-мавзу. “Тадбикорлик” тушунчаси ва


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/87
Sana02.05.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1421398
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
2.ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК ИЖТИМОИЙ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ А.Х. Холов hUtluiu

1-мавзу. “Тадбикорлик” тушунчаси ва
унинг мазмун-моіияти
Режа
1. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг тарихий ва
ижтимоий илдизлари.
2. Тадбиркорликка доир єарашлар ва ёндашувлар.
3. Тадбиркорлик фаолияти хусусиятлари.
4. Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш.
Тадбиркорликни ривожлантиришнинг тарихий ва
ижтимоий илдизлари. Мамлакатимизда амалга ошири-
лаётган иєтисодий ислоіотлар бозор шароитида ёшлар-
нинг тадбиркорлик ижтимоий масъулиятини ошириш
истиєболларини ўрганиш ва амалиётга самарали тат-
биє этишни таєозо этади. Ижтимоий іаётнинг ўзи іам
тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик-
нинг жадал ривожланиши учун барча шарт-шароит ва
кафолатлар яратишни зарурият єилиб єўймоєда. Мам-
лакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш іамда шартномалар асосида амалга
ошириш учун тегишли меъёрий-іуєуєий асослар яра-
тилган.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Рес-
публикамизда иєтидорли ёшларни аниєлаш, уларни
ўєитиш, келажагимизга хизмат єиладиган єобил инсон-
лар бўлиб етишиши йўлида іаракат єилинмоєда.
Ўйлайманки, бу ишларимиз іам яєинда ўз натижасини
бера бошлайди. Шу маънода, кўп йиллардан буён иш-
лаб келаётган тажрибали ходимлар, ишбилармонлар
орасида іам янгича фикрловчи одамларни аниєлаш,


9
уларга масъулиятли вазифаларни ишониб топшириш-
ни йўлга єўйиш лозим”
6
.
Мамлакатимизда кечаётган іозирги мўътадил ша-
роитни тўјри англаб, уни янада ривожлантириш учун
ёшларни демократик жараёнларнинг фаол иштирокчи-
сига, модернизацияга уйјунлашган миллий тамойиллар-
нинг фидойи іимоячисига айланиши жуда зарур. Бу
ёшларимизда маънавий-маърифий єадриятларимиз,
сиёсий-іуєуєий маданият асосида тадбиркорлик ижти-
моий масъулиятини шакллантиришни таєозо этади
Ўзбекистон кўп сонли ёшлар потенциалига эга мам-
лакат. “Республикамизда 18 ёшгача бўлганлар 10 милли-
он 360 минг нафарни ёки аіолининг тахминан 40 фоизи-
ни, 30 ёшгача бўлганлар эса – 17 миллион 80 минг на-
фарни ёки жами аіолининг 64 фоизини ташкил этади”
7
.
«Тадбиркор» атамасини илмий муомалага XVIII аср
бошида француз иєтисодчиси Ришар Кантиллон кирит-
ган. Ўшандан буён бу сўз янги корхона ташкил єилиш
ёки жамиятга таклиф этиладиган янги јоя, янги маісу-
лот ёки янги хизмат турларини ишлаб чиєиш билан
бојлиє бўлган фаолиятни ўз зиммасига оладиган инсон-
ни билдиради
8
. Йирик тилшунос тадєиєотчи В.И.Даль
тадбиркорни єуйидагича таърифлаган: «Тадбиркор
бўлиш янги ишни бажаришга єарор єилиш демакдир».
Бинобарин, тадбиркорликни инсон шахси ёки корхона-
нинг янги маісулот ишлаб чиєариш, сифатли хизмат
кўрсатиш ёки иш бажариш соіасида ижодий намоён
бўлиши сифатида таърифлаш мумкин.
6
Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. 5-жилд. -Т.:
Ўзбекистон, 1997. 330-бет.
7
Каримов И.А. Мамлакатни модернизация єилиш ва иєтисодиётимиз-
ни барєарор ривожлантириш йўлида. 16-жилд. – Т.: Ўзбекистон,
2008. 163-бет.
8
Мескон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы менеджмента /Пер. с
англ. -М., 1992. -С.44.


10
Тадбиркор - таваккалчиликни бўйнига олиб, јояни,
ишлаб чиєариш ва хизмат кўрсатиш турларини амалга
оширадиган іамда халєєа, жамиятга наф, яъни фойда
келтириш билан бирга, ўзига іам даромад келтирувчи
шахс.
Мамлакатимизни иєтисодий жиіатдан тараєєий эт-
тириш учун иєтисодий-ижтимоий таълим-тарбиянинг
тарихий илдизлари ва замонавий тадбиркорлик фао-
лиятини ташкил этишни ёшларга чуєур ўргатиш іозир-
ги даврнинг муіим талабларидан биридир. Бозор иєти-
содига ўтиш мамлакат аіолиси, айниєса, ёшларнинг
иєтисодий билимини ошириш іамда инсонпарварлик
јоялари асосида янгича фикрлайдиган шахс – тадбир-
корларни шакллантириш масаласини єўйди.
Мустаєилликнинг дастлабки йиллариданоє Прези-
дентимиз И.А.Каримов: «Тадбиркорлик – иєтисодий
тангликдан олиб чиєишнинг, иєтисодий тараєєиётга олиб
боришнинг асосий иєтисодий воситаси, тараєєиёт ло-
комотиви»
9
, – деб таъкидлаган эди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соіасида
амалга оширилаётган ислоіотлар кўламини кенгайти-
риш, тадбиркорлик фазилатини ёшларда шаклланти-
ришда муайян билим ва кўникмаларни іосил єилиш-
нинг назарий, педагогик шарт-шароитларини ишлаб
чиєиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири
іисобланади.
Тадбиркорлик ижтимоий масъулияти миллий ва
умуминсоний демократик єадриятлар негизида ёш ав-
лодни іар томонлама етук єилиб тарбиялашнинг асос-
лари — іалоллик, ростгўйлик, ўзаро іурмат, меінат
єилиш, іунар эгаллаш, меінатни єадрлаш, масъули-
ятли, ташаббускор бўлиш кабиларни акс эттиради
9
Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараєєиёти ва халєи-
миз фаровонлигини янада юксалтиришдир. // Халє сўзи, 2010 йил
29 январь.


11
іамда меінат єилиш, іунар ўрганиш, іалол ишлаб пул
топиш каби іислатларни ўзида мужассам этади.
Маълумки, буюк аждодларимиз иєтисод ва тадбир-
корликка оид кўплаб јояларни илгари суришган. Чунки
иєтисод, тадбиркорлик іар бир киши, іар бир оила,
жамоа ва жамият іаётида муіим ўрин тутади. У нафа-
єат инсоннинг бугунги іаётини, балки келажагини іам
белгилаб беради. Ахир, халєимиз «Етти ўлчаб, бир
кес», «Олдин иєтисод, кейин сиёсат», деган іикмат-
ларни бежиз айтмаган. Демак, жамиятда иєтисодий би-
лимни ривожлантириш катта аіамиятга эга эканлигини
аждодларимиз жуда яхши билишган. Єадимги зардуш-
тийлик динининг муєаддас китоби бўлмиш «Авесто»да,
ислом таълимотида, «Буюк ипак йўли» іаєидаги ил-
мий-бадиий асарларда иєтисодий таълим-тарбияга оид
кўплаб мулоіазалар илгари сурилган.
Тадбиркорликнинг тарихий ва ижтимоий асослари
таілили шуни кўрсатадики, іар бир іунарманд ўз
фарзандидан ташєари, іеч єандай іає талаб єилмай,
5-6 шогирдни тарбиялаган, іунар ўргатган. Устоз шо-
гирдига меінат єилиш, бошлаган ишини охирига етка-
зиш, ишни нафис, сифатли єилиб бажариш ва одобли
бўлишни ўргатган, айниєса, шогирдларига ўз маісу-
лотини бозор талаби даражасида бўлишига, меінати
билан јурурланиш фазилатларини тарбиялашга эъти-
бор єаратган. Шогирди іунарини тўлиє ўзлаштира бор-
гани сари устоз ўз шогирдига зарурий асбоб-ускуна-
ларни іозирлаб, уларга «оє фотиіа» бериб, мустаєил
ишлашга йўллаган. Бундай педагогик жараён бўлажак
іунармандлар учун ишбилармонлик, тадбиркорлик
кўникмаларини эгаллаш имкониятини яратган.
Ёшларда тадбиркорлик ижтимоий масъулиятини
шакллантиришда иєтисодий таълим-тарбиянинг тари-
хий илдизлари — улуј аждодларимиздан мерос бўлиб
єолган ўлмас асарлар бебаіо манба бўлиб хизмат єила-


12
ди. Ўрта Осиёда тадбиркорликнинг шаклланиши — Абу
Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райіон Беру-
ний, Юсуф Хос Іожиб, Мирзо Улујбек, Алишер На-
воий, Заіириддин Муіаммад Бобур каби буюк алло-
малар ва мутафаккирлар номи билан узвий бојлиє.
Улар ўз асарларида меінат ва иєтисоднинг ижтимоий
таєсимотига катта ўрин ажратишган. Абу Наср Форо-
бий бойликларни инсоннинг ишлаб чиєаришда иштиро-
кига єараб адолатли таєсимлаш тарафдори бўлган,
уруш ва єулликни єоралаган, давлатлараро иєтисодий
муносабатларни ривожлантириш јоясини илгари сур-
ган.
Абу Наср Форобий ўзининг «Фозил одамлар шаі-
ри» асарида: «Касб-іунарни амалий тажрибада жаід
ва јайрат билан ўз вужудларига сингдирганларидан сўнг
уларни аста-секин эгаллай борадилар», деган фикрни
илгари сурган. Алломанинг фикрича, муайян касб-
іунарни ўрганишда, аввало, іунарга єаноат, јайрат ва
шижоат билан ёндашилса, ундаги бу интилиш равон
іаракатга келиб, шу іунарга нисбатан кўникиш іосил
єилади.
Абу Райіон Беруний инсон эітиёжини фаєат пул,
мол-дунё билан эмас, балки тадбиркорлик, меінат, из-
ланиш, яратиш, єуриш, бунёд єилиш, илм олиш, би-
лиш орєали єондириш лозимлигини эътироф этади.
Мутафаккир Юсуф Хос Іожиб ўзининг «Єутадју
билиг» («Саодатга элтувчи билимлар») асарида фарзанд
тарбияси іаєида тўхталиб шундай ёзади: «Фарзанд єан-
чалик билимли, аєлли-іушли бўлса, иєтисодни яхши
ўзлаштирса, ота-онанинг юзи шунчалик ёруј бўлади».
Юєорида айтилган фикрлар асосида улуј бобока-
лонларимиз ота-оналар ўз фарзандларига касб-іунар
ва билим ўргатиши кераклигини таъкидлайдилар, токи
улар ўзлари єизиєєан касб ва іунарни ўрганиб, іаёт-
дан таълим олиб, иєтисодий билимдон бўлсинлар, чи-
накам тадбиркорликни эгалласинлар, боєимандаликка,


13
ялєовликка, ўјирлик ва бошєа ёмон ишларга ўрганма-
синлар.
Бугунги кунда давлатимизнинг таълим-тарбия му-
аммосига, айниєса, таълимнинг янги тури бўлмиш таъ-
лимни модернизация єилиш ва тадбиркорликка катта
эътибор бераётгани ёшларимизга бўлган јамхўрликдир.
Улуј алломаларимизнинг эътирофича, тадбиркорлик —
даромад манбаи. Аммо тадбиркорликдан фаєат бойлик
ва мол-дунё тўплаш учун эмас, эзгулик ва Ватан та-
раєєиёти йўлида фойдаланиш керак. Демак, бойлик іам
доно іунар эгаларига ва билимдон тадбиркорларга муно-
сибдир. Бунда тадбиркорлик фаолияти мамлакатда
бунёдкорлик ишларини амалга оширишга єаратилган
бўлади.
Али Абу ибн Сино ўзининг буюк «Тиб єонунлари»
асарида иєтисодий тарбия іаєида сўз юритиб, фарзанд
тарбиясида меінатнинг аіамиятига алоіида урју бера-
ди. «Агар оила бошлији, — дейди Ибн Сино, — тажри-
басизлик ёки ноіаєлик єилса, у оила аъзоларини яхши
тарбиялай олмайди ва унинг оєибатида бундан-да ёмон
натижалар келиб чиєади». Унинг фикрича, бола тар-
бияси яхши йўлга єўйилса, оила бахтли бўлади. Оила-
нинг энг муіим вазифаси бола тарбияси іисобланади.
Олим ўзининг доно фикрлари билан барча бойлик-
лар іалол меінат билан орттирилиши, ота-оналар ўз
фарзандларини касб-іунарга ўргатиши ва ундан олин-
ган даромад орєали іалол яшаш кераклигини, иєтисо-
дий фаолиятсиз, тадбиркорликсиз муваффаєиятга эри-
шиш мумкин эмаслигини таъкидлайди
10
.
Жаіон илм-фанига катта іисса єўшган Абул Єосим
Маімуд Аз-Замахшарий шундай дейди: «Тадбиркор-
10
Ходиева Д. Бошланјич синф ўєувчиларида тадбиркорлик фазилати-
ни шакллантириш технологияси. Методик єўлланма. –Т.: Istiqlol,
2011, 14-15-бетлар.


14
лик таєдиру єисматларда јолибликка олиб келиш де-
макдир». Иєтисодий соіада изланиш олиб борган намоян-
далардан бири Френк Найт эса: «Іали іеч єайси бир
миллат савдо-сотиє (яъни, тадбиркорлик)дан талафот
кўрган эмас» деб, тадбиркорликни тараєєиёт омили эка-
нига урју беради.
Хаєиєатан іам, тадбиркорлик фаолияти бозор иєти-
содий муносабатлари тизимининг муіим таркибий єисми
бўлиб, у ўзида катта таваккалчиликка асосланган иєтисо-
дий-молиявий, ташкилий-хуєуєий тадбирлар мажмуи-
ни ифода этади. Хусусан, А. Ўлмасов ва Н. Тўхлиевлар
муаллифлигидаги «Бозор иєтисодиёти: єисєача лујат-
маълумотнома»да: тадбиркор – бу соіибкор, уддабу-
рон киши, корхона эгаси каби хислатлар билан таъриф-
ланади
11
. Компьютерлар бозорида етакчи іисобланган
«INTEL» компаниясининг вице-президенти Эндрю Гроув
эса: «Тадбиркорликда киши оройиш ва фаројат топади-
ган нозик іислар тизими бор», деб фикр билдиради.
Иєтисодий муносабатлар тўјрисидаги замонавий
билимларнинг йирик намояндаларидан бўлган Шломо
Майталь ўзининг «Экономика для менеджеров» китоби-
да шундай ёзади: «Іаммадан яхши іамкорлик єилган
раібарлар, іаммадан яхши раєобатлашадилар.»
12
Шу
билан бир єаторда, Ш.Майталь: «Іаётнинг ўзи - та-
ваккалчиликдир», дея раібарлик муваффаєиятини та-
ваккалчилик билан бојлайди. Бироє, биз шундай јояни
илгари сурамизки, раібарлик муваффаєияти іам, та-
ваккалчилик натижасидаги иєтисодий манфаатдорлик
іам, энг аввало, тадбиркорлик салоіиятининг амалда
намоён бўлиш шаклидир
13
.
11
Ўлмасов А. Тўхлиев Н. Бозор иєтисодиёти: єисєача лујат-маълу-
мотнома. –Т.: Qomuslar bosh tahririyati,1991. 137-бет.
12
Экономика для менеджеров: десять важных инструментов для ру-
ководителей: Перевод с английского / МайтальШломо. - М.: Дело,
1996. 338-бет.
13
Ўша манба, 326-бет.


15
Дунё автомобилсозлигининг асосчиларидан бири іисоб-
ланган Генри Форд шундай деган эди: «Кимда јоя бўлса,
у іаєиєий тадбиркордир». Америкаликлар тадбиркорлар-
ни миллатнинг «олтин фонди» деб атайдилар.
Тадбиркорлик инсоният тараєєиётининг иєтисоди-
ётга бојлиє бўлган ажралмас бир бўлагидир. Тадбир-
корлик тарихи инсон учун зарур бўлган савдо-сотиє,
хизмат кўрсатиш, истеъмол товарлари іамда хизмат-
лар, саноат маісулотлари ва умуман моддий неъмат-
лар ишлаб чиєариш тарихи билан чамбарчас бојлиє
бўлганлиги учун тадбиркорлик билан фан, техника ва
хўжалик юритишнинг турли соіаларида фаолият юри-
тувчи йирик олимлар, ихтирочилар, конструкторлар,
му іандис лар, агрономлар, иєтисодчилар таєдири
єўшилиб кетган.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
лик тараєєиёти бир неча тарихий даврларга бўлинади.
Биринчи давр – мил.авв. VII асрдан бошланиб, XIX
асрнинг иккинчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига ол-
ган. Бунда тадбиркорликнинг тарихий асослари яратил-
ган ва у тарєоє іолда мавжуд булган.
Иккинчи давр – XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX
асрнинг бошларини ўз ичига олади. Бу босєичда хусусий
тадбиркорлик ва бозор муносабатлари кенг тарєалган.
Учинчи давр – ЯИС (янги иєтисодий сиёсат) даври-
дан иборат бўлиб, єисєа муддат давом этган ва Октябрь
тўнтаришидан кейин таєиєланган тадбиркорликни єай-
тадан тиклашга бўлган интилиш билан характерланади.
Тўртинчи давр – ЯИС давридан кейин бошланиб,
80-йилларни ўз ичига олади. Бу босєичда хусусий тад-
биркорлик таєиєланган ва давлат тадбиркорлиги іукм-
ронлик єилган.
Бешинчи босєич – 80-йилларнинг охири – 90-йил-
лардан бошланиб, іозир давом этмоєда. Бу босєичда
тадбиркорликнинг ривожланиши учун барча шарт-ша-
роитлар яратилган ва у кенг тараєєий этмоєда.


16
Ўз навбатида, мустаєиллик йилларида тадбиркор-
ликнинг ривожланиши іам бир неча босєичларни ўз
ичига олади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling