Акрам исмоилов


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

Вкладишлар. Бу пахтадан қилинган, қулоқ тешигига ўрнатишга 
мўлжалланган воситадир. Унинг самарадорлигини ошириш мақсадида 
баъзи бир парафинга ўхшаш моддалар шимдирилади, Бундан ташқари, 
қаттиқ моддалардан, масалан резина, эбонит кабилардан ясалган 
вкладишлардан ҳам фойдаланилади, лекин уларнинг самарадорлиги оз, 
яъни 5-20 дБ гача товушни камайтира олади.
Наушниклар. 
Саноат 
корхоналарида 
ВЦНИИОТ 
наушникларидан кенг фойдаланилади. Наушниклар кулоқни яхши 
бекитади ва пружиналар ёрдамида ушлаб турилади. Наушниклар паст 
частотадаги шовқинлардан яхши муҳофаза қилади.Унинг самарадорлиги
7-38 дБ атрофида бўлади. 
Шлемлар. Ҳаддан ташқари катта шовқин шароитида (120 дБ дан 
ортиқ) шовқиндан ҳимояланиш мақсадида қўлланилади 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Шовқин тўғрисида тушунча беринг. 
2. Шовқиннинг турларини санаб беринг. 
3. Шовқиннинг қайси дБ да тарқалиш манбаларини тушунтириб беринг. 
4. Шовқинга қарши муҳофаза чора-тадбирлар нималардан иборат. 
5.Технологик жараёнларда шовқинни келтириб чиқарувчи манбалар 
нималардан иборат. 


85 
8 - БОБ. ИШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШДА МЕҲНАТ 
ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ 
Тураржойларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишда, иш шароитини 
яхшилаш ва хаёт фаолияти ҳавфсизлиги талабларига риоя этилишини 
таъминлаш мақсадида-стандартлар, эргономика, меҳнатни муҳофаза 
килишига доир қоидалар ва меъёрлар талаблари тўлиқ инобатга олинади. 
Ҳар 
қандай 
бунёд 
этилаётган 
иншоотлар 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда 
бериладиган хавфсизлик шаҳодатномасига эга бўлмаса, фойдаланишга 
қабул қилиниши ва ишга туширилиши мумкин эмаслиги белгилаб 
қўйилган.Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган 
корхоналар Ўзбекистон Республикасининг тегишли назорат идоралари 
берадиган 
фаолиятни 
амалга 
ошириш 
хукуқини 
таъминловчи 
руҳсатномани олдиндан тақдим этишлари лозим. Корхонанинг 
кўрсатилган рухсатномани олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва 
ишловчилар соғлиғи ҳамда ҳаётига ҳавф туғдирувчи корхоналар фаолияти 
ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш, улар меҳнат хавфсизлиги 
талабларига 
мувофиқ 
ҳолга 
келтирилгунга 
қадар, 
Ўзбекистон 
Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ваколатли идоралар 
томонидан тўхтатиб қўйилади. 
Ишлаб чиқаришда илмий-техник таракқиётнинг тез суръатлар 
билан кириб келиши, оғир меҳнатдан озод қилиш билан бир қаторда, 
уларнинг иш шароитларини яхшиланишига, бахтсиз ҳодисалар 
камайишига, қолаверса иш самарадорлигини ошишига тўла имкон яратиб 
беради. Аммо бундай ривожланишга чуқур билимсиз ва соз техникасиз 
эришиб бўлмагани каби, ҳар қандай янги техникани ва унинг ишлатилиши 
билан боғлиқ тартибот жараёнини ҳам хавф-хатарсиз тасаввур этиб 
бўлмайди. 
Мавзунинг асосий услубий вазифаси ишлаб чиқаришда иш 
шароитини, тартибот жараёнини, иш қуроллари иш дастгоҳларини 
бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқишига сабаб бўлиш эҳтимоли нуқтаи 
назаридан илмий таҳлил ва ундан келиб чиқадиган хулосаларга таянган 
ҳолда бахтсизликни олдини олишга қодир бўла оладиган тадбир-
чораларни ишлаб чиқишдан иборатдир. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling