Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Тузилишидан манфаатдорлик


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet52/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

93-модда. Тузилишидан манфаатдорлик
бўлган битимни тузиш тартибига
қўйиладиган талаблар
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимнинг жамият томонидан тузилиши тўғрисидаги қарорни
кузатув кенгаши уни тузишдан манфаатдор бўлмаган кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик
овози билан қабул қилади.
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимнинг жамият томонидан тузилиши тўғрисидаги қарорни
овоз берувчи акциялар эгалари бўлмиш акциядорларнинг умумий йиғилиши битимни тузишдан
манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қуйидаги ҳолларда қабул қилади:
агар битим бўйича тўланадиган ҳақ суммаси ва битимга сабаб бўлган мол-мулк қиймати жамият
активлари қийматининг беш фоизидан ортиқ бўлса;
агар битта битим ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битим жамиятнинг овоз берувчи
акцияларини ёки овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган бошқа қимматли қоғозларини илгари
жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ миқдорда жойлаштиришдан
иборат бўлса.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
55/66
Агар тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим бўйича манфаатдор шахс жамиятга қарз
бераётган бўлса, бундай битимни тузиш учун ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори талаб этилмайди.
Жамият билан бошқа томон ўртасидаги хўжалик муносабатларини давом эттириш юзасидан
тузиладиган, тузилишидан келажакда манфаатдорлик пайдо бўлиши мумкин бўлган битимларни
акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган санада аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда,
акциядорлар умумий йиғилиши жамият билан ўзга шахс ўртасида тузилиши мумкин бўлган
битимларнинг хусусияти ва улар суммасининг энг кўп миқдорини кўрсатиб, шартнома
муносабатлари ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ушбу модда учинчи қисмининг
талаблари бажарилган деб ҳисобланади.
Жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари манфаатдор шахслар деб топилган тақдирда,
битимдан манфаатдор бўлмаган акциядорлар кўпчилик овози билан қабул қилинган акциядорлар
умумий йиғилишининг қарорига биноан битим тузилиши мумкин.
Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим айни бир вақтда жамиятнинг мол-мулк сотиб олиши
ёки топшириши билан боғлиқ йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига ушбу Қонун VIII
бўлимининг қоидалари қўлланилади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling