Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

57-модда. Дивидендлар тўлаш
мумкин бўладиган акциялар


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
32/66
Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий
йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган
акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида
дивидендлар устав фондининг бошланғич миқдорига мувофиқ тарзда, мавжуд акцияларнинг тўла
суммаси бўйича, акцияларнинг давлатга тегишли, ҳақи тўланиши тўғрисидаги қарор қабул
қилинаётган пайтда сотилмай қолган қисмини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
58-модда. Тўланмаган ва
олинмаган дивидендлар
Эмитент акциядорларнинг умумий йиғилиши белгилаган муддатларда дивидендларни ўз айби
билан тўламаган тақдирда тўланмаган ва тўлиқ олинмаган дивидендлар юзасидан Марказий банк
белгилаган такрор молиялаш ставкалари бўйича пеня ёзилади.
Акциядорлик жамияти эълон қилган дивидендларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб
қилишга ҳақлидир. Рад этилган тақдирда, жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгилаб
қўйилган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот бўлган деб эълон қилиш
тадбири қўлланилади.
60-модда. Дивидендлар
тўлашдаги чеклашлар
Жамият:
жамият устав фондининг ҳаммаси тўлаб бўлингунча;
агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари
бўлса ёки дивидендлар тўлаш натижасида жамиятда шундай белгилар пайдо бўлса;
жамият соф активларининг қиймати унинг устав ва захира фондлари суммасидан кам бўлса,
акциялар бўйича дивидендлар тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
61-модда. Дивидендлар тўланиши
ҳақида акциядорларни хабардор қилиш
Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда
эълон қилади. Очиқ акциядорлик жамияти тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги
маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда оммавий ахборот воситаларида
эълон қилади.



Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling