"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
5/66
Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган
доирадаги шахслар орасида
тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади.
Бундай жамият ўзи чиқараётган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёхуд уларни чекланмаган
доирадаги шахсларга сотиб олиш учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас. Ёпиқ
акциядорлик жамияти акциядорларининг сони эллик нафардан зиёд бўлиши мумкин эмас.
Белгиланган чегарадан ортиб кетган тақдирда у ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун миқдори
акциядорларнинг чегараланган лимитидан ортиб кетган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга
олинган кундан эътиборан олти ой ичида очиқ акциядорлик
жамиятига айлантирилиши, ушбу
муддат тугагач, суд тартибида тугатилиши лозим.
Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган
акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нархда ва шартларда, уларнинг ҳар
бирига тегишли
акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига, агар жамият уставида мазкур
ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, эга бўлади. Агар
акциядорлар акцияларни сотиб олишда ўз имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланмасалар, жамият
акциядорлар томонидан сотиладиган акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши
унинг уставида кўзда тутилиши мумкин.
Акциядорлар сотаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби,
муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Имтиёзли ҳуқуқдан
фойдаланиш муддати акциялар
савдога қўйилган пайтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: