10. 2. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам
кўрсатиш
Электр токи таъсирига тушган кишига тиббиёт ходими келгунга
қадар кўрсатиладиган ёрдамни икки қисмга бўлиб қаралади:
1) ток таъсиридан қутқариш;
2) биринчи ёрдам кўрсатиш.
Ток таъсиридан қутқариш ўз навбатида бир неча хил бўлиши
мумкин. Энг осон ва қулай усули бу электр қурилмасининг ўша қисмига
келаётган токни ўчиришдир. Агар бунинг иложи бўлмаса (масалан,
ўчириш қурилмаси узоқда бўлса), унда ток кучланиши 1000 В дан кўп
бўлмаган электр қурилмаларида электр симларини ёғочли бўлган болталар
билан кесиш ёки зарарланган кишининг кийими қуруқ бўлса, унинг
кийимидан тортиб ток таъсиридан сақлаб қолиш мумкин. Агар электр
токининг кучланиши 1000 В дан ортиқ бўлса, унда дизлектрик қўлқоп ва
электр ҳимояси (изоляцияси) мустаҳкам бўлган электр асбобларидан
фойдаланиш керак.
Электр таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш
унинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар таъсирланган киши хушини
йўқотмаган бўлса, унинг тинчлигини таъминлаб, тиббиёт ходими
келишини кутиши ёки тезда даволаш муассасасига олиб бориши зарур.
Агар ток таъсирида ҳушини йўқотган, аммо нафас олиши ва
юрак тизими ишлаётан бўлса, уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш,
камари ва ёқасини бўшатиш ва соф ҳаво келишини таъминлаш
зарур. Нашатир спирти ҳидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини ва
оёқларини уқалаш яхши натижа беради.
Агар жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашса, аммо
юрак уриши нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас олдириш
зарур.
Клиник ўлим ҳолати юз берган такдирда сунъий нафас олдириш
билан бир қаторда юракни устки томондан уқалаш ва эзган ҳолатда
ҳаракатга келтириш лозим.
108
Do'stlaringiz bilan baham: |