Акрам исмоилов


Электр токидан жароҳатланиш сабаблари ва асосий


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

10.4. Электр токидан жароҳатланиш сабаблари ва асосий 
муҳофаза воситалари 
 
Электр токи таъсиридан жароҳатланишнинг асосий сабаблари 
қуйидагилардир: 
1) кучланиш остида бўлган электр тармоқлари ёки электр 
ўтказгичларга тегиб кетиш ёки хавф туғдирувчи масофага яқинлашиш; 
2) электр қурилмалари асбоб-ускуналарининг устки металл 
сиртлари ва қопқоқларида электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқлари 
шикастланиши натижасида элетр кучланиши ҳосил бўлиши; 
3) электр токини ўчириб, таъмир ишларини бажараётган вақтда 
тасодифан электр токини улаб юбориш; 
4) ер юзасига узилиб тушган электр ўтказгичи ер юзаси бўйлаб 
электр токини тарқатаётган — ток потенциаллари айирмаси ҳосил бўлган 
минтақага билмай кириб қолиш натижасида қадам кучланишлар 
таъсирига тушиб қолиши. 
Электр 
токидан 
жароҳатланишни 
олдини 
олишга 
қаратилган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардир
1) кучланиш остида бўлган ўтказгичларни қўл етмайдиган
қилиб ўрнатиш; 
2) электр тармоқларини айрим жойлаштириш
3) электр қурилмалари танасида электр токининг ҳосил бўлишига 
қарши чора-тадбирлар белгилаш: 
а) кам кучланишга эга бўлган электр манбаларидан фойдаланиш
б) икки қаватли муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш
в) потенциалларни тенглаштириш; 
г) ерга улаб муҳофазалаш; 
д) ноль симига улаб муҳофазалаш; 
е) муҳофаза ўчириш қурилмаларини ўрнатиш. 
4) махсус электр муҳофазалаш тизимларидан фойдаланиш; 
5) электр қурилмаларини хавфсиз ишлатишни ташкилий чора-
тадбирларини қўллаш. 


112 
Кучланиш остида бўлган электр ўтказгичларини қўл етмайдиган 
қилиб бажаришда ток ўтказгичларини муҳофаза қобиқлари билан 
таъминлаш, уларни бўй етмайдиган баландликларга ўрнатиш, шунингдек 
ўтказгичларни тўсиқ воситалари билан таъминлаш керак. 
Электр тармоқларини айрим жойлаштириш деганда электр 
тармоқларини ўзаро трансформатор ёрдамида тармоқларга бўлиб юбориш 
тушунилади. Бунинг натижасида ажратилган тармоқлар катта муҳофаза 
изоляцияси қаршилигига эга бўлади, шунинг учун ўтказгичларнинг ерга 
нисбатан сиғими кичкина бўлганлиги хавфсизликни таъминлашда муҳим 
ўрин тутади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling