Саволларга жавобларни баҳолаш мезонлари (Ж.Саидназарова).
1. Агар бола саволларга тўлиқ жавоб берса-бу 100 % ҳисобланиб, + белги билан
белгилаб қўйилади.
2. Агар бола саволларининг ярмига жавоб берса- бу 50% ҳисобланиб Х белгиси билан
қайд этилади.
3. Агар бола саволларнинг ярмидан озроғига жавоб берса-бу 25 % ҳисобланиб / белгиси
билан қайд этилади.
4. Агар бола ҳар бир тестнинг 2-3 саволига жавоб берган бўлса бу кўрсаткич меъёрдан
паст ҳисобланиб, - белгиси билан қайд этилади.
Болада ўқув фаолиятига тайёргарликнинг илк замини шаклланганлигини
(умумлаштириш, уйғунлаштириш, солиштириш, ажратиш, хулоса чиқариш ва бошқа
билиш) аниқлаш учун юқорида кўрсатилган ташхислашнинг асосий шаклларидаги
топшириқлар кўзда тутилган эди.
Ўтказилган ташхислаш суҳбати, Керн Ирасек методи бўйича тўрт топшириқ,
шунингдек А.А.Венгер методикаси бўйича «График диктант» ва Ж.Саидназарованинг
ўқув фаолияти кўникмаларини шакллантириш бўйича саволлар жамламаси
натижаларининг мактаб тайёргарлигининг солиштирилиши ва таҳлили боланинг
шахсий-рухий, ақлий ва махсус тайёргарлик даражаларини холис белгилаш имконини
беради, ривожланишдаги қусурларни аниқлайди, бола шахси ривожининг турли
томонларини (қобилият, иқтидори ёки қолоқлиги) текшириш (зарур бўлганда)
йўлларини кўрсатиб беради.
4.Ташхислашнинг қўшимча шакллари.
1.Кўриб, ёдда сақлаш.
Болагабир минут давомида 7-10 та бир-бирига боғлиқ бўлмаган нарсаларнинг, масалан,
копток, дарахт, автобус, туя, олма, қулқоп, китоб, пиёла, зонтик, капалак расми
кўрсатилади. Сўнгра улар тескари ағдарилиб қўйилади, боладан кўрган нарсаларни
айтиб бериш сўралади.
Агар бола бир минут давомида хоҳлаган тартибида кўрган нарсаларидан 5, 7 ёки 10
тасини айтса, демак бу энг яхши натижа.
2. Эшитиб ёдда сақлаш.
Болага 2-3 секунд оралатиб 7-10 та, бир-бирига боғлиқ бўлмаган нарсалар номини
айтинг ва ундан эслаб қолганларини такрорлашни сўранг. Услубияти худди кўриб, ёдда
сақлашнинг текширувидагидек бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |